Ойна тахталардан ташкил топган пакетларнинг
асосий хусусиятлари
Кўпик-шиша. Кўпик-шиша енгил ва серғовакдир. Ундаги бир тартибда жойлашган юмалоқ ковакчаларнинг диаметри 0,1—0,6 мм бўлиб, улар ўзаро юпқа шиша девор билан ажралган.
Кўпик-шиша олиш учун саноатда чиқадиган шиша чиқиндиларини яҳши туйиб, унга газ ҳосил қилувчи қўшилмалар (кокс, оҳактош, мармар ва бошқалар) қўшилади, кейин уни 700—900°C да эритиб, қолипга қуйилади. Суюқлик ҳолатига ўтаётган шиша эритмасида қўшилмалар газ ҳосил қилади ва қотиш жараёнида буюмда майда ковакчалар пайдо бўлади. Бу эса буюмнинг зичлигини, иссиқлик ўтказувчанлигини камайтиради.
Кўпик-шишанинг ғоваклиги 85—95%, зичлигини 200 дан 400 кг/м3 гача, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,08 дан 0,12 Вт/м град гача, сиқилишдаги мустаҳкамлиги эса 0,5—12,5 МПа гача бўлади.
Кўпик-шишадан ўлчамлари 1000500125 мм ёки 500500125 мм ли блок ва плиталар тайёрланади. Кўпик-шишани осон арралаш, кесиш ёки пармалаш мумкин. Ундан тайёрланган буюм совуққа ҳамда кимёвий эритмалар таъсирига чидамли бўлади.
Кўпик-шиша қурилишда кўп қатламли темир-бетон панелларда, темир-бетон, ғишт ва ёғоч тахта деворларда, поллар ва қаватлараро плиталарда иситгич қатлам сифатида ишлатилади. Сирти 400°C гача қизийдиган ускуна ва қувурларни қоплашда ҳам иссиқликни сақловчи ашё сифатида кўпик-шиша ишлатилади.
Кўпик-шиша доналари жуда енгил ва конструктив бетонлар олишда енгил тўлдиргич сифатида ишлатилади. Кўпик-шиша тўлдиргич шиша синиқларини чўян золдирли айланма тегирмонда кукун ҳолатгача туйилади ва доналанади. Кейин, айланма хумдонда кўпиртириб эритилади. Кўпик-шиша тўлдиргичнинг уйилган ҳолатдаги зичлиги 100—150 кг/м3 га тенг.
Шиша тола — борсиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри жуда кичик (0,00002 дан 0,03 мм гача) тешикдан босим остида чиқаётган толаларни ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологияси 5.4-расмда кўрсатилган.
Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (Рчўз — 200...400 кг/мм2 ёки 2000...4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайиши билан унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толали буюмнинг зичлиги ҳамда иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти жуда кичик бўлади. Диаметри 0,04 мм гача бўлган шиша толасининг зичлиги 50 кг/м3 га тенг.
Шиша толасидан тайёрланган плита, скарлуп, намат ва шу кабилар қаватлараро плиталар, пардадеворлар, том ва ёпма плиталар қурилишида иссиқликни сақловчи сифатида кенг ишлатилади. Чигал ва жуда калта шиша толаларидан зичлаб олинган шиша наматни битум ёки смолаларга шимдириб олинган маҳсулот қурилиш конструксияларининг ер ости қисмини чиришдан сақлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |