Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Иссиқ нурларни қайтарувчи тахта ойна



Download 323,01 Kb.
bet68/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Иссиқ нурларни қайтарувчи тахта ойна юзасига қалинлиги 0,3—1 мкм га тенг бўлган темир оксиди ёки юпқа пардалар билан қопланади. Бундай ойнали ромлар билан тўсилган бино ва иншоот хоналарига тушадиган қуёш нурини 30—70% қайтарилади. Бу эса Марказий Осиё ҳудудига хос қуриқ-иссиқ муҳит учун катта аҳамиятга эга. Нур қайтарувчи ойналарнинг ташқи юзаси ҳар хил рангларда бўлиши мумкин. Тахта ойналар сиртига қопланадиган темир ёки оксидларни ранги сариқ, тилла ва ҳаворангларда бўлиши мумкин. Хона ичига ўтадиган қуёш нури ўзини табиийлик ху­сусиятларини йўқотмайди. Ҳозирги вақтда шиша буюмлар юзасини (тахта деразабоп ойна, автомашина ойналари ва ҳ.к.) турли ранглар билан вакуум остида қолиплаш кенг тарқалган.
Бино ва иншоотларнинг хоналарини қуёш нуридан ҳимоялашда инфрақизил спектрни қайтарувчи ойналардан фойдаланилади. Бундай ойналар қуёш нурининг 30% ини қайтаради. Aгар ойна юзасини темир оксиди билан қопланса, унда иссиқликни қайтарувчи ойна олиш мумкин бўлади. Бундай пардани ҳосил қилиш учун олтин, кумуш, алуминий, никел, хром ва мисни катодли сепиш усулидан фойдаланилади. Улардан иссиқликни энг самарали қайтарадигани қалинлиги 0,1—0,2 мкм бўлган олтин оксидли парда билан қопланган ойна ҳисобланади.
Ҳозирги кунда полимер асосдаги қайтарувчи пардалар яра­тилмоқда. Уларни 20—40 мкм қалинликда 3 қатлам қилиб сепиш ва орасига ярим ялтироқ алуминий оксиди пардасини сепиш ойнанинг нур ўтказувчанлигини 17 дан 37 % гача ва иссиқликни қайтарув­чанлигини 38 дан 60% гача оширади.
Тахта ойна юзасининг ранги бир текис бўлгунга қадар (тани­ровка) темир оксиди ионлари сепилади. Қоплама ашёлар сифатида жуда юпқа олтин ва мис, никел-хром (кумушранг) ҳамда платина каби оксидлар ишлатилади. Нур қайтарувчи ойналар қуёш нурида деярли исимайди. Чунки, бундай ойналар инфра қизил нурларнинг бир қисмини (41% ни) ютади, қолганини эса хонага ўтказади. Шунингдек, совуқ об-ҳавода хонадаги иссиқликни сақлаш хусу­сиятига эга.
Иссиқ нурни ютувчи шиша буюмлари ҳам бино ва иншоот хоналаридаги иссиқликни сақлаш хусусиятига эга. Бундай тахта ойналар бир озгина кўкиш — ҳаворанг билан қопланган бў­лади.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида иссиқликни ютувчи тахта ойналарни ишлатиш тавсия қилинади. Бундай ойналар икки қатламли деразаларнинг ташқи қатламига қўйилади, чунки тушаётган қуёш нури хонани яхши иситиши керак. Бундай ойналарнинг хусу­сиятлари бериладиган бўёқ тури ойнанинг таркиби, қуёш радиа­т­сияси ва шамолга боғлиқ бўлади. Кўпчилик хусусиятлари билан ис­сиқликни ютувчи ойналар увео­ловие ойналарига ўхшайди.
Оддий шиша буюмларидан фарқи шуки, нур ютувчи тахта ойналар таркибида кобалт, никел ҳамда темир оксидлари бор. Бундай тахта ойналар қуёшни 70—75% инфрақизил нурларини ўзига ютади. Оддий тахта ойналар эса 20—25% гина инфрақизил нурларни ютади (5.5-расм).
Катта миқдорда иссиқлик нурини ютиши ҳисобига бундай тахта ойна қизийди ва ички зўриқиши ошади. Ойнанинг эркин ҳолати ҳа­роратнинг ўзгариши ҳисо­бига кенгайиши ва кири­шиши учун ўрнатилади­ган ромдаги чоклар каттароқ қилиб жойланади.
Aгар қўш ойнали ром ўрнатилса, унинг ташқи қатламига иссиқликни ю­тувчи, ичкисига эса од­дий тахта ойна ўрнатилади.
Инсон саломатлигига фойдали бўлган ултра­бинафша нурларни 25 дан 75% гача ўтказадиган ойна таркибида темир, титан, хром оксидлари жуда оз миқдорда бўлиши керак. Бундай тахта ойналар шифохона, болалар уйи ва оранжереяларнинг дераза ромлари учун ишлатилади. Икки томондан тўғридан-тўғри кўринмайдиган нурни ёювчи ойналар дераза ромлар, эшик ва парда деворлар учун ишлатилади. Бундай тахта ойна совишидан олдин ўйма безак берувчи горизонтал прокат усулда икки валетслар орасидан ўтади ва ялтиратилади. Тахта ойнанинг бир томонига босим билан майда қум сепилади ва ойна хиралашиб ўзаро кўринмайдиган бўлади.
Биноларни меъморий-безаклар билан пардозлашда рангли тахта ойналар кенг қўлланилмоқда. Ранг беришда шиша массага турли темир, мис, кадмий ва ҳ.к. оксидлар қўшилади. Рангларнинг бир неча минг туслари мавжуд. Масалан, 2-3 бўёқлардан ҳар хил рангли ойналар олиш мумкин. Бунда ранг қатламининг чизиқли кенгайиши муҳим аҳамиятга эга. Юпқа ранг қатламлари ёрилиши ҳам мумкин. Қўшилган рангнинг туси ўзгариши билан қалинлиги ҳам ўзгаради. Aгар ранг кобалт оксидини қўшиш натижасида ўзгарган бўлса, унинг қалинлиги 0,1-0,2 мм дан ошмайди. Aгар қизил ранг қўшилган бўлса, унинг қалинлиги 1 мм ни ташкил этади, чунки юпқа қатлам билан қизил ранг олиш мумкин эмас.
Рангли шишаларнинг ёруғликни ўтказиш коеффициенти ранг қатламининг қалинлигига ва турига боғлиқ (5.2-жадвал).


5.2-жадвал



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish