Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet1/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09




А.А.НАЗАРОВ
ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ВА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


(Ўқув- услубий қўлланма)

НАМАНГАН-2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


А.А.НАЗАРОВ
ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ВА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


(Ўқув-услубий қўлланма)


НАМАНГАН-2011
А.А.НАЗАРОВ. ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ВА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
(Ўқув-услубий қўлланма). Наманган -2011.
Ушбу ўқув услубий қўлланмада экология фани ва унинг қисқача тарихи, унинг бўлимлари, Ўзбекистонда ўсимликлар ва ҳайвонларни ўрганиш экологияси, муҳит ва экологик омиллар, экосистемалар, популяциялар экологияси, биосфера ҳақида таълимот, инсон экологияси, табиатни муҳофаза қилиш масалалари, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар (Фарғона водийси бўйича ҳам), табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти кенг ёритиб берилган.
Қўлланма географлар, биологлар, экологлар, иқтисодчилар ва шу соҳа билан қизиққан китобхонлар учун мўлжалланган.
МАЪСУЛ МУҲАРРИР:
Боймирзаев К.М.— география фанлари номзоди, доцент


ТАҚРИЗЧИЛАР:

Абдуллаев Ш.- химия фанлари доктори, профессор.


Тоғаев И - биология фанлари номзоди, доцент.
Жумаханов Ш.З.-география фанлари номзоди, доцент.
Қўлланма Наманган давлат университети Илмий-услубий Кенгашида (28 август, 2010 йил, баённома № 1 ) муҳокама қилинган ва чоп этиш учун тавсия қилинган.


КИРИШ
Кишилик жамияти жадал ривожланиб бораётган бир даврда табиий мувозанатни, яъни экологик ҳолатни яхшилаш, табиатни муҳофаза қилиш дунё миқёсига эга бўлган муаммо бўлиб қолмоқда. Инсон табиатнинг бир бўлаги. Шунинг учун табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойликларидан режали ва самарали фойдаланиш инсонларнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Бундан кўринадики, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни кишилар бахт-саодати учун хизмат қилдириш муҳим илмий ва ижтимоий - иқтисодий муаммо бўлиб, уни ҳал этишда, яъни табиат билан жамият орасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда инсон ҳаёти учун ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб оптималлаштиришда табиий фанларнинг аҳамияти каттадир. Табиий бойликларнинг хўжалик муомаласига киритиш ва улардан инсон эҳтиёжига кўпроқ сарф қилиш кучайган сари минг йиллар давомида барқарор бўлиб келган экологик мувозанат бузилиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабат мураккаблашиб, жойларда экологик ҳолат кескинлашиб бормоқда.
Учинчи минг йилликнинг бошланиши икки муҳим тенденция билан баҳоланди.Биринчидан, ҳозирги цивилизация глобал экологик муаммоларга дуч келди (Дунё иқлимининг ўзгариши, озон қобиғнинг емирилиш ва ультрабинафша нурлари радиациясининг кучайиши, атмосферанинг ифлосланиши, океан сувларининг ифлосланиши, қуруқликдаги сув манбаларини ифлосланиши, атроф муҳитни радиоактив моддалар билан ифлосланиши, ландшафтларни геохимик мувозанатини бузилиши, турли қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни тўпланиши, чўлланиш жараёнини кучайиб бориши, чучук сув муаммоси ва ҳакозо). Иккинчидан дунё жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Шунинг учун кечаги мезон билан ҳозирги вазиятни объектив баҳолашнинг иложи йўқ, келажак истиқболларини белгилаш ҳақида сўз юритмаса ҳам бўлади.
“Йоханнесбург — 2002” глобал форумида барча мамлакатларнинг ХХ1 асрдаги ҳаракатлари дастури сифатида ХХ1 аср таррақиёт дастури тасдиланди. Мазкур дастур — жаҳон амалиётининг жорий эҳтиёжларини қондириш ва бўлажак авлодларни манфаатларини таъминлашни ҳисобга олиб атроф-муҳит учун бехатар барқарор тараққиётни таъминлашга йўналтирилган ҳужжат ҳисобланади. БМТнинг расмий ҳужжатида “барқарор ривожланиш” интегарал тушунчаси тақдим этилиб, ушбу тушунча атроф табиий муҳитни сақлаш ва тиклашнинг асосий муаммолари ҳамда барча авлодлар учун муносиб ҳаётни таъминлашга асосланган.
Республикадаги экологик муаммолар, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уни режалаштириш жараёнида унинг кетидан келадиган нохушликларни олдиндан кўрмаслик оқибатида келиб чиқди. Чунончи, 60-70 йилларда сув ресурсларининг ҳаддан ташқари кўп миқдорда самарасиз ишлатилиши қандай оқибатларга олиб келиши ўйлаб ҳам кўрилмаган. Суғориладиган ерларда энг юқори миқдорда турли заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш, алмашлаб экишни бўғиб қўйиш, пахта яккаҳокимлигига кенг йўл очиш, ерларнинг мелиоратив шароитига эътибор бермаслик, чорвалар маҳсулдорлигини ошириш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни амалга оширмаслик — жойларнинг табиий экологик муҳитларига қараб турли маҳаллий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.
“Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммони ҳал қилишга боғлиқдир”*.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб таъкидланиши ҳам бежиз эмас.
«Экология ва табиатни муҳофаза қилиш» ўқув услубий қўллнамаси ҳозирги давр экологиясининг асосий вазифалари, турли экологик муаммолар ҳақида тўла маълумот олиш ва уларни ҳал қилишда катта аҳамият касб этади.Ушбу ўқув — услубий қўлланмада ҳозирга қадар чоп этилган экология ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги бир қатор дарсликлар, ўқув қўлланмалар ҳамда кўплаб матбуотда эълон қилинган маълумотлардан фойдаланиб тайёрланди.
Қўлланмани тайёрлаш ва нашр этишда ўзларининг қимматли маслаҳатларини берган Наманган давлат университетининг география ва экология асослари кафедраси профессор-ўқитувчиларига муаллиф ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, муаллиф қўлланма тўғрисида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни мамуният билан қабул қилади.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish