Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди


§ 52. Эгилувчан кўндаланг тўсинлар Монтажи



Download 9,67 Mb.
bet47/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 52. Эгилувчан кўндаланг тўсинлар Монтажи

Эгилувчан кўндаланг тўсинлар (8.1-расм) из оралиқларида таянчлар ўрнатиш шароитларига кўра қўзғалмас (қаттиқ) тўсинлар қўллашнинг имкони бўлмаганида, станцияда саккизта ва ундан ортиқ из усти қоплаган ҳолда контакт тармоғи симларини осиш учун ишлатилади. Вертикал юкламаларни ўзига оладиган кўндаланг юк кўтарувчи трос икки ёки тўрт симдан иборат бўлиб, юқориги ва қуйи қайд этувчи трослар горизонтал юкламаларни олади ва ҳар бири битта симдан таркиб топади.


Трос сифатида биметалл пўлат-мис ёки баъзан пўлат симлар қўлланади (кўндаланг тутиб турувчи трос – кесими майдони 70 ва 95 мм2, қайд этувчи трослар – 50 ва 70 мм2).
Трослар ичига жойлаб ишланган изоляторлар мавжудлигида контакт осмалари ва эгилувчан кўндаланг тўсинга кучланишни ўчирмай туриб хизмат кўрсатиш мумкин, шунинг учун бундай тўсинлар изоляцияланган деб аталади.
Эгилувчан кўндаланг тўсинларни монтаж қилиш ўз ичига қуйидаги ишларни олади: юқори қайд этувчи ва кўндаланг тутиб турувчи тросларни монтаж қилиш (ўрнатиш), тросларни деталлар ва торлар билан армирлаш, эгилувчан тўсинни ростлаш, қуйи қайд этувчи тросни монтаж қилиш.
Юқори қайд этувчи трос узунлигини таянчнинг олд қиррасининг қиялигини ҳисобга олиб, таянчлар орасидаги масофага тенг қилиб оладилар. Кўндаланг тутиб турувчи трослар узунлиги L ни эса юқори қайд этувчи трос узунлигидан 3-4,5 м узунроқ қилиб оладилар ёки қуйидаги формулага биноан аниқлайдилар:



бу ерда l — таянчлар олд қирралари орасидаги кўндаланг тутиб турувчи трослар маҳкамланган даражадаги масофа, м;
f — тутиб турувчи тросларнинг юк тушмаган ҳолатдаги осилма ёйи, м; баландлиги 15 м га тенг таянчлар учун f=4,2-4,6 м ва баландлиги 20 м ли таянчлар учун и f=9,0 -9,4 м – деб қабул қилинган.
Армирлашда аввал юқори қайд этувчи трос осилиб, сўнг навбати билан кўндаланг тутиб турувчи трослар осилади. Тўсинларни армирлашда уларни кейинчалик ростлаш ишларини енгиллатиш мақсадида кўндаланг тутиб турувчи трослардаги қисқичлар йўл (из) ўқидан энг яқин жойлашган таянчлар томонга кўчириш билан ўрнатилиб, юқориги қайд этувчи трос эса тепароққа 0,2—0,5 м га тортилади.
Эгилувчан тўсинларни ростлаш юқори қайд этувчи троснинг баландлигини тўғрилаш ва кўндаланг тутиб турувчи трослар бўйлаб “пона”лар, торлар ва хомутли қисқичлар ўқи таянчлар ўқига мос тушадиган бир вертикал юзада жойлашиши мақсадида “пона”лар жойини ўзгартиришдан иборат. Тўсинларни ростлаш уларга барча симлар осилганидан сўнг бажарилади.
Қуйи қайд этувчи трос монтажини қўзғалмас тўсинлар қайд этувчи тросидаги каби йўсинда амалга оширадилар.
Тросларни жойига ташлаш, армирлаш ва эгилувчан тўсинларни ростлашни, одатда, шарнир стреласи бўлган машиналар ёрдамида амалга оширадилар.



128-расм. Изоляцияланган эгилувчан тўсинга ўрнатилган занжирли осма:


1- кўндаланг тутиб турувчи трослар; 2 – юқориги қайд этувчи трос; 3- қуйи қайд этувчи трос: 4 – тор (струна); 5 – электр улагич: 6- қўшимча фиксатор; 7 – секциялайдиган изолятор; 8 - нейтрал жойланма; 9- резьбали штанга; 10 – бурчакли-пона; 11 – кўндаланг тутиб турувчи трослар учун қисқич-пона; 12- хомут учун қисқич; 13- эгар; 14 – ”қулоқча”ли қисқич: 15 – алоҳида қисмлардан иборат резьбали штанга.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish