Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Сҳишасимон чиқиндиларнинг



Download 323,01 Kb.
bet73/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Сҳишасимон чиқиндиларнинг
ишлатилиши

Халқ хўжалигида ва шиша ишлаб чиқарувчи корхоналарда жуда кўп миқдорда шишасимон чиқиндилар чиқади. Aйрим давлатларда умумий чиқиндиларнинг 25—35% ини шиша чиқиндилари ташкил этади. Шиша чиқиндиларни марказлашган ва ихтисослашган ҳолатда йиғиш атроф муҳитни муҳофаза қилишда ҳамда экологик муам­моларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Aйниқса, қимматбаҳо шиша чиқиндилари асосий хомашёни тежашда, қурилишда шиша­симон ашёларга бўлган эҳтиёжни қондиришда катта самара беради. Aйрим хорижий давлатларда шиша ишлаб чиқаришга кетадиган хомашёнинг 90% ини шиша чиқиндилари ташкил этади. Масалан, AҚШ ва Канадада 30 га яқин тажриба учун қурилаётган автомагистрал йўлларда ишлатиладиган тўлдиргичларнинг 50% ини шиша синиқлари ташкил этади. Бундай қўшилма йўлнинг чидам­лилигини оширади.


Шиша чиқиндиларидан шишасимон пардозбоп ашёлар, йўл қурилишида ишлатиладиган қуйма шиша буюмлари ҳамда тўлдиргичбоп кўпик шиша доналари ишлаб чиқариш катта самара беради. Aвтоклав силикат буюмлари ишлаб чиқаришда шиша синиқларидан олинган қумни кремнезем ўрнига ишлатиш мумкин. Тоғ жинсларини қазиб олишда ва уларни қайта ишлашда қоладиган чиқиндилардан ҳар хил қурилиш ашёлари олиш, келажакда бажари­ладиган муҳим ва самарали йўналишдир.
Табиий тош чиқиндиларидан қуйма тошлар ишлаб чиқариш ва улардан оқилона фойдаланиш халқ хўжалигининг энг самарали йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон шиша ашёлари

Республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг халқ хўжалигини бозор муносабатлари шароитида ривожлантиришга доир чиққан бир қатор қарор ва фармонлар республикамиз шиша ишлаб чиқариш саноатига бўлган эътиборини кучайтирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997-йил 277 ва 1998-йил 375-қарорларида қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга доир тадбирлар ишлаб чиқилди.


Ҳозир республикамизда «Ўзқурилишашё» акциядорлик уюш­масига, асосан иккита энг йирик шиша ишлаб чиқариш корхоналари «Кварс» ва «Ғазалкентойна» корхоналари киради. Бундан ташқари қуввати 3,5 млн м2 тахта ойна ишлаб чиқарадиган Чирчиқ шиша заводи (ҳозир Ғазалкентойна AУ) 5,4 млн м2 ойна чиқарадиган «Қувасойшиша» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Чимбой шиша заводлари республикамиз қурилиш индустриясига шиша маҳсулотларини етказиб бермоқдалар.
Шиша ашёлари чиқарадиган «Кварс» AУ 1974-йилда ташкил топган. Ушбу корхона 1996-йили қайта қурилди ва ҳозирги кунда шиша эритмасини ётиқ усулда сўриб ишланадиган, юзаси силлиқланган юқори сифатли текис тахта ойна ишлаб чиқармоқда.
Очиқ турдаги «Кварс» AУ даги корхоналар қуввати шартли равишда 319 млн м2 шиша буюмлари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Шулардан 10 млн м2 ни қурилиш учун зарур бўлган (қалинлиги 3—12 мм) тахта ойналари ташкил этади.
«Кварс» шиша корхоналари асосан йилига 309 млн дона шиша идишлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кварс» AУ га қарашли корхоналарни замонавий технология асосида архитектура-қурилиш ойна буюмлари ишлаб чиқаришга айлантириш зарурлиги тўғрисида 1998-йилда 431-қарори чиқди. Ушбу қарорга кўра тахта ойналарни кесиш, жойлаш ва лазер нурлари билан шиша сифатини назорат қилиб турувчи асбоб-ускуналарни 32.4 млн ДМ га сотиб олиш шартномаси Италиянинг «Текинт» фирмаси билан имзоланди. Шунингдек, «Кварс» корхо­наларининг махсус ихтисослашган майдонларида йилига 650 тонна юқори ҳароратга чидамли шамот ғиштларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Республикамизда қурилаётган Қўнғирот сода заводи, «Майс­кий» захираларидаги кварс қумини олиш ва қайта ишлаш фабрикаси ишга тушса, шиша саноатимизнинг 92% и маҳаллий хомашёлар билан таъминланади. Шиша саноатимизнинг ривожланиши учун барча имкониятларни ҳисоблаб олдиндан ишланган режага кўра қурилиш шиша ишлаб чиқариш корхоналарининг қуввати талабга кўра қуйидаги миқдорда чиқазилади:
«Ғазалкентойна» AУ корхоналарида шиша маҳсулотларини иш­лаб чиқариш қуввати қурилишбоп тахта ойна — 3 млн 300 минг м2, шиша толали ўрам — 176 минг м3 ва эрувчан шиша 30 минг тоннани ташкил этади.


Синов саволлари

1. Шиша нима ва қандай хомашёлардан олинади?


2. Шиша ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси ва физик-механик хоссалари ҳақида изоҳ беринг.
3. Иссиқликни сақловчи енгил шиша, шишасимон ашёлар ва буюмлар тўғрисида нималарни биласиз?
4. Пардозбоп шиша ашёлар нима?
5. Инсон организмига фойдали нурларни ўтказувчи ва зарарли нурларни ютувчи шиша ашёлар.
6. Табиий тош ва тошқолдан олинадиган шишасимон ашёларни изоҳланг.
7. Шиша чиқиндиларидан қандай ашёлар олинади?
8. Ўзбекистонда шиша ишлаб чиқариш.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish