Ўсимликларнинг тўлиқ ёритилишида светодиод фитолампаларнинг аҳамияти



Download 4,05 Mb.
bet1/2
Sana13.04.2022
Hajmi4,05 Mb.
#549381
  1   2
Bog'liq
Ўсимликларнинг тўлиқ ёритилишида светодиод


https://www.goldenpages.uz/rubrics/?Id=105455
https://www.zoodmall.uz/ru/category/4516/fitolampy/?page=2


Ўсимликларнинг тўлиқ ёритилишида светодиод
фитолампаларнинг аҳамияти
Ўсимлик учун ёруғлик – ҳаёт демакдир. Иссиқхона шароитида ёритилганлик қанча кўп бўлса шунча яхши ва ўсимлик шунча барқ уриб ривожланади. Ҳозирги вақтда светодиод технологияларнинг жадал ривожланиши ўсимлик ривожланиши учун керак бўладиган тўлқин узунликдаги электромагнит тўлқинларни нурлантирадиган светодиодлар яратилган. Бундай светодиодлар ёрдамида ўсимлик ўсиши ва ривожланишига керак бўлмайдиган тўлқин узунликдаги электромагнит тўлқинлар яъни ёруғликни олиб ташлаш мумкин бўлади.
Умуман олганда, ҳар қандай модданинг ҳам оз ёки кўпроқ даражада (селектив) танлаб ютиш қобилияти бўлади, яъни ютиш коэффицентининг қиймати ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Ўсимликларнинг барглари кўзга кўринувчи спектрнинг яшил (0,52 мкм < λ < 60 мкм) ва тўқ қизил (λ > 0,70 мкм) соҳаларидан ташқари бутун соҳасини кучли ютади. Бундай ютишга баргларда бўладиган пигмент – хлорофилл (грекча сўзлар – хлорос – яшил ва филлон – барг деган маънони билдиради) сабаб бўлади. Сув ва сув буғи инфрақизил нурларни кучли ютади. Оддий шиша кўринадиган ёруғликни яхши ўтказади, бироқ инфрақизил нурларни (тўлқин узунлиги λ > 2 мкм) анча заифлаштиради ва ультрабинафша нурларни (λ < 0,38 мкм) деярли бутунлай ютади.
Шунинг учун ҳам парник эффекти деб аталадиган ҳодиса ҳам танлаб ютишга асосланган. Ёруғлик бирор муҳитдан ўтганда ҳамма вақт у қисман ютилади, бу ютилиш электромагнит энергиясининг иссиқликка ва бошқа тур энергияларга айланиши билан боғлиқдир. Ёруғликнинг моддага ҳар қандай таъсири, жумладан унинг физиологик таъсири ҳам ёруғлик ютилишига боғлиқдир. Ҳозирги вақтда иссиқхоналар устини ёпишда кенг қўлланилаётган полимер – полиамид плёнкалар ойналардан фарқ қилиб фақат кўринадиган нурларнигина эмас, балки ультрабинафша нурларни яхши ўтказади ва тупроқдан чиқадиган инфрақизил нурларни кучли 90% гача ютиб иссиқхонада иссиқлик сарфини камайтиришда хизмат қилади.
Ер сиртига қуёшдан етиб келадиган нурларда 0,29 мкм дан қисқа тўлқин узунликли нурлар бўлмайди, чунки бундай нурларни атмосферанинг юқори қатламларида (12 км дан 50 км гача баландликларда) озон (О3) батамом ютиб қолади. Ўсимликнинг ҳосилдорлигини оширишнинг эффектив йўлларидан бири фотосинтез интенсивлигини оширишдир. Бунинг учун табиий қуёш нуридан ташқари сунъий ёритиш манбалари фитосветилниклар ёрдамида ёритилиб умумий ҳолда ёруғлик энергияларидан фойдаланиш коэффициентини ошириш мумкин бўлади.
Кундалик турмушда қўлланиладиган ёритгич лампалар инсон кўзи сезгирлигига мўлжаллаб яратилган бўлиб, ундаги яшил ва тўқ сариқ спектр ўсимликдаги фотосинтез жараёнида қатнашмайди. Фотосинтез жараёнида қатнашадиган 450-460 нм тўлқин узунликли кўк ва қизил спектрга тўғри келади.

Хлорофил ютадиган қуёш спектри

Ҳозирги вақтда светодиод технологияларнинг жадал ривожланиши зарурий тўлқин узунликдаги электромагнит тўлқинлар манбаини яратиш имконияти яратади. Бу эса ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган тўлқин узунликдаги ёруғлик нурини ажратиб олиб, керак бўлмайдиган тўлқин узунликдаги ёруғликни олиб ташлаш мумкин.


Бундай фитосветодиод ёритиш лампалари қуёш нурини ўрнини тўлиқ босиш билан бирга кам қувватли бўлиб бошқа тур ёритгичларга қараганда 2-2,5 баробар кам электр энергияни тежайди. Энг асосий афзалликларидан бири унинг нисбий спектр нурланиши фотосинтез спектрал эгрилигига мослигидир.
Максимал кўк 400-450 нм нурланиш спектри ва максимал қизил (650-700 нм) нурланиш спектрлари (DIN 5031 бўйича) хлорофилнинг ёруғликни максимал ютиш спектрлари соҳасига тўғри келади.
Бу тўлқин узунликдаги кўк ва қизил спектрлар ўсимликнинг тўлиқ ўсиш ва ривожланиш даври учун зарур бўлганлиги сабабли бундай ёритгичлардан доимий равишда фойдаланиш мумкин бўлади ва ўсимлик учун зарур бўлган миқдордаги (ФАР) фотосинтетик актив радиацияни таъминлайди.

Ўсимликларнинг спектрал фотофаоллигининг ёруғлик
тўлқин узунлигига боғлиқлиги

Графикдан кўринадики хлорофил ютадиган спектр 400-450 ва 650-700 нм тўлқин узунликларга тўғри келади. Бу қизил ва кўк рангли спектрлар бўлиб ўсимликнинг илдиз ва барг қисмини ривожига ижобий таъсир қилади.


Фитоёритгичлар узлуксиз ишлатилганда (500-100 000 соат) унинг ҳарорати 30-550С ни ташкил этади, бу эса ўсимлик учун умуман безарардир.
RDM – 50П – турдаги линзалик фитоёритгичлар 4 м2 майдонга қўшимча ёритишни тўлиқ таъминлайди. Агар иссиқхонанинг эни 3 метр бўлса RDM – Россияда ишлаб чиқариладиган “Победа” русумидаги 160W қувватга эга бўлган ёритгични иссиқхона узунлиги бўйлаб ҳар 4 метрга битта ўрнатиш тавсия этилади.

Кўринадиган спектрга инсон кўзи ва ўсимликнинг сезгирлигини
тўлқин узунликка боғлиқлигини ифодаловчи графиклар

Светодиодларда махсус линзаларнинг қўйилиши уларнинг қувватини ва самарадорлигини оширади ва маълум бурчак остида пастга йўналтириб ёруғлик оқимини атрофга сочилишини олдини олади. Илгари вақтларда фойдаланиб келинаётган чўғланма лампалар сарғиш нурланишда бўлиб 80-90% ёруғлик спектри фотосинтез жараёнини тўласинча таъминлай олмаган.





Иссиқхоналарни сунъий ёритишга мўлжалланган


LED ёритгичларининг ташқи кўриниши

Светодиод фитоёритгичларнинг қуввати 1000 Вт гача етиши мумкин, бу албатта светодиодлар сонига боғлиқ. Қувват ошиши билан қизиш ҳам ошади. Буни олдини олиш учун ёритгичларда алюминий қути ва совитувчи радиаторлардан фойдаланилади.



Қизил ва кўк спектрли фитоёритгич ёрдамида помидорни
ён томонидан қўшимча ёритиш усули

Фитоёритгичларда асосан қиш, куз ва эрта баҳор кунлари кўпроқ фойдаланиб ўсимлик учун ёруғ кунни 12-16 соатгача етказиши мумкин бўлади.





Сунъий ёритгичлар ёрдамида мутахассислар томонидан
ўтказилган тажриба қурилмаси ва натижалари тасвирланган

Ташқи кўриниши ва ишлаш принципи жиҳатдан светодиод фитоёритгичлар тўғри ёзилиши LED Grow Light бўлиб оддий LED светодиод ёритгичлардан деярли фарқ қилмайди. Ўсимликларни қўшимча ёритишда фойдаланиш учун сифат сертификати (агарда ЕИ ва АКШ да ишлаб чиқарилган бўлса стандартга жавоб беради) бўйича нурланиш тўлқин узунлиги 660-440 нм бўлиши шарт. Нидерландия мутахассислари зарур бўлган ҳолатларда ўсимлик ўсишини маълум вақтга тўхтатиш учун кўк спектр берувчи светодиод ёритгичлардан ҳам фойдаланиб туришади.


Фитолампалар бўйича Россиялик мутахассислар иссиқхоналарда кўчат ривожланишини тезлаштириш учун OSRAM FLUORA – Осрам флора туридаги фитоёритгичлардан фойдаланишни тавсия этадилар. Қуйидаги расмларда кўчатларни парваришлашда фитоёритгич ва оддий светодиод ёритгичлардан фойдаланилгандаги тажриба натижалари тасвирланган.






Мутахассислар томонидан светодиод ёритгичларнинг 4 ва 8 кунлик таъсири натижасида олинган тажриба натижалари юқоридаги расмларда тасвирланган



Светодиодли фитоёритгичлар билан ўтказилган тажриба юқори натижаларга эришилганлиги расмларда яққол намоён бўлиб турибди

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish