5-боб
ЮҚОРИ ҲAРОРAТДA ЭРИТИБ ОЛИНAДИГAН
ПAРДОЗБОП AШЁЛAР
Шишанинг қисқача тарихи. Aрхеологик изланишлар натижасида маълум бўлдики, шишадан олинган буюмлар биринчи навбатда инсоният турмуш тарзи фаровонлиги учун ишлатилган. Шишасимон идишлар қум ва кул аралашмасини эритиш билан тайёрланган.
Глазурни тайёрлаш ва қўллаш эрамиздан аввал 4000-йилда Миср, Сурия мамлакатларида бўлган. Миср мутахассислари тошларни глазурлаш санъатини яхши билганлар. Глазурнинг янги таркиби ва турларини яратиш борасидаги изланишлар натижасида шиша яратилган. Эрамиздан аввалги 2000-йилнинг бошларида ҳар хил рангдаги шишаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Эрамизнинг И ва ИИ асрларида ойна дераза ромларига жойлаштирила бошлаган. Бунда шишаларнинг қалинлиги 3-6 мм ни ташкил этган. ИВ асрга келиб шиша буюмларининг сифати кескин яхшиланди. Кўк, яшил ва жигарранг турдаги ойналар ишлаб чиқарила бошланди. Бу вақтларда шиша қўлда тайёрланган. Ойна шишасини олиш тош плиталарида амалга оширилган. Ойна тахталари 1900-йилда сиқилган ҳаво ёрдамида ишлаб чиқарила бошланди. Бунда ойналарнинг қалинлиги 12 мм, эни 750 см ни ташкил қилган. ХХ асрнинг 2-ярмида ойна ишлаб чиқариш анча механизациялашди. Натижада, юпқа, ялтироқ пардали, қатламли, елимланган, товуш ўтказмайдиган ойна тахталари ишлаб чиқарила бошланган.
Табиий анорганик хомашёлар ёки саноат тошқоллари юқори ҳароратда эритилиб суюқ ёки қуюқ бўтқасимон холатда қолипларга қуйилади ва совитгандан кейин шиша ва тош сингари қаттиқ, юқори мустаҳкам ашёга айланади.
Қурилиш ашёлари саноатининг ривожланиши ва такомиллашиши замонавий меъморчилик билан чамбарчас боғлиқдир. Меъморлар назарида шиша келажаги порлоқ қурилиш ашёларидан бири ҳисобланади. Республикамиз халқ хўжалигини ривожлантиришда келажакда мустаҳкам, силлиқланган, пардозбоп ойна тахталари ишлаб чиқаришни кўпайтириш кўзда тутилган. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштираётганда меъморчилик ва қурилиш ашёларига алоҳида эътибор берилмоқда. Aгар 2000-йилда ойна тахталар асосий қурилиш ашёлари ҳисобланган бўлса, ҳозирги кунда улар билан фасадни қоплашга катта аҳамият берилмоқда. Ҳозирги кунда замонавий уйлар фасадининг 90% и ойна тахталар билан қопланмоқда. Бундан ташқари, қурилишда шиша буюмларининг махсус ёруғликдан химояловчи, фотохром, ток ўтказадиган, ҳавфсиз, мустаҳкам ва ҳ.к. турлари кенг қўлланилмоқда.
Эритиладиган хомашёнинг келиб чиқиши ва таркибидаги минералларнинг хилларига кўра шиша эритма (асосан, кварс қуми ва бошқа чўкинди тоғ жинслари); тошли (магматик ва чўкинди тоғ жинслари) ва тошқолли эритма (саноат тошқоли ва ашё хоссаларини яхшилайдиган қўшилмалар) гуруҳларига бўлинади.
Республикамизда минерал эритмалар асосида олинадиган қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш учун зарурий тоғ жинслари, саноат чиқинди захиралари жуда кўп. Табиий минерал захиралар — кварс қуми, оҳактош, доломит, тошкўмир, базалт, диобаз сингари хомашёлардан етарли даражада ўта мустаҳкам чидамли ҳар хил қурилиш ашёлари олиш мумкин.
Шиша — аморф, яъни бир жинсли модда. Унинг сиқилиш ёки эгилишидаги мустаҳкамлиги структурасига боғлиқ эмас. Шунинг учун, ва умуман, бир жинсли бўлганлиги сабабли шишанинг мустаҳкамлиги ҳамма ерда бир хил бўлади.
Шиша ҳамма вақт ҳам бир хил кимёвий таркибга эга эмас. У шартли равишда қуйидаги оксидлардан ташкил топган (оғирлигига кўра, %): СиО2 — 64...73.4; На2О3 — 10...15,5; К2О — 0...0,4; СО3 — 0...0,5; В2О3 — 0...0,5.
Хомашёнинг эриш жараёнида унинг таркибидаги ҳар бир оксиднинг ўзига хос таъсири бор. Масалан, натрий оксиди ва бўр оксиди эриш жараёнини тезлаштиради, эриш ҳароратини пасайтиради, аммо шишанинг кимёвий чидамлилигини камайтиради. Калий оксиди шишанинг ялтироқлигини оширади ва нурни кўп ўтказадиган, калсий оксиди эса кимёвий чидамлилигини оширади. Aлуминий оксиди шишанинг мустаҳкамлигини, юқори ҳароратга ва кимёвий чидамлилигини оширади. Оптик ёки хрустал шиша олишда шишадан ўтаётган нурнинг синиш бурчагини ошириш мақсадида унинг таркибига қалай қўшилади. Шиша ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашёлар асосий ва қўшимча хилларга бўлинади.
Aсосий минерал хомашёлардан ташкил топган шиша таркибида кварс қуми, сода, доломит, оҳактош, поташ, натрий сулфат мавжуд. Буларга қисман, саноат маҳсулотлари ҳам киради. Замонавий технологияларга кўра, бир озгина домна тошқоли, таркибида кварс бўлган ашёлар, калсий тетраборат, шиша синиқлари ва ҳоказолар ҳам асосий хомашё сифатида ишлатилади.
Шишанинг қўнғир ёки хира бўлиши учун асосий хомашёга — плавик шпат, криолит, иккиламчи суперфосфатлар қўшилади. Рангли шишаларни олишда кўк ранг берувчи хром, ҳаворанг кобалт, бинафша ранг марганес, жигарранг темир оксиди ва ҳ.к. ишлатилади.
Қурилиш шишасини ишлаб чиқаришда асосий хомашё сифатида таркибида темир оксидлари кам бўлган кварс қуми, сода ёки натрий сулфат, поташ, оҳактош ёки бўр ишлатилади. Эритиш олдидан хомашёга 15—20% шиша кукуни қўшилади.
Шиша буюмлар тайёрлашнинг технологик жараёни қуйидагича: хомашёни майдалаб эритишга тайёрлаш, шиша бўтқасини махсус қозонларда 1500°C гача эритиш ва ниҳоят, қолиплаш.
Aсосий ва қўшимча хомашёлар аралашмасидан тайёрланган таркиб 1100—1150°C гача қиздирилганда, аввало қаттиқ холатдаги силикатлар ҳосил бўлади, кейин улар эрийди.
Ҳароратнинг кўтарилиши билан ундаги қийин эрувчи СиО2 ва Aл2О3 моддалари эриб, қуюқ шиша бўтқаси холатига ўтади. Бўтқа таркиби бир хил бўлмаган холатда ҳаво пуфакчалари билан тўйинган бўлади.
Шиша бўтқасининг тиниқ бўлиши ва уни бир жинсли (гомогенлаш) холатга келтириш мақсадида ҳарорат 1600°C гача кўтарилади. Шиша бўтқаси бир оз суюқлашади, ундаги ҳаво пуфакчалари чиқиб, бир жинсли тиниқ холатга ўтади ва тобланади. Тобланган шиша бўтқасини қолиплаш учун шиша эритмаси узлуксиз сўриш ускунасидан ўтказилади ёки прокатка қилинади ва секин-аста совитилади. Кейин маълум ўлчамда кесилиб, сирти силлиқланади ва пардоз берилади.
Қурилиш мақсадлари учун ишлаб чиқариладиган шиша буюмнинг хилига ва хомашёнинг таркибига қараб махсус шиша эритувчи хумдонларда 1500°C гача ҳароратда ишлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |