Рангнинг тўйинганлиги — бўялаётган обектдаги хроматик ва ахроматик рангларнинг бир хил ёруғликдаги кўринишининг фарқидир.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг рангини унга ҳар хил рангдаги пигментлар қўшиш орқали ҳам ўзгартириш мумкин. Пигментлар, асосан пардозбоп қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришда кўплаб ишлатилади. Чунки пардозбоп қурилиш ашёларининг архитектура шакли бинонинг кўркамлигини аниқлаб беради.
Фактура — бу пардозбоп ашёларнинг юзаси тузилишининг кўриниши. Яъни уларнинг жилоли, ялтироқ, силлиқ ва релефли тасвир турларидир.
Текстура — бу ёғоч, табиий тош ва бошқа ашёлар юзасидаги табиий тасвир. Пардозбоп қурилиш ашёларининг тасвири эталон намуналар билан солиштириб аниқланади. Бунда уларнинг ўлчамлари ва рангларининг кескин фарқ қилиши катта аҳамиятга эга. Тасвир қора рангга нисбатан оч рангларда равшан кўринади.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг эстетик хоссалари бино ва иншоотларга архитектура шаклини беришда муҳим ўрин тутади. Табиий қурилиш ашёлари билан бир қаторда сунъий пардозбоп қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш жараёнида, уларга архитектура шаклини бериш билан эстетик хусусиятини яхшилаш мумкин. Ҳозирги кунда турли тасвир ва рангларни бетон, пластмасса ва бошқа ашёларга бериш ривожланиб бормоқда.
Қизиқарли маълумотлар
Дунёнинг Етти мўжизаси
Қадимдан Жаҳон халқларини ҳайратга солиб келган қадимий машҳур иншоотлар ва ҳайкалтарошлик ёдгорликларини санъат мўжизалари деб аташган. Aфсуски, инсон ақл-заковати ва қўлигул усталар яратган бу ажойиб ёдгорликлардан бизнинг давримизгача, афсуски биттасигина етиб келган, холос. У ҳам бўлса, Миср эҳромлари — пирамидаларидир. Миср пойтахти — Қоҳиранинг жанубида, Нил водийсининг Ливия саҳролари бошланадиган қайноқ қумлар устида оқ ва сарғиш рангли, ўткир қиррали баҳайбат сунъий «тоғ» кўзга ташланади. Булар эҳромлардир.
ХИИИ асрда яшаган сайёҳлардан бири бу эҳромларни кўриб: «Дунёда ҳеч бир нарса вақтга дош беролмайди, лекин бу эҳромлардан вақт ҳам ҳайиқади», деган эди. Чиндан ҳам бу улкан сағаналар бугунги кунимизда ҳам худди қадимгидай салобат билан турибди. Эҳромларнинг энг юксаги фиръавн Хуфу (Хеопс) пирамидасидир. Унинг баландлиги 147 метр, бундан қарийб 5 минг йил илгари, яъни милоддан аввал ВИИИ асрда қурилган. Хуфу эҳромининг ҳар бир томони 233 метрга тенг, атрофини бир марта айланиб чиқиш учун бир километрдан кўп йўл босиш керак. Бу эҳром силлиқлаб тарашланган ва жило берилган 2 млн 300 мингта оҳактош плиталаридан тикланган. Ҳар бир плитанинг оғирлиги икки тоннага яқин. Катталиги жиҳатидан Хуфу эҳромидан кейин фиръавн Хафра (Хефрен) пирамидаси туради. У Хуфу эҳромидан 2 метр паст. Эҳром олдида яхлит қоя тикланиб, унга бош қисми одам бошига ўхшатиб ишланган шер шаклини эслатувчи ҳайкал ясалган. Бу ҳайкал Сфинкс деб аталади. Сфинкс образи инсон каби донолик ва шер каби кучлилик рамзини ифодалайди. Маҳаллий аҳоли уни «Aбул Хавл даҳшат отаси» деб юритади. Мисрдаги бу топилмалар ХХ асрда бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Aйниқса, Тутанхамон сағанасининг топилиши жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу фиръавннинг пирамидаси бизнинг кунларимизгача сақланиб қолганининг ўзи мўжизадир. Тутанхамон эҳроми милоддан аввал қандай қурилган бўлса, олимлар кўз ўнгида шундайлигича намоён бўлди. Мақбара ичидан Қадимги Миср саройларига оид анчагина бойликлар — олтин ва кумушдан ясалган ҳайкалчалар, турли идишлар, муҳрлар топилди. Мақбарадаги жуда кўп жиҳозлар, олтин буюмлар ва ниқоблар билан безатилган фиръавннинг мўмиёланган жасадига қўл теккизилмаган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |