Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet46/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 51. КОНТАКТ ТАРМОҒИ ТУТИБ ТУРУВЧИ МОСЛАМАЛАРИНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ

Темир бетон оралиқ ва анкер таянчлардаги изоляцияланмаган тўғри ётиқ ва изоляциялаган консолларни (7.1-расм) (закладной) деталлар 1 ва 2 ёрдамида маҳкамлайдилар. Ўтиш таянчларида икки консолни маҳкамлаш учун траверслар қўлланади.


Тяга ва консол тубини ҳамда траверсаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган (закладной) деталлар конструкцияси консолларнинг йўл бўйлаб ҳар икки томонга ҳам нормал ҳолатга нисбатан 90° га бурилишини таъминлаб, бу билан компенсацияланган занжирли османинг нормал ҳаракатланиши, шунингдек тутиб турувчи трос узилганида консоллар бутунлиги таъминланади.
Тяга 2 ва консоль тубининг 1 маҳкамлаш узеллари (7.1-расм) таянчларга уларни ишлаб чиқариш жараёнида, хомутлар ва траверсларни эса – монтаж жараёнида ўрнатилади.
Тайёрлов ишлари. Консолларни полиспастлар, ёки шарнирли стреласи бўлган машинадан фойдаланиб ўрнатадилар. Консоллар ўрнатишдан аввал тайёрлов ишлари ўтказилиб, улар таянчларда (закладной) деталларнинг ўрнатилиши тўғрилигини текшириш, прораблик пунктида консолларни комплектлаш ва уларни иш жойига етказишдан иборат бўлади.
(Закладной) деталларнинг баландлигига кўра тўғри ўрнатилганлиги (7.1-расм) автомотриса ёки дрезинанинг зарур баландликка кўтарилган монтаж минорасидан туриб бажарадилар. Қуйи (закладной) деталь ўқидан рельслар каллаги даражасига бўлган масофа контакт сими осилмаган ҳолидаги баландлиги Н0 = 6500 мм бўлганида 6000-6250 мм га тенг. Кўрсатилган қийматдан фарқ мавжуд бўлса, (закладной) детални бошқа тирқишга ўрнатиш талаб этилади.
Бир вақтнинг ўзида автомотриса ёки дрезинадан туриб ўтиш таянчлари ва қуйи хомутлар учун, агар бу лойиҳада кўзда тутилган бўлса, траверсаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Прораблик пункти асосида изоляцияланмаган швеллер консолларини тортгич(тяга)лар, мувофиқлаштирувчи скобалар, подкослар, фиксатор тиргаклари билан жиҳозлаб, керакли миқдорда бугеллар, “эгарлар” ва изоляторлар танлаб оладилар. Изоляцияланган ва изоляцияланмаган трубкасимон консоллар заводдан йиғилган ҳолда келиб тушади. Кронштейнлар ва консоллар тягалари, изоляторларни ташишда зарарланишининг олдини олиш мақсадида, иш жойида изоляторлар билан армирланади. Прораблик пункти асосида изоляцияланган консоллар изоляторлар билан фақат темир йўл платформасида жойлашган шарнир стрелали машина ёрдамида ўрнатилиши мўлжалланган ҳоллардагина армирланади. Кронштейнлар ва тягалар юклаш чоғида махсу стеллажларга изоляторлари бир-бирига тегиб кетмайдиган қилиб жойлаштирилади.

127-расм. Таянч эгри чизиқнинг тўғри (в), ташқи (а) ва ички (б, г) томонида жойлашган ҳолларда изоляцияланмаган тўғри ётиқ консолларда ва изоляцияси нормал (в) ва кучайтирилган (г) изоляцияланган консолларда ишланган занжирли осма (а, б).
1 ва 2- консоль туби ва тягасини маҳкамлаш учун киритма деталлар; 3 – ростловчи скобаси бўлган тяга (тяга сиқилганида трубали); 4 кронштейн; 5 — эгилувчан фиксатор; 6- пластинкасимон бугель; 7 – осма изоляторлардан иборат шокила (гирлянда); 8 тескари, кучайтирилган фиксатор; 9 – уланган тўғри фиксатор; 10 – ростловчи трубаси бўлган подкос; 11- уланма тескари фик­сатор; 12 – фиксаторнинг VKL 60/70 изолятори; 13 – консолли изолятор ИКСУ-27; НТ-тутиб турувчи трос; КП –контакт сими; b0- контакт­ сими зигзаги; ўқ I – йўл (из) ўқи; ўқ II - ток қабул қилгич ўқи.

Консоллар автомотриса ёки дрезина ёрдамида ҳаракатга келтириладиган темир йўл платформасида ташилади. Уларни тегишли таянчлар яқинида ер полотноси чеккасига ётқизиб жойлаштирадилар. Консолларни туширишда изоляторлар ва бошқа деталларни йўл-йўлакай ташлаб юбориш тақиқланади. Одатда, консоллар ташилган куни ўрнатилиши шарт. Ўрнатилмаган консоллар, деталлар ва изоляторлар йўл (из) ўқига таянчга яқинроқ жойлашмаслигини назарда тутиб ётқизадилар. Айниқса консолларни қиш мавсумида излар яқинида қолдиришга асло йўл қўйиш мумкин эмас, чунки бу қор тозалайдиган машиналар бузилишига олиб келиши мумкин.





Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish