Тошқол эритмасидан ишланган буюмлар. Темир рудасини эритиб чўян олганда, эритма сиртига суюқ тошқол кўтарилади. Ундан турли буюмлар ишланади. Бундай буюмлар поллар қурилишида, қоплама плиталар сифатида ва зарарли муҳитда кўп ишлатилади.
Пардозбоп рангли ва рангсиз симли тахта ойналар саноат корхоналари, завод ва зарб билан иш юритувчи цех деразалари учун ишлатилади. Шунингдек, бино ва иншоотларнинг ички хоналарида тўсиқ сифатида ҳам ишлатилади. Бундай тахта ойналарни икки ёки бир томони текис ёки безакли штампланган бўлади.
Витрина ойнаси икки хил маркада ишлаб чиқарилади: ялтиратилган маркаси М7 ва ялтиратилмагани М8. Қалинлиги 6,5—12 мм, юзаси 30006000 мм2 ўлчамларга эга. Жамоат бинолари, кўргазма витриналари ва деразаларини қуришда ишлатилади. Нур ўтказувчанлиги 75—83% га тенг.
Маълумки, оддий ойналар ултрабинафша нурларни ўтказмайди. Бу камчиликни увеоловие ойналарини ишлатиш натижасида бартараф этишимиз мумкин. Увеоловие ойналари инсон саломатлиги учун зарур бўлган 280—320 Нм узунликдаги ултрабинафша нурларни ўтказади ва инфрақизил нурларнинг бир қисмини ўтказмайди. Бундай хусусиятга эга бўлган ойналар махсус таркибдаги — силикатли, бўр-силикатли ва фосфатли хомашёлардан олинади. Ойналарнинг ултрабинафша нурларни ўтказиши нафақат ойнанинг таркибига, балки қалинлигига ҳам боғлиқдир. Увеоловие ойналарининг самарадорлиги қалинлиги камайиши хисобига ошиб боради. Уларнинг узоққа чидамлилиги ишлатилиш жараёнида ултрабинафша нурларни ўтказиш қобилияти билан баҳоланади. Масалан, бўр-силикатли ва фосфатли ойналарнинг ултрабинафша нурларни ўтказмаслиги атиги 5% ни ташкил этиши мумкин. Бироқ, баъзи ишқорли ойналарда бу кўрсаткич На2О миқдорига қараб 30% гача камайиши мумкин. Бундай ойналарни қиздирганда уларнинг ултрабинафша нурларини ўтказиш қобилияти аста-секин яхшиланади. Бундай ҳолатларда уларни қиздириш жараёни 300—450°C ҳароратда 2—10 соат давом этиши мумкин.
Ултрабинафша нурлари қоғоз, мато, лок ва бўёқларга салбий таъсир қилади. Шунинг учун кутубхона, музей ва юк хоналарда ултрабинафша нурларини ютувчи ойналар ишлатилиши керак.
Ултрабинафша нурларини ютувчи ойналарнинг 2 тури — бўялган ойналар ва темир, мис ва қалай оксидли пардалар билан қопланган ойналар мавжуд. Биринчи тури — рангсиз ойна 360—370 Нм узунликдаги ултрабинафша нурларини ютади. Иккинчи турдаги ойналар сариқ рангда бўлиб ултрабинафша нурларини тўла ютади.
Ҳозирги кунда ярим ялтироқ қопламали ойналар кўплаб ишлатилмоқда. Уларда ишлатиладиган қоплама пардалар рангсиз ва рангли бўлиши мумкин. Рангсиз ойналарнинг юзасига темир, кобалт, мис ва титан пардаларини қоплаш натижасида қайтарувчи қопламалар олиш мумкин бўлади. Aгар юза алуминий ва кумуш оксидлари билан қопланса ойна ярим ялтироқ кўринишга эга бўлади. Бунда қоплама пардаларнинг қалинлиги 0,1—0,6 мкм ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |