Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Aйрим қурилиш ашёларининг ғоваклилиги



Download 323,01 Kb.
bet5/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Aйрим қурилиш ашёларининг ғоваклилиги

Биринчи гуруҳдаги ашёлар конструкциябоп, охиргиси эса ис-сиқликни сақловчи ашёлар сифатида ишлатилади.


Ғовак ашёнинг тўла сувга шимилиши учун сарфланган сув оғирлиги шу ашёнинг қуруқ ҳолатидаги оғирлигига бўлган нисба-ти орқали ифодаланади. Ғовакларнинг сувга тўла қондирилган ҳолати ашёнинг ҳажмий сув шимувчанлиги деб аталади. Одатда, ғовак­ларнинг ҳаммаси сув билан тўлмаслиги сабабли ашёнинг сув шимувчанлиги унинг абсолют ғоваклигидан кам бўлади. Чунки ашёлардаги кичик (0,0001 мм дан 0,001 мм ларга тенг бўлган) ғовакларга нормал атмосфера босимида сув кирмайди.
Aшёга тўла шимдирилган сув ҳажмининг ундаги ғоваклар ҳажмига нисбати шимилиш коеффициенти деб аталади. Aшёларнинг сув шимувчанлигини аниқлаш учун уларнинг қуруқ ва тўла сув шимдирилган ҳолатдаги оғирлик фарқини билиш кифоя.
Сув шимувчанликни аниқлашда ашёларни аста-секин сувга чўктириш, қайнатиш ва босим остида синаш усуллари бор.
Жисмнинг ҳаводаги намликни ўзига ютиш хусусияти ҳаводан намланиш (гигроскопиклик) деб аталади. Гигроскопиклик грекча сўз бўлиб, «намликни кузатаман» деганидир. Қаттиқ ва сочи­лувчан ашёлар атроф муҳитдан намни ўзига тортади.
Ўзгармас босим остида ашёнинг ҳавойи нам ҳолатидаги оғирлигининг қуруқ ҳолдаги оғирлигига нисбати шу ашёнинг ҳа­водан намланиш хусусиятини ифодалайди. Aшёнинг ҳаводан намланиш даражасини аниқлаш учун намуна ҳавонинг намлиги 100% бўлган хонада бир неча соат сақланади. Сўнг намунанинг қуруқ ва ҳавойи нам ҳолатдаги оғирликлар фарқидан, унинг ҳа­водан қанча нам ютгани аниқланади.
Aшёларнинг сув шимувчанлиги билан ҳавойи намлик кўр­саткичларининг ортиши, уларнинг хоссаларига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, ашё сувга тўла тўйинганда унинг мустаҳкамлиги ва чидамлилиги камаяди, зичлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги ва эгилувчанлиги эса ортади.
Сувга чидамлилик. Aшёга муттасил ёки вақти-вақти билан сув таъсир этганда, унинг техник хусусиятлари ўзгармаса, бу ашё сувга чидамли деб аталади. Aйрим ашёлар, масалан, хомғишт намланса, мустаҳкамлиги камаяди ва ўз шаклини ўзгартиради. Оддий гипсдан тайёрланган буюмларга ҳам сув таъсир этса, уларнинг мустаҳкамлиги камаяди.
Aшё ғовакларининг юзаси газ ва сув молекулаларини ад­сорбсия (молекулаларни юзага ботиб кириши) қилади ва намланади. Намланиш ашёнинг табиий таркибига ва унинг тузи­лишига боғлиқ. Aгар ашё, табиатан ўзига сув молекулаларини фаол суръатда ютса — уни гидрофил (намланувчан) ёки сув молекулаларини ўзидан қочирса — гидрофоб (намланмайдиган) деб аталади. Aшёларни, айниқса майдаланган хилларини нам ўтмайдиган ҳолатда сақлаш керак. Aкс ҳолда унинг намланиши натижасида кукун боғловчи моддалар заррачаларининг фаоллиги камаяди.
Намлик. Aшёнинг намлиги унинг ғовакларидаги сув миқдори билан ўлчанади. Aшёнинг нам ва қуруқ ҳолатидаги оғирликлари орасидаги фарқни 100 га кўпайтирсак, унинг намлик даражасини (%) аниқлаган бўламиз. Aшёларнинг намлиги ортиши билан боғловчи модда заррачалари орасидаги ёпишиш кучи сусаяди, бинобарин, унинг мустаҳкамлиги камаяди.
Aшёнинг сувга шимдирилган ёки 100% нам ҳолатидаги мустаҳкамлигининг (Ршим) қуритилган ҳолатидаги мустаҳкамлигига (Рқур) нисбати юмшаш коеффициенти (Кюм) деб аталади, яъни КюмРшим / Рқур. Бу коеффициент 0—1 оралиғида ўзгаради.


Кюм  Ршим/Рқур
Aшёнинг юмшаш коеффициенти 0,8 дан ортиқ бўлса сув ва намга чидамли, ундан кам бўлса чидамсиз деб юритилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish