Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet85/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Қурилиш қоришмалари учун боғловчи моддалар сифатида портландцемент, рангли цемент, тошқол-портландцемент, путсо­лан-портландцементлар ишлатилади. Бундай боғловчилар билан тайёрланган қоришмалар сув, нам ёки бошқа зарарли муҳитдаги иншоотлар қуришда ишлатилади. Одатда ишлатиладиган гидравлик боғловчиларнинг маркаси қоришма маркасидан 3-4 марта катта бўлиши керак. Нам ва сув таъсиридан узоқда, қуруқ шароитдаги қурилиш қисмлари учун ҳавойи оҳак, тупроқ ва гипсли боғловчи моддалар ишлатилади.
Қум таркибида тупроқ бўлаклари ёки зарарли аралашмалар бўлса, элакдан ўтказиб тозаланади. Ғишт теришда йириклиги 2 мм дан катта бўлмаган қумлар ишлатилади. Маркаси М 50 га тенг бўлган қурилиш қоришмаларида соғтупроқ чанглари 20% гача бўлиши мумкин.
Қоришмаларнинг пластиклигини оширишда пластификатор-қўшил­маларининг аҳамияти катта. Чунки, ғовак асосга (ғишт, енгил бетон, серғовак тошлар ва ҳ.к.) юпқа қоришма билан ғишт терганда ёки сувоқ қилганда, у ўзидаги сувни сақлаган ҳолда қотишини таъминламаса асос сувни тезда ўзига сингдиради ва қоришманинг мустаҳкамлиги кескин камаяди. Қоришмани сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади. Сув ва намни ўзида ушлаб турадиган қўшилмалар — оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к. қоришманинг пластиклигини оширади. Бундай қўшилмаларда органик аралашмалар сувоқ юзасида оқ доғлар ҳосил қилувчи тез эрувчан тузлар бўлмаслиги керак. Тупроқни қоришмага сув билан қуйқа ҳолатида қўшиш керак. Қурилиш қоришмаларига сирт-фаол пластикловчи ва ҳаво пуфакчаларини ўзига сингдирувчи органик қўшилмалардан совунсимон ёғоч пеки, канифол совуни, милонафт, ЛСТ ва ҳ.к. лар қўшилади. Бундай қўшилмаларнинг афзаллиги шундаки, улар қоришманинг совуққа чидамлилигини оширади, сув шимувчанлиги ва киришишини камайтиради. Қиш вақтлари ишлатиладиган қоришмаларни тез қотиши учун уларга музлашнинг олдини оладиган қўшилмалар — калсий хлорлид, поташ, натрий хлорлид, хлорли оҳак ва ҳ.к. ишлатилади.


Қоришманинг асосий хоссалари

Қоришманинг жойланувчанлик билан ёйилувчанлик каби хоссалари уни ишлатиш учун қулай бўлишлигини таъминлаши керак. Тайёрланган қоришмага стандарт конуснинг қанча чуқурликка ботишига қараб, унинг ёйилувчанлик кўрсаткичи топилади. Стандарт конуснинг учидаги бурчаги 30° бўлиб, оғирлиги 300 г дан ошмайди. Конуснинг учи қоришма сиртига теккизилган ҳолда эркин чўктирилади ва стрелка унинг қанча сантиметрга ботганлигини кўрсатади.


Қоришмани қониқарли ёйилувчанликда тайёрлаш учун унга совун суви, сулфит спирт бардаси ва ҳ.к. органик пластификаторлардан 0,1-0,3% миқдорда қўшиш керак. Қоришма учун анорганик қўшилмаларнинг миқдори тажриба йўли билан аниқланади. Қориш­манинг мустаҳкамлиги ҳам бетон сингари боғловчининг фаоллиги, сув-цемент нисбати, зичлиги ва қотиш шароити каби ҳолатларига боғлиқ.
Пардозбоп қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200, 300. Кўп юк тушадиган конструкцияларда (устун, тўсинлар), маркаси 50 дан юқори бўлган қоришмалар ишлатилади. Биноларнинг ташқи деворларини теришда маркаси 50 дан кам бўлган қоришмаларни ҳам ишлатса бўлади.
Қоришмадан тайёрланган стандарт намунани қайта-қайта сувга тўла шимдириш ва музлатиш усули билан синаб, унинг музлашга чидамлилик даражаси маркаси 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200 ва 300 цикл аниқланади. Қоришма жойланадиган асоснинг хоссасига, унинг қотиш шароитига ва ҳавонинг ҳароратига боғлиқ ҳолда қоришманинг ёйилувчанлик кўрсаткичи 7.1-жадвалда кўрсатилган.


7.1-жадвал



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish