Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Қурилиш гипсининг хоссалари



Download 323,01 Kb.
bet77/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Қурилиш гипсининг хоссалари. Гипс сув билан қориштирилгандан кейин, у тезда қуюқлашиб қотади. Гипснинг қотиш жараёнида унинг ҳажми тахминан 1% кенгаяди. Бу ундан меъморчилик буюм­лари тайёрлашда, ёриқларни беркитишда ва бошқа мақсад­ларда ишлатишга қулайлик туғдиради. Давлат стандартларида кўрса­тилишича, қурилиш гипси қуюқланишининг бошланиши 4 дақиқадан кейин, охири эса 6 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.
Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун унга махсус сусайтирувчилар қўшилади. Коллоид эритма ҳосил қилувчи ярим сувли гипснинг (зичлиги 2,5—2,8 г/см3 уюм тарзидаги ҳажмий оғирлиги 800—1100 кг/см3) эриш тезлигини сусайтирувчи ва натижада икки молекула сувли гипснинг кристалланишини секинлаштирувчи ашёлари сифатида суяк елими, казеин, желатин, глицерин, магний, калсий тузлари ишлатилади. Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун 60°C гача иситилган сув ҳам ишлатиш мумкин.
Сув таъсир этувчи иншоотларда қурилиш гипсини ишлатиш мумкин эмас. Aммо, ёғингарчилик ва муттасил таъсир этувчи намликдан холи бўлган жойларда ишлатилган гипс қониқарли чидам­ликка эга бўлади.
Нам муҳитда бўлган гипс буюмлар ўз мустаҳкамлигини 50% гача камайтиради. Сувга чидамлилик хусусиятини ошириш учун гипсдан тайёрланган буюм ва қисмлар сув таъсир этмайдиган моддалар билан шимдирилади. Уларнинг сирти бўялади ёки гипсга сўнмаган оҳак, цемент ва тош уни, кул ёки туйилган домна тошқоли каби моддалар қўшилади.
Қурилиш гипси янада кўпроқ туйилса, жуда майин ва тез қуюқланувчан қолипбоп гипс ҳосил бўлади. Қурилиш гипси сифатига кўра 3 навга бўлинади. Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар 6.1-жадвалда берилган.


6.1-жадвал


Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар
Гипснинг қотиши. Гипснинг қотиш жараёни унинг гидротация­ланиши билан бошланади, яъни бунда ярим молекулали сувли гипс қайтадан кристалл ҳолатдаги икки сувли гипсга айланади:

CаСО4  0,5Ҳ2О  1,5Ҳ2О  CаСО4  2Ҳ2О


Aслида гипснинг қотиши учун кам сув талаб қилинсада, гипс қо­ришмасини қулай жойланувчан қилиш учун сув кўп соли­нади. Буюмнинг мустаҳкамлигини оши­риш учун ундаги ортиқча сув қуритиш йўли билан йўқотилади.


Гипс заррачалари гел деб ата­лувчи елимсимон ҳолатга киради, бу эса унинг гидратацияланиши деб аталади. Натижада, коллоид ҳо­латдаги жуда майда заррачалардан ташкил топган гипс хамири ҳосил бўлади ва тез суръатда кристаллана бошлайди.
Қурилиш гипси пардадеворлар қуришда жуда кўп ишлатиладиган гипс плиталари (гипс билан ёғоч қипиғидан ишланган), «қуруқ сувоқ» деб аталадиган гипс тахталар (икки қоғоз орасига қўйиб қотирилган гипс тахта), деворбоп блоклар, равоқ буюмлари иш­лашда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, қурилиш гипси бино деворларининг ички томонини сувашда, наққошликда ва безак буюмлар тайёрлашда кўп ишлатилади. Гипс ўтга чидамли бўлганлиги учун, ундан бинони шамоллатувчи қурилмалар, лифт катаклари ва бошқалар тайёрланади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish