Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet7/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Сув ўтказувчанлик. Aшёнинг босим остида ўзидан сув ўтказиши унинг сув ўтказувчанлиги деб аталади. Aшёнинг бу хоссаси том ёпиш, сув иншоотлари ва ҳовузлар қуришда жуда катта аҳамиятга эга.
Сув ўтказувчанлик кўрсаткичи намунанинг 1 см2 юзасидан 1 соат давомида ўзгармас босим остида ўтган сув миқдори билан (см3) ўлчанади. Жуда зич ашёларгина, масалан, битум, шиша, пўлат, полимер ва махсус таркибли бетон амалда сув ўтказмайди.
Музлашга чидамлилик. Aшёни сувга тўйинган ҳолатида муз­латиб яна қайта эритганда унда сезиларли бузилиш аломатлари бўлмаса, яъни мустаҳкамлиги 25% дан, оғирлиги эса 5% дан кўп камаймаса бу ашё музлашга чидамли деб ҳисобланади.
Aшё ғовакларидаги сув ҳарорат пасайиши билан музлайди. Бунда сув ҳажми 10% гача кенгаяди.
Aшёнинг музлашга чидамлилиги махсус музлатгич каме­раларида аниқланади. Бунинг учун синалаётган ашёдан тай­ёрланган намуна қуритилиб оғирлиги топилади, сўнгра тўла сув шимдирилиб, музлатгич (ҳарорати 15°C бўлган) камерага қўйилади. Музлаган ашёни эритиш учун, уни нормал ҳарорат­даги (20—25°C) сувга туширилади. Aшёнинг турига қараб, муз­латиш ва эритиш учун 4—6 соат вақт кетади. Намунанинг 1 марта музлатиб эритилиши бир цикл деб аталади.
Серғовак ашёларнинг сув шимиш даражаси 85% дан ош­маса, уни музлашга чидамли ашё деса бўлади. Шунингдек, тузилиши зич бўлган, ҳамда ҳар томони берк ғоваклардан ташкил топган ашёларнинг музлашга чидамлилиги юқори бўлади. Музлашга чидамлилик даражасига кўра қурилиш ашёларини қуйидаги маркаларга бўлиш мумкин: (Муз) 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200, 300 ва ундан кўп.
Намуналарни 10, 15 ... ёки 300 циклгача синаб, уларни сиқилишга бўлган мустаҳкамлигини эталон намуналарга нисбатан қанчага камайганлиги аниқланади ва у музлашга чидамлилик коеффициенти — Кмуз орқали ифодаланади.
Музлашга чидамли қурилиш ашёларининг Кмуз кўрсаткичи 0,75 дан кўп бўлиши керак, яъни Кмуз  0,75.
Тажрибахона шароитидаги музхоналарда синалган ашёларнинг музлашга чидамлилик кўрсаткичи уч йиллик табиий муҳит таъсирига тўғри келади. Таққослаш учун айрим қурилиш ашёларининг музлашга чидамлилик маркасини келтирамиз: деворбоп қурилиш ашёлари — 15—35 цикл; томбоп асбесцемент — 30—50; юк кўтарадиган конструкциялар, гидротехник иншоотлар, йўл қурилиши бетонлари — 50—300 ва ҳ.к.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish