II.1. AБИОТИК ОМИЛЛАР
Ё р у ғ л и к. Ер юзасига етиб келадиган қуёш радиацияси ассоий энергия мабаи бўлиб, планетада иссиқлик балансини, организмларда сув, газ ва моддалар алмашинуви, ўсиш ва кўпайиш, автотроф организмлар томонидан органик моддалар ҳосил қилиш ва организмларнинг ҳаёт фаолиятининг тўла ўтиши учун яшаш муҳитини вужудга келтиради. Ёруғлик ўсимликнинг физиологик функциясига, ички ва ташқи тузилишига, ўсиш ва ривожланиш тезлигига нормал (оптимал), кучли (максимал) ва кучсиз (минимум) таъсир кўрсатади. Энг муҳими, ёруғлик таъсирида деярли барча сув ўтлар, юксак спорали ўсимликлар ва очиқ ҳамда ёпиқ уруғли ўсимликларда фотосинтез жараёни содир бўлади.
Ер юзига қуёшдан энергия келади. Қуёшдан Ерга етиб келадиган турли нурлар оқимининг тўлқинлар узунлиги мингдан кичик ангстрем (1А=10-8 см) дан минглаб метрларгача ўлчанади. Қуёш радиациясининг мураккаб оқимлари атмосфера қатламларидан ўтиб, Ер юзига кўринувчи нурлар (3900—7700 А) сифатида етиб келади, бу қуёшдан чиқаётган нурнинг тахминан 50% ини ташкил қилади. Атмосферанинг озон қатламида ультрабинафша (УБН) нурларнинг бир қисми ютилади, шу қатламда узун тўлқинли нурларнинг 2950 А, инфрақизил нурларнинг ўртача 2,4104 А ва радиотўлқинли нур-ларнинг 10 А дан юқориси ютилади.
Атмосферадан ўтиб келаётган қуёш нури доимий бўлиб, бир минутда 1,98 дан 2 кал/см2 ни ёки бир йилда 51020 ккал ни ташкил этади. Ернинг қоронғу қисмига етиб келадиган қуёш нури 1 мин 8,3 ж/см2 га тенг; қуёшнинг ёруғлик энергияси (210-9) 150 млн. км масофани босиб ўтиб Ер юзига етиб келади. Бу тахминий кўрсаткичга доимий қуёшли (S0) деб ном берилган. Планетага йил давомида 5628 1021 қуёш энергияси етиб келади. Ернинг иссиклик баланси ўртача 302410 - 3318 102 (ж/см2 йил), қуруқлик учун эса 2058102 (ж/см2 йил) ни ташкил этади. Бу иссиқлик буғланишига ва фотосинтез жараёни (23%) учун сарфланади. Ер юзига ёки ўсимликлар устига тушадиган нурлар қисқа тўлқинли А=0,3-4,0 мкм ва узун тўлқинли X > 4,0 мкм радиацияларга бўлинади. Тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти учун қисқа тўлқинли қуёш радиацияси катта аҳамиятга эга. Қисқа тўлкинли нурлар ўз навбатида ультрабинафша (А<4,0 мкм), кўринувчи (А=0,39-0,76 мкм) ва инфракизил нурларга яқин (А=0,76-4,0 мкм) радиацияларга бўлинади. Инсон кўзи билан қабул қилинадиган (кўринувчи радиация) электромагнит тўлқинларнинг диапазони физиологик радиация (А=0,35-0,75 мкм) моҳиятига тўғри келади ва экологик спектор доирасида (А=0,35-0,75 мкм) ўсимликларда ўтадиган ва бутун тирик организмлар учун катта аҳамиятли бўлган фотобиологик жараённи юзага келтиради. Куёшдан ажралаётган радиациянинг (99,9%) тахминан 19%и атмосферадан ўтиш вактида ютилиб кетади, фақат 47% игина тўғри ва сочилган нурлар сифатида Ер юзига етиб келади.
Фотосинтез жараёни натижасида қуёшдан ютилаётган ёруғлик энергияси боғланган кимёвий энергияга айланади. Ўсимликларни ёруғликка бўлган муносабатига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Ёруғсевар (гелиофит) ўсимликлар. Улар ёруғлик етарли бўлгандагина нормал ўсиши ва ривожланиши мумкин. Бундай ўсимликларга дашт, чўл зоналаридаги ўсимликлар, ўтлоқзорлардаги қўнғирбошдошлар ва бошқа баъзи турлар, ўрмон ўсимликлар жамоасининг биринчи қатламини ташкил этувчи баланд бўйли дарахтлар, Ўрта Осиё шароитидаги қисқа вегетация қилувчи кўп йиллик ўт ўсимликларининг эфемероид типидаги ҳаёт шакллари ва бошқалар киради.
Соясевар (сциофитлар) ўсимликлар. Улар кучсиз ёруғлик тушаётган жойларда ўсувчи ўсимликлардир. Буларга ўсимликлар қопламининг пастки қатламларида ўсувчи турлар, мохлар, плаунлар, папоротниклар, ёнғоқзорлар остида ўсувчи ёввойи хина, тоғгунафша кабиларни кўрсатиш мумкин. Ёруғсевар ва соясевар ўсимликлар морфологик, анатомик ва физиологик хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқланади.
Сояга чидамли ёки факультатив гелиофит ўсимликлар. Уларнинг кўпчилиги ёруғсевар ҳисоблансада, ёруғлик унча етарли бўлмаган тақдирда ҳам, ортиқча ёруғликда ҳам нормал ўсиб ривожланадиган турлардир. Уларга қўнғирбош, оқ сўхта қулупнай, арғувон, шумрут, қорақарағай ва бошқаларни киритиш мумкин.
Турли географик зоналарда кун билан туннинг алмашиниши характери бир хил эмас. Экватор атрофида кун ва туннинг фарқи сезилмайди. Аммо ўртача (мўътадил) ва совуқ иқлимли зоналарда ёз фаслида кун узун, тун қисқа, қишда эса аксинча бўлади. Бу эса ўз навбатида организмларнинг узун ва қисқа кунга (фотопериодга) мосланишнга олиб келади. Шимол ўсимликларидан буғдой, жавдар, исмалоқ, себарга, мингяпроқ, сачратқи, гулсапсар кабилар узун кунда, маржумак (гречиха), қашқаргул, тариқ, кунгабоқар, маврак, тамаки, зиғир ва бошқалар қисқа кунда нормал ривожланади.
Ёруғлик ҳайвонлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Чунончи: а) ёруғлик кўпчилик ҳайвонлар учун фазода мўлжал олишда ёрдам беради. Масалан, асаларилар асалшира кўп бўлган жойни билдириш учун инига қайтгач, узоқ муддат давомида гир айланиб Қуёш билан озуқа жойлашишига нисбатан маълум бурчак ҳосил қилган ҳолда. тўхтайди. Қушлар эса узоқ жойларга учиб кетаётганида Қуёшга қараб мўлжал олади; б) денгиз ва океан сувлари тагида яшайдиган . жониворлар, қуруқликда яшайдиган баъзи қўнғизлар ўз танасидан нур чиқариш хусусиятига эга. Бу ҳодиса биолюминесценция деб аталади. Бундай хусусият содда ҳайвонлардан тортиб балиқларгача хосдир. Бактериялар, замбуруғлар ва айрим тубан ўсимликлар ҳам шундай хусусиятга эгадир. Биолюминесценция ҳайвонлар ҳаётида сигнал вазифасини ўтайди. Сигнал туфайли улар турли ҳаёт жараёнлари (жинсий маросим, душмандан ҳимояланиш, душманни чалғитиш, ўлжага ташланиш кабилар)ни бажаради: в) ёруғлик организмларнинг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ўрмон сувсарига қиш мавсумида қўшимча ёруғлик таъсир этилганда унинг ҳомиладорлиги тезлашиб, муддатидан олдинроқ болалаган. Узоқ муддатда ёруғлик таъсир эттирилганда ҳашаротлар ва сут эмизувчи ҳайвонларда жинсий балоғатга етиш тезлашган; сув тагида яшайдиган каракатица ўзини душмандан ҳимоя қилиш учун сувни ёритиб юборадиган суюқлик чиқаради; сув бетида яшайдиган баъзи ҳайвонлар эса қора суюқлик чиқариб душмандан ҳимояланади. Баъзи ҳашаротлар кунлар қисқариши натижасида кўпайиш жараёнини тўхтатади, кунлар узайиши билан эса кўпайиш қайта тикланади. Бушшг сабаби шуки, узун кун бош миядаги гипофиз безига таъсир этиб ички секреция безлари ишини кучайтиради ва жинсий безларга ҳам сигнал беради. Амалиётда кун узунлигини сунъий равишда ўзгартиб ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳосилдорлиги ва наслини кўпайтириш ёки қисқартиш мумкин. Ҳаракатда бўладиган ҳайвонлар ўзига жой танлашда ёритилиш даражасини ҳам ҳисобга олади. Кеча - кундуз давомидаги фаоллик учун маълум даражада ёруғлик талаб этилади. Ҳайвонлар кундузги, тунги ва ғира ширада фаол ҳаёт кечирувчи турларга ҳам ажратилади. Уларнинг фаоллиги йилнинг мавсуми, иқлим шароитлари ва ёруғликнинг ўзгаришига қараб ўзгариб туриши мумкин. Масалан, чала чўл зоналарида юмронқозиқлар жазирама иссиқ кунлари эрталаб ва кеч пайтлари актив фаолиятда бўлиб, кундузги вақтни уяларида ўтказадилар. Улар ҳаво булут бўлгандагина кундузи уяларидан чиқишлари мумкин. Худди шунингдек, чўлдаги қушлар ҳам ёзнинг иссиқ кунлари бошқа жойларга учиб кетадилар. Уларнинг ўта актив (максимум) фаолияти баҳор, куз ва қиш фаслларининг кундузги соатларига тўғри келади.
Шундай қилиб, ҳайвонлар ҳам ёруғликка бўлган муносабатига кўра бир неча гуруҳга, чунончи, ёруғсевар, соясевар ҳайвонларга ва ёруғликнинг ўзгаришига кенг ёки тор (қисқа) доирада мослашган гуруҳларга бўлинади. Ҳайвонлар ёруғлик ёрдамида атрофдаги мавжудотларни кўради ва ён атрофга қараб мўлжал олади. Турли ҳайвонларнинг кўриш органлари уларнинг ривожланиш поғонасига кўра турли даражада тараққий этган ва яшаш шароитлари билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Масалан, баъзи чирқилдоқ илонлар инфрақизил нурларни кўра олганлиги сабабли ўлжасини қоронғида ҳам овлайди. Асаларилар эса ультрабинафша нурларни ажрата олади, аммо инфра қизил нурларни ажрата олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |