Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида



Download 22,04 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi22,04 Kb.
#682708
Bog'liq
4-мактаб текшириш


Шофиркон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №1059-сонли қарорининг ижросини текширилганлик ҳақида
МАЪЛУМОТНОМА

Мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида”ги №1059-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жилд ташкил этилиб, унда қарор, қарор асосида чора-тадбирлар, ўқитувчилар таништирилганлиги хакидаги йиғилиш баённомаси, бажарилган ишларни ёритувчи баённома ва расмлар жамланган.


Мактабда “Беш муҳим ташаббус” доирасида тўгараклар жадвали тузилган ва дарс жадвали бурчагида тасдиқлаб қўйилган. Ота-оналар томонидан ёзилган аризалар асосида тўгарак аъзоларининг рўйхатлари шакллантирилган. Тўгаракларнинг фаолияти натижасида “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги учта йуналиш:

  • Биринчи ташаббуснинг мусиқа ва рассомчилик йуналиши бўйича Республикада I ўрин;

  • Иккинчи ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича Республикада I ўрин;

  • Учинчи ташаббус бўйича хам Республикада I ўрин;

  • Тўртинчи ташаббус бўйича 10-14 ёшлилар ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичида IV ўрин.

  • Туртинчи ташаббус буйича 14-18 ёшлилар ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичида II ўрин.

Юкоридаги ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар хам мавжуд:

  • Мактабда театр тўгараги ташкил этилмаган;

  • Спорт тўгараклари фаолияти билан танишганда “Волейбол”, “Ёш футболчи”, “Кураш” тўгараклари фаолият кўрсатган. Турли хил мусобақаларда қатнашиб, дипломлар, медаллар ва эсдалик совғалар билан тақдирланган, аммо бошқа спорт тўгараклари фаолияти қониқарсиз даражада.

Мактабда “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлиги доирасида кўпгина ишлар амалга оширилган. Ота-оналар йиғилишлари режа асосида ўтказилган ва расмийлаштирилган. Ота-оналардан мактаб фаолияти ҳакида сўровномалар олиниб, таҳлил қилинган.
“Ўн икки ой- ўн икки аллома” китобхонлик ойликларини ўтказиш режаси тузилган, аммо қониқарли иш олиб борилмаган.
Таълим муассасасида ўқувчиларни Она Ватанга муҳаббат ва садоқат, Давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида, “Январ- Ватанпарварлик ойлиги” доирасида мактабнинг ҳарбий соҳада фаолият кўрсатиб, ҳурматга сазовор бўлган собиқ ўқувчиларининг фаолиятини ёритувчи ватанпарварлик бурчаги ташкил этилган. Ҳарбийлар билан учрашувлар ва турли спорт мусобақалари ташкил этилган ва ҳужжатлаштирилган. Ўғил болаларда мардлик, шижоат, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмга саёҳат уюштирилган.
Мактабда хотин-қизлар қўмитаси ташкил этилган, иш режа ва чора-тадбирлари тузилган, маҳалла билан ҳамкорликда турли йиғилашлар ўтказилган. Қиз болаларда ҳаётий кўникмаларни шаклллантириш мақсадида психологлар билан биргаликда “Сен ҳаётга тайёрмисан... ?” мавзусида тренинг ўтказилган ва расмийлаштирилган.Аммо “Қизларжон” тўгараги фаолияти, ўқувчи қизлар ўртасида ўтказилган танловлар қониқарли даражада эмас.
Ўқувчи ёшларни миллий ҳунармандчилик ва замонавий касб-ҳунар сирларини ўргатиш мақсадида устоз-шогирд анъанаси давом эттирилган. Уста-дурадгор Исомов Мирож бошчилигида “Ёғоч ўймакорлиги” тўгараги ташкил этилган.Темирова Наргиза бошчилигида “Ёш пазанда” тўгараги фаолияти йўлга кўйилган.
“Юмшоқ ўйинчоклар”, “Ҳунарманд киз”, “Чевар” тўгараклари раҳбарлари Ф. Ҳалимова, М.Латипова, У. Йўлдошевалар тўгарак ҳужжатлари юритган, аммо фаолияти қониқарсиз.
Мактабда ўқитувчи ва уқувчилар ўртасида “Заковат” клуби ташкил этилган бўлиб, тўлиқ фаолият кўрсатмоқда.
Тарбия фани бўйича дарс таҳлилларида бўлганда қуйидагилар аниқланди:

  • 9-“Г” синф, ўқитувчи Каримова Гулираъно-она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, мутахасис.

Мавзу: “Келажак касблари”.
Дарс давомида ўқитувчи “Қўшнингни тор”, “Заковат” методларидан, тақдимот слайдлари ва турли методлардан ўз ўрнида фойдалана олди.Ўқувчиларда тадбиркорлик, инновацион фикрлаш, масъулиятлилик, меҳнаткашлик компетенцияларини шакллантиришга ҳаракат қилди.
Ўқитувчи замонвий касб-ҳунар билан шуғулланиб мувафаққиятга эришган шу мактабда ўқиган собиқ ўқувчилардан мисол келтирса, муаммоли вазиятларни яратса дарс самарадорлиги янада ошарди.

  • 6-“Б” синф, ўқитувчи Г.Носирова- олий тоифали тарбия фани ўқитувчиси.

Мавзу:”Ростгўйлик, ҳалоллик ва технологиялар”.
Дарс давомида турли хил методлардан фойдаланиб мавзу тушунтирилди, ҳаёт билан боғланди, оила даврасида ўқиш учун мўлжалланган "Тарбия" китобидан самарали фойдаланди.Дарс ўз мақсадига эришди.
АКТ дан фойдаланилмади.
Умуман олганда, ВМ нинг 1059-сонли қарори ижроси мактабда яхши ташкиллаштирилган, камчиликлар масъулларга таъкидланди.

Текширувчи: Д. Жўраев




Download 22,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish