Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Рангли шишаларнинг ёруғликни ўтказувчанлиги



Download 323,01 Kb.
bet69/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Рангли шишаларнинг ёруғликни ўтказувчанлиги
Иссиқлик билан ишланган шиша олишда улар самарали бўлган электркимёвий усул билан бўялади. Бунда шиша массага мис ва қўрғошин оксидлари қўшиш натижасида кулранг ёки бронза рангини олиш мумкин. Шунингдек, шиша массага мис ва висмут оксидлари қўшилса қизил ранг, висмут ва кумуш оксидлари қўшилса сариқ ранг, висмут ва кобалт қўшилса ҳаворангли шишаларни олиш мумкин.
Радиоактив нурларга чидамли ойна ишлаб чиқаришда махсус шиша таркиби ишлатилади. Шишабоп хомашёни тайёрлашда рентген нурларни ютувчи қўрғошин ва бора миқдори кўп бўл­ган оптик шиша қўшилади. Ойнанинг радиоактив нурларни ютишини ошириш мақсадида шиша таркибига 0,25—1,5% серий оксиди қўшилади. Бундай ойнанинг чидамлилиги ва нур ютувчанлиги унинг зичлигига боғлиқ.
Масалан, қўрғошин қўшилган тахта ойнанинг зичлиги 6300 кг/м3 га тенг. Унда қўрғошин оксиди 80% ни ташкил этади. Бу ойнанинг радиоактив нур ютувчанлиги пўлат билан баробардир. Секин юрувчан нейтронларни ютиши учун, ойна таркибига бора, литий ёки кадмий оксидлари қўшилади. Радиоактив нурлар йўлини тўсувчи ойналар атом электростансиялари ва изотоплар тайёр­лайдиган корхоналар қурилишида кенг ишлатилади.
Оддий тахта ойна юзаси қиялиги 0,5 мкм ли кумуш тузидан ташкил топган юпқа парда билан қопланса, электр токи ўтказа­диган ойнага айланади. Бундай ойна юзасида ҳарорат 500 дан 700°C гача кўтарилиши мумкин. Машиналарнинг орқа ойна юзаси намланса ёки қор қопласа бундай ҳароратда тезда қурийди. Ойна юзаси ҳар хил рангдаги (кўк, сариқ, ҳаворанг) люминофора юпқа парда билан қопланса, унга тушган нурни қайтариш ҳисобига у янада ёришади. Қалинлиги 5—25 мм ли тахта ойнанинг бир томони нур ўтказмайдиган рангли эмаллар билан қопланади ва силлиқланади. Иккинчи томонига ўйма чизиқли ёки ҳар хил бурчакли шаклларда безак берилади.
Ойнанинг рангли эмал қопланган томонига мармар ёки бошқа табиий тош тасвири берилса, марблитни — шиша-мармар хилларини олиш мумкин. Марблит ва унинг бошқа хиллари бино деворларини декоратив безашда, полни қоплашда, бино йўлаклари ва катта хоналарнинг деворларини зарарли муҳитдан сақлашда ишлатилади.
Рангли ёки ўйма безакли тахта ойналарни 100100 дан 200200 мм гача ўлчамларда кесиб олинган плиталар бино­ларнинг ички деворларини қоплашда ишлатилади. Бундай шиша-плиткаларнинг бир томони ялтирамайдиган эмал ёки уни эритилган ҳолатида қопланади.
Эмал қатлами пуркагич билан плитканинг бир томонига сепилади. Кейин плиткалар юзасидаги қопламани ёпиштириш учун иссиқлик билан қайта ишланади. Эмалланган плиткалар деворларни қоплашда ишлатилади. Плиткаларни деворга ёпиштиришда полимерцемент қоришмалар ёки полимер мастикалар ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish