Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Ўзбекистонда экология фанининг қисқача ривожланиш тарихи



Download 9,63 Mb.
bet6/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Ўзбекистонда экология фанининг қисқача ривожланиш тарихи. Ўрта Осиё халқлари, жумладан ўзбек халқи қадимдан экологик маданият меросига эга. Шунингдек, ўтган буюк алломаларимизнинг ҳам табиат, тирик организмлар ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқаларига доир масалаларга тўхталиб ўтганлигининг гувоҳи бўлдик. Ўзбекистонда Фанлар академияси қошида Зоология ва паразитология институти олимлари ўсимликлар ва ҳайвонлар экологиясига бағшланган ишларни олиб борганлар ва бормоқдалар.
Ўзбекистонда ўсимликларни ўрганиш ва экология. Ўсимликлар дунёсини ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот ишлари асосан экологик, флорогенетик ва фитоценологик йўналишларда олиб борилган. Ўрта Осиё ўсимликлар оламини ўрганиш М.С.Попов, Е.П.Коровин, К.3.Зокиров, А.М.Музаффаров, И.И.Гранитов, С.С. Саҳобиддинов, М.М Набиев, А.И.Введенский, А.Бутков каби олимларнинг номи билан боғлантан. Илмий йўналишлар ўсимликлар оламини мунтазам таҳлил қилиш, геоботаник жиҳатдан ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш, яъни чўл, адир, тоғ, ўтлоқларнинг унумдорлигини ошириш, фойдали ўсимликларни кўпайтириш, турли жойларда ўсадиган ем-хашак ва хом ашё манбаи ҳисобланувчи ўсимликларнинг морфогенези, физиологияси, чўл ўсимликларининг экологияси, биологияси янада кенг ўрганилиб серҳосил ўсимлик турларини чўл шароитига мослаштириш каби соҳаларда олиб борилди.
Экологик йўналиш услубининг моҳияти шу билан белгиланадики, ботаниклар флора таркибини ўрганиш билан биргаликда ўсимликка организм сифатида, унинг экологиясига ва у ёки бу тупроқ турига муносабатни текширдилар. Айниқса, ўсимликлар айрим турларининг экологиясини ўрганиш ишларига кўп эътибор берилди. Бу ишлар Е.П. Коровин, М.В.Культиасов ва М.С.Поповларнинг номлари билан боғлиқдир. Уларнинг иш услубларида Қозон геоботаника мактабининг ишларига эътибор берилди. Бунда экологик шароитнинг ўзгаришига эволюция жараёнининг йўналтирувчи омили деб -қаралди.
Ўзбекистонда экологик йўналишдаги ишларнинг асосчилари Д.Н.Кашкаров ва Е. П.Коровинлар ҳисобланади. Улар экологик илмий тадқиқотларни режалаштириш ва эколог мутахассислар тайёрлаш масаласини ўртага ташлайдилар ва унинг ниҳоятда зарур эканлигини таъкидлаганлар. 30- йилларда Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Коровинлар томонидан «Муҳит ва жамоа», «Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларининг турлари ва улардан хўжаликда фойдаланиш истиқболлари», «Чўлдаги ҳаёт» каби илмий асарлар чоп этилди. Бу асарларда экология предмети ва унинг вазифалари, услублари ўз аксини топган. Кейинги йилларда ҳам экология фанининг ривожланишида хўжалик билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг илмий ечими асосий муаммо бўлиб қолаверади. Е.П.Коровин ва И.ИГранитов каби олимлар раҳбарлигида чўл минтақасидаги яйловларни яхшилаш борасида у ердаги ўзига хос ксерофит-экологик гуруҳга мансуб ўсимликларни ўрганишга киришилди. Экологик ишларнинг долзарблиги муносабати билан Ўзбекистон ФА Ботаника институтида В.А. Буригин раҳбарлигида ўсимликлар экологияси лабораторияси ташкил этилди. Ушбу лаборатория ходимлари чўл ва чала чўл шаронтида ўсимликларнинг мосланишини ўргандилар. Натижада тоғолди минтақаларида фитомелиоратив ишларнинг ривожланиш асоси ишлаб чиқилди. Кейинчалик бу ишлар амалда О.Ҳ.Ҳасанов, Р.С.Верник ва бошқалар томонидан давом эттирилди. Фитомелиоратив ишлар билан биргаликда қурғоқчилик зоналаридаги муҳим ем-хашак ўсимликлари экологиясини ўрганишга ҳам эътибор берилди. 1950 йилда ташкил этилган ўсимликлар физиологияси ва биохимияси лабораториясида Жануби-Ғарбий Қизилқум чўлларидаги ем хашак ўсимликларида эколого физиологик йўналишдаги ишлар олиб борилди. 1959 йилда ташкил этилган Қизилқум чўл станцияси олиб борган муҳим илмий ишлар ўсимликлар қопламидаги асосий эдификатор турларни ўрганиш, шунингдек, асосий ўсимлик жамоаларининг тузилиши ва маҳсулдорлиги кабиларни аниқлаш (тупроқ хусусиятлари билан биргаликда), Жануби-Ғарбий Қизилқумда серҳосил сунъий яйловларни барпо этишнинг илмий асосларини ва услубларини яратишдек экологобиологик йўналишлардан иборат бўлди.
1960 йилда ташкил этилган Нурота чала чўл станцияси ҳам ўзининг фаолиятини Ўзбекистондаги чала чўл зоналарида яйловларни яхшилашга, қимматли ем-хашак ўсимликлари орасидан қурғоқчиликка чидамли турларни танлашга ҳамда уларнинг эколого-биологик хусусиятларини ўрганишга қаратди. Ҳозирги вақтда лабораторияда чўлдаги ем-хашак ўсимликларининг ҳаёт жараёнлари маҳсулдорликка боғлиқ ҳолда ўрганилмоқда. Шунингдек, сунъий экосистемалар шароитида сув ва иссиқлик стресси (қўзғалиш) таъсирида хлоропластларнинг тўпланиши ва фитохимик фаоллиги, хлорофилл-оқсил бирикмаси, нуклеин кислоталарнинг алмашинуви ва бошқалар ўсимликнинг ўсиши давомида тадқиқ этилмоқда.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish