§ 54. Контакт тармоғини фойдаланишга киритишдан аввал қабул қилиш ва текширувдан ўтказиш
Темир йўлларнинг электрлаштирилган участкалари фойдаланишга Темир йўлларни электрлаштиришда қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш ва қабул қилиш ҳамда Эксплуатация(фойдаланиш)га қабул қилиш меъёрлари талаблари асосида қабул қилинади.
Қурилиш жараёнида ишларни бажариш сифатини текшириш ҳамда электрлаштирилаётган участкани фойдаланишга тайёрлаш мақсадида темир йўл бошқармаси томонидан махсус шахслар ажратиб берилади. Шу вақтнинг ўзида эксплуатация (фойдаланиш) штати жамланиб, ундан монтаж ва созлаш ишларининг сифатини назорат қилиш мақсадида қўлланади. Электрлаштирилган участкани эксплуатация(фойдаланиш)га топширишга тайёрлаш даврида:
• контакт тармоғи хизмат кўрсатадиган ҳудуд чегаралари белгиланиб, сигнал белгилари ва кўрсаткичларининг ўрнатилиши таъминланади;
• эксплуатация (фойдаланиш) учун зарур ҳужжатлар тайёрланади;
• фавқулодда-тиклаш воситалари билан таъминланади;
• эксплуатация (фойдаланиш) билан боғлиқ ходимларни контакт тармоғига хизмат кўрсатиш ва хавфсизлик қоидалари бўйича ўқитиб, шунга оид билимлари юзасидан текширишдан ўтказилади;
• контакт тармоғини таъминлаш ва секцияларга ажратиш схемасини тасдиқлаб. Станцияларнинг техник-фармойиш (расп.) далолатномаларига керакли ўзгартиришлар киритилади;
• станция ва депо ходимлари ажратгич(разъединитель)ларни ўчириб-ёқиш қоидаларига ўратилади;
• электр поездлари ҳаракати билан боғлиқ барча ходимларга хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича таълим бериб, билимлари текширувдан ўтказилади.
Контакт тармоғига юқори кучланиш узатилиши тўғрисида бундан 15 кун аввал шаҳар, туман ва маҳаллий органлар, матбуот ва радиоэшиттириш тармоғи орқали электрлаштирилаётган ҳудуд аҳоли пунктларининг аҳолиси огоҳлантирилади. Шунингдек радиоэшиттириш тармоғи бўлган станцияларда огоҳлантириш кучланиш узатилгунига қадар 5 кун аввал ва ундан кейин 15 кун давомида контакт тармоғида юқори кучланиш мавжудлиги тўғрисида бериб борилади.
Электр таъминот масофасида электрлаштирилган участканинг ишлаб турганлари сафига киритилганлиги тўғрисида фармойиш чиқарилади.
Қурилиш ва монтаж ишлари тугатилганидан сўнг контакт тармоғи махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Эксплуатация(фойдаланиш)га топширишда қурилиш ва монтаж ташкилотлари электр таъминоти масофасига қуйидаги техник ҳужжатларни тақдим этадилар ва топширадилар:
• контакт тармоғи, электр таъминоти ВЛ, рельс занжирлари, гуруҳли ерлаштиришлар, таъминот ва секциялаштириш, режалари ва схемалари, ижро режалари ва контакт тармоғи схемалари, электр таъминот ВЛ лари, музлаганни эритиш ва селектор энергодиспетчер алоқаси схемалари;
• сунъий иншоотлардаги контакт осмалари чизмалари, бунда габаритлар ва ностандарт конструкция ва қисмлар кўрсатиб ўтилади;
• контакт тармоғи билан ҳаво ва кабель линияларининг кесишуви ҳужжати (далолатномаси);
• тури, рақами, ўрнатилиш вақти, габаритлари, фундамент тури ва анкерлари кўрсатилган таянчлар ҳужжати (далолатномаси);
• котлованлар ва яширин ишлар далолатномаси;
• контакт тармоғи ва анкер участкалари бўйича ВЛ лар симлар русумлари ва барабанлар рақамлари кўрсатилган ведомостлари;
• таянчларни тайёрлаш паспортлари ва ишлаб чиқарган корхона ва қўлланган металл маркасини кўрсатган ҳолда консоллар, кронштейнлар ва бошқа металл маҳсулотлар ҳужжатлари.
Электрлаштирилаётган участкани кўздан кечириш ва унинг фойдаланишга тайёрлигини текшириш мақсадида ишга туширишдан 1-2 ой аввал ишчи комиссиялари тузилиб, улар ташқи кўздан кечириш, участканинг ўзини ва техник ҳужжатларни текшириш орқали контакт тармоғининг тайёрлик даражасини, унинг лойиҳага, техник шартлар ва меъёрларга мувофиқлигини аниқлайдилар.
Контакт тармоғини қабул қилиш жараёнида қуйидагилар текширувдан ўтказилади:
• йўл (из) ўқидан ўрнатилган таянчларга қадар масофа, таянч турлари, арматура ва деталларнинг ишчи чизмаларига мувофиқлиги, ерлаштириш амалга оширилганлиги, бажарилган ишлар сифати;
• бажарилган секциялаш схемасининг лойиҳага, контакт тармоғи кесими майдонига мувофиқлиги, кесим майдони бўйича “тор” жойлар йўқлиги, секция ажратгичлари иши ва уларнинг тўғри ўрнатилганлиги, разрядниклар ва ортиқча кучланишни чеклагичларнинг тўғри ўрнатилганлиги;
• ток олиш сифати текширилади.
Ана шундай текширувдан сўнг контакт тармоғидаги кучланиш ўчирилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилади. Контакт тармоғига биринчи бор кучланиш узатилганидан кейин у кучланиш остида деб ҳисобланиб, барча кейинги ишлар Темир йўллар контакт тармоғи ва автоблокировка электр таъминоти мосламаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари талабларига биноан бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |