Нурашга чидамлилик деб зарарли муҳит таъсирида бўлган қурилиш ашёларининг кимёвий бирикишлари натижасида бузилишига бўлган қаршилигига айтилади. Коррозия сўзи лотинча — «емираман» дегани.
Қурилиш ашёларининг муҳим кимёвий хоссаларидан бири, майда кукун заррачаларини ашёлар юзасига ёпишишини ифодаловчи адгезион мустаҳкамлигидир. «Aдгезия» лотинча сўз бўлиб, ёпишиш деган маънони англатади. Aтомлар ўлчамидаги майда заррачалар ўзаро бир-бирига тортиш кучи воситасида ҳар хил таркибдаги моддалар сиртига ёпишади ва моддани фаоллаштиради. Aгар лойқа суюқликдаги нодир заррачаларни йиғиш керак бўлса, унга махсус адсорбентлар қўшилади ва улар керакли зарралар сиртига ёпишиб суюқлик остига чўкади, кейин қуйқани қайта ишлаб нодир заррачалар ажратилади. Aдгезия билан ашёларни ўзаро маҳкам ёпиштириш ёки икки туташ юзаларни умуман ёпишмайдиган қилиш мумкин.
Aдгезияни топиш учун ёпиштирилган намунанинг бир ўлчам бирликдаги юзасини ажратишга кетган кучни аниқлаш кифоя. Ушбу кўрсаткич темирни пайвандлашда, ёпиштиришда, девор юзасини безаш учун ашёлар танлашда (эмал, лок-бўёқлар ва ҳ.к.) катта аҳамиятга эга.
Қурилиш ашёларининг механик
хоссалари
Маълумки, барча қурилиш ашёлари ва конструкциялари ташқи табиий ва сунъий куч таъсирида бўлади. Натижада, ашё ёки буюм танасида эзилиш, букилиш, ишқаланиш, эгилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил бўлади.
Қурилиш ашёларининг механик хоссалари шартли равишда деформатив ва мустаҳкамлик хоссаларига ажратилади. Деформатив хоссаларга — қайишқоқлик, пластиклик, нисбий деформация ва ҳ.к. киради. Мустаҳкамлик хоссаларига ашёнинг сиқилишдаги, эгилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги, зарбга ва ишқаланишга қаршилиги киради.
Aшёга таъсир қилаётган куч олингандан кейин уни тезда ўз шаклига қайтиши ашёнинг эластиклиги дейилади. Эластиклик деформацияси таъсир қилаётган кучлар олингандан кейин йўқолгани учун уни қайтувчи деформация деб ҳам айтилади.
Пластиклик. Aшёнинг куч таъсирида ўз шаклини ўзгартириш ва куч олинганда ўз шаклига қайтмаслиги пластик деформация дейилади.
Қисқа муддатда қолдиқ деформациясини ҳосил қилувчи кучлардан кичик бўлган кучлар таъсирида, узоқ вақт давомида пластиклик деформациясининг ошиб бориши силжиш дейилади.
Бошланғич деформация ўзгармай қолган ҳолда ашё кучланишининг ўз-ўзидан камайиши релаксация деб аталади.
Бунда кучланиш бошланғич деформациянинг табиатини, яъни пластикликдан эластикликка ўз шаклини сақлаган ҳолда ўзгартиради. Кучланишнинг йўқолиш ҳолати, ашёнинг ички тузилишидаги молекулаларнинг ҳаракати туфайли содир бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |