Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


-боб ҚУРИЛИШ AШЁЛAРИНИНГ ХОССAЛAРИ



Download 323,01 Kb.
bet2/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

1-боб


ҚУРИЛИШ AШЁЛAРИНИНГ ХОССAЛAРИ


Пардозбоп қурилиш ашёлари


таснифи ва хоссалари


Қурилиш ашёлари стандартлари

Қурилиш ишларида техника тараққиётининг қурилиш усулларини тобора индустрлаштиришни ва ишлатиб келинаётган айрим қурилиш ашёлари ўрнига янгиларини ишлатиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда республикамиздаги стандарт­лаштириш системаси катта аҳамиятга эга.


«Стандарт» давлат ҳужжати бўлиб, у қурилиш ашёларини ишлаб чиқарувчи ва уларни ишлатувчи ҳар бир вазирлик, бошқарма ва корхоналар учун мажбурий қўлланмадир. Ҳар бир стандарт ўз рақамига ва тасдиқланган йилига эга. Масалан, пардозбоб ғишт стандартида — биринчи сон унинг тартиб рақамини, иккинчиси эса тасдиқланган йилини кўрсатади.
Ҳар бир қурилиш учун тасдиқланган стандартда ашёнинг таркиби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, қабул қилиш шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга фан ва техника ютуқлари каби маълумотлар кенг ёритилган бўлади.
Иқтисодий ислоҳотлар ўтказилаётган бозор шароитида хўжалик юритиш, пардозбоп қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш негизини тубдан ислоҳ қилишни ва қурилиш тизимида хомашёлар таъминотини биргаликда қайта ташкил қилишни талаб қилади. Республикамизда мавжуд бўлган капитал қурилишни ривожлантириш ва қурилиш ашё­ларини ишлаб чиқариш мажмуасини қайта ўрганиб бошқариш, ташкил қилиш ва маблағ билан таъминлаш асосларига ўзгаришлар киритишни талаб этади.
Aвваллари қурилишда йиғма темир-бетон конструкциялардан кўп қаватли бинолар қуриш ҳавас бўлган бўлса, энди қуъйма бетонли уйлар, коттежлар қуриш керак бўлади. Маҳаллий қурилиш ашёларини қўллаш улардан деворбоп, иссиқ-совуқдан муҳофазаловчи бу­юмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш қурилиш таннархини камайтиради.
Саноат ва қишлоқ чиқиндиларидан ишланган ашёлар чиқариш ва улардан илғор технология воситасида буюмлар тайёрлаш қурилишга сарфланадиган харажатларни 20% га, қурилиш ашёлари саноатига кетадиган капитални 35-40% гача камайтириши мумкин. Республикамиздаги пардозбоп қурилиш ашёлари саноатининг ри­вожланишида илмий-техника тараққиётининг асосий вазифалари қуйи­дагилардан иборат:
— пардозбоп қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш суръати ка­питал қурилишга нисбатан олдинда бўлишини таъминлаш;
— пардозбоп ашё, буюм ва конструкция хилларини ҳозирги замон талабига кўра такомиллаштириш, уларни ҳар хил мақсадлар учун ишлатиш мумкинлигини таъминлаш;
— пардозбоп ашёлар сифатини, айниқса зарарли муҳит таъсирида узоққа чидамлилигини таъминлаш;
— маҳаллий хомашёлардан самарали пардозбоп қурилиш ашёларини олиш;
— корхоналарнинг қувватини бозор талабларига кўра аниқлаш;
— пардозбоп қурилиш ашёлари саноатини янги технология ва автоматлар билан таъминлаш, уларни ҳисоблаш техникаси орқали бошқариш. Бунинг учун халқ хўжалиги ривожи режаларига асосланган ҳолда пардозбоп қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришни йўлга қойиш, кичик ва ўрта корхоналарни кўпайтиришни йўлга қўйиш зарур.
Мустақиллик даврида республикамиз шаҳар ва қишлоқлари кўр­камлашиб бормоқда. Равон кўчалар, гўзал хиёбонлар, ажойиб бино ва иншоотлар шаҳарларимизни янада салобатли, кўркам қилмоқда.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг хоссаларини ва тузилишини бир хил муҳит таъсирида ўзгариши умумий қонуниятга мос келади. Масалан, зичлиги бир хил бўлган барча ашёларга таъсир этувчи зарарли муҳит уларни бир тизимда тўла буза олмайди. Aгар шу ашёлар ғовак бўлса, уларнинг бузилиш жараёни бир-биридан фарқ қилади.
Қурилиш ашёларининг хиллари, шу қадар кўпки сиз ўқувчи ва талабалар уларни бир тизимга тушириб махсус тасниф ёрдамида ўргансангиз қурилиш ашёлари тўғрисида бошланғич маълумот олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади (1.1-расм).
Қурилиш ашёлари табиий ва сунъий бўлади.
Сунъий қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш тегишли йўналишларга бўлинади. Масалан, цемент саноати, шиша саноати ва ҳ.к.
Ҳар бир қурилиш ашёси ўзининг таркиби, ишлатиладиган хом­ашёларнинг келиб чиқиши ва ишлаб чиқариш технологиясига кўра, юқорида келтирилган хоссаларга эга. Aшёнинг таркиби, ту­зилиши ва ҳолатининг ўзгариши билан унинг қурилиш ва технологик хоссалари ҳам ўзгаради. Қурилиш ашёлари хоссалари турғун бўлмайди, улар физик, механик ва кимёвий жараёнлар таъсирида ўзгариб туради.
Қурилиш ашёларини техник хоссаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish