Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


Пул муомаласини мустахкамлаш ва банклар



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

7.4. Пул муомаласини мустахкамлаш ва банклар
хавфсизлигини таъмивлашнипг устувор
йўналишлари
Ўзбекистонда валюта тизимшшнг асосини ўзбек сўми 
ташкил этади. У 1994 йил 1 июлдан ягона қонуний тўлов 
воситаси ҳисобланади. Миллий валюта сўмнинг барқарор- 
лигини таъминлаш ва унинг қадрини ошириш халқ фаро- 
вонлиги ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда 
муҳим аҳамият касб этади. «Миллий валютанинг барқа- 
рорлиги, унинг ички бозорда эркин алмашинуви, - деган 
эди юртбошимиз Ислом Каримов, - етарли миқдордаги 
рақобатбардош маҳсулотлар. зарур резервлар орқали 
таъминланади»13. Бунга эришиш учун Ўзбекистонда аниқ 
вазифаларни ҳал этишга қаратилган тўртта алоҳида дас- 
тур қабул қилиниб, амалга оширилмоқца.
Ушбу дастурлар тўплами қуйидагилардан иборат:
1. С
ўмнинг
харид қувватини ошириш 
учун
республика 
ички бозорини мумкин кадар тезрок истеъмол моллари 
билан тўлттириш чора-тадбиплаоини 
кўрнш
. Бунинг учун 
мулкчилик шаклидан катъи назар, истеъмол товарлари- 
ни ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳар томонлама ердам 
кўрсатиш, бу соҳага инвестицияни биринчи навбатда 
йўллаш, уларни хом ашё ва кредит ресурслари билан 
таъминлаш чора-тадбирлари кўриш. Шунингдек, ишлаб 
чиқарувчиларнинг ҳам, истеъмолчиларнинг ҳам руҳия- 
тини ўзгартириш, кишиларда миллий товарларга нисба- 
тан фахрланиш ҳиссини уйғотиш. Миллий товарларнинг 
эса сифатли ва харидоргир бўлишини таъминлаш.
2. Валютанинг баокарор амал килиши. 
унинг
етарли 
валюта захирасини 
вужудгэ
келтириш. Бунинг учун таш-
Каримов И.А. Ўэбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш 
йўлида. - Т.: Ўэбекистон, 1995. 218-6.
130
www.ziyouz.com kutubxonasi


ки иқгисодий сиёсатни тубдан кайта кўриб чиқиш лозим 
бўлади. Шу боисдан республика экспорт имкониятларини 
кенгайтириш, экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришни 
кўпайтираётган корхоналарни хом ашё, инвестициялар 
билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама имтиезли во- 
ситалар орқали қўллаб-қуватлаш зарур.
3. Хар био коохона. хар бир киши ишлаб топган 
сумни
кадрлаши. ҳурматлаши, фахрланиши 
учун
шарт- 
шароит яратиш. Бунинг учун қатъий молиявий-кредит 
сиёсатини изчиллик билан ўтказиш лозим бўлади.
4. Миллий валютани мустахкамлаш 
у ч у н
инФляпияга 
карши пухта уйланган сиёсат Утказиш. Бунинг учун пул 
микдорини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли 
даражада ўсиши билан мустаҳкамлаш, уларнинг мутано- 
сиблигини вужудга келтириш. Шунингдек, аҳолининг ха- 
рид учун товарлар ва хизматлар билан таъминланмаган 
ортиқча пул даромадларининг кўпайиб кетишига йўл 
қўймаслик лозим бўлади. Яна нақд пул ва кредит эмиссия- 
сининг ҳаддан ташқари ўсиб кетишининг олдини олиш 
лозим бўлади14.
Республикамизда пул-кредит сиёсатининг асосий мақ- 
сади иифляцияни паст даражада ушлаб туриш ва сўмни 
барқарор айрибошлаш курсини таъминлашга қаратил- 
ган. Бу вазифалар макроиқгисодий барқарорликни мус- 
таҳкамлаш ва иқгисодий ўсишни рагбатлантиришга йўнал- 
тирилган умумиқтисодий сиёсат билан уэвий боғланган 
Марказий банк пул-кредит сиёсатининг вог.италари си- 
фатида очиқ бозорда қимматли қоғоалар операцияси, ички 
валюта бозоридаги операциялар, қайта молиялаштириш 
ставкаси ва тижорат банкларига мажбурий захира та- 
лаблари коситаларини ишга солмоқда.
Мамлакатимизда тижорат банклари ялпи капиталининг 
барқарор ўсиши ва банк активлари портфелини бошқа- 
риш соҳасида юритилаётган мутаносиб сиёсат натижасцда
и Абулқосимов Ҳ.П. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлари. —Т : 
АкаЛеш'|уа, 2003 93-94-бет.
131
www.ziyouz.com kutubxonasi


банк тизимида баик назораги бўйича Базелъ қумитаси то- 
мошодан белгиланган халқаро стандартлардан уч баробар 
кўп бўлган капиталшшг етарлилик даражаси кўрсаткичи 
таъминланди. Юртимизда 1995-2010 йиллар давомида ялпи 
капиталнинг реал ўсиши 12,5 баробарни ташкил этди. Бу 
эса банкларнинг капитал базаси мустаҳкамланганидан да- 
лолат беради ҳамда уларнинг тўлов кобилиятига ижобий 
таъсир кўрсатди. Банк тиэимида 1995-2010 йилтача бўлган 
даврда депозитлар базаси солиштирма кўрсаткичларда 13 
баробар ошди'5.
Ўзбекистонда Марказий банкнинг тижорат банклари- 
ни назорат қилиш билан боғлиқ фаолиятининг қуйидаги 
асосий йўналишлари қонук билан мустаҳкамланди:
- банк тиэимининг хавфсизлиги, барқарорлши ва са- 
марадорлигини таъминлаш;
- банклар фаолиятини лицензиялаш жараёшода банк 
соҳасига фақатгина ишончли банкларнинг кириб келиши- 
ни таъминлаш;
- тижорат банкларининг Марказий банкка ҳисобот бе- 
риш ва назорат жараёнида зарур маълумотларни очиқ 
тақдим этишини йўлга қўйиш;
- муаммоли банклар фаолиятига ўз вақтида таъсир 
ўтказиш ва уларнинг муаммоларини теэлик билан ҳал 
этиш;
- банк тизимида соғлом рақобат муҳитини яратиш;
- зарур ҳолатда, банк тизимига минимал даражада 
салбий таъсир кўрсатган ҳолда алоҳида банкларни туга- 
тиш чораларини кўриш.
Республикамизда банк наэорати уч услубда - лицен- 
зиялаш, масофадан назорат қилиш ва жойларга чиқиб 
текшириш орқали ама.чга оширилади18.
Молия-крешгг соҳасида иқгисодий хавфсизликни таъмин-
Ўэбекистон Республикаси иктисодий-ижтимоий тараққиётининг 
мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тендеиция ва 
кўрсаткичлари қамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прагноэлари: 
ртатистик тўплам. -Т.: Ўзбскистон, 2011. 30-31-бетлар. 
м Ўзбекистон Республикаси банк тиэими / Муаллиф: Ф.М.Муллажонов 
(ва бошкд). Ф.ММуллажановникг умумий таҳрири остида. Тўлдирилган 
иккинчи нашри -Т.: Ўзбекистон, 2011. 154-бет.
132
www.ziyouz.com kutubxonasi


лапл мақсадида қарздорлярнинг кредитлари ҳақидаги маълу- 
мгггларни ҳисобга олиш билан шуғзглланадиган Кредит маъ- 
лумотлари миллий институтини таигкил этиш бўйича Низом 
қабул қилиниб, кредит маълумотлари банклараро кредит 
бюроси ва тижорат банкларига тақцим этилган. Кредит маъ- 
лумотларининг ягона реестри тижорат банкларининг кредит, 
лиаинг ва факторинг шартномалари, гаровга қуйилган мол- 
мулк ва кафолатлар (кафолат бериш, суғурта полислари) 
ҳамда давлат статистика 

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish