§ 53. ЗАНЖИРЛИ ОСМАНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ
Занжирли осма монтажи тутиб турувчи трос ҳамда контакт симини ёйиш ва анкерлаш, торларни ўрнатиш, шунингдек занжирли осма, анкерли участкалар ва ҳаво стрелкаларининг тегиб туриш жойларини мувофиқлаштиришдан иборат. Занжирли осма монтажи уч усул ёрдамида бажарилади: юқоридан, пастдан ва аралаш (ҳар иккала) усул ёрдамида.
Ушбу услублардан ҳар бири тутиб турувчи трос ва контакт симини ёйишнинг турли усуллари билан белгиланиб, у доимо темир йўл изларидан “дарча” давомида амалга оширилади. Ишларнинг қолган турларини ҳам “дарча” вақтида, ҳам поездлар ҳаракати давомида, танаффуссиз, ечиладиган монтаж минораларидан туриб, ёки ҳаракатдаги таркиб габаритидан чеккадан бажариш мумкин.
Занжирли османи монтаж қилишнинг турли услубларида иш бажариш усуллари 8.1-жадвалда келтирилиб, ушбу усубларни перегонларда амалга ошириш шароитига кўра қўллашнинг йўл қўйиладиган соҳаси 8.2-жадвалда кўрсатилган. Станцияларда фақат юқоридан туриб монтаж қилиш услуби қўлланади.
Занжирли османи монтаж қилиш услуби ҳар бир алоҳида участка учун ишларни амалга ошириш лойиҳасини тузишда муайян шарт-шароит, “дарча” олиш имконияти, йўл (из) режаси, контакт осма тури, механизмлар мавжудлигидан келиб чиқиб танланади.
Юқоридан ва комбинацияланган (аралаш) услублар монтажнинг асосий услублари ҳисобланади. Қуйидан туриб монтаж қилиш услуби кўп меҳнат талаб қилганлиги сабабли ўта кам қўлланади.
Исталган услуб билан иш бажаришдан олдин тайёрлов ишлари амалга оширилиб, улар симли барабанларни юклаш, компенсациялаш мосламаларини тайёрлаш, юклаш ва перегон ёки станция бўйлаб ташиш ҳамда уларни анкер таянчларида илиб ўрнатишдан иборат бўлади.
Сим ва трос ўралган барабанлар автокран ёрдамида юкланади. Барабанларнинг ўқи махсус “ин”ларда жойлаштирилиб, улар ёйувчи (раскатка) платформа тиргак(козел)ларида маҳкам мустаҳкамланади ва тормоз мосламаларини ишлашга тайёрланади.
Ёйиш услубига боғлиқ равишда барабанлар платформада шундай ўрнатиладики, юқоридан ёйишда трос ёки сим барабаннинг юқорисидан, қуйидан ёйилганида эса барабаннинг қуйи қисмидан чиқадиган бўлсин. Контакт сими ўралган барабанларни юклашда симнинг ишчи (контакт) қисми пастда жойлашган бўлишига эътибор берилади. Барабанлардан ёғоч қопламасини оладилар ва трос ёки симнинг учини қисқичга улаб, анкерлаш ё улаш учун тайёрлайдилар. Аввалдан қўзғалмас ёки компенсацияланган анкеровкалар мосламалари таркибига кирган штангалар, изоляторлар ва деталлар дрезиналарда ташилиб, сўнг анкерли таянчларда маҳкамланади. Компенсатор троси ва деталларни тайёрлаш компенсацияловчи мослама турига мувофиқ равишда танланади.
20-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |