Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet79/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Юқори мустаҳкам гипс. Икки молекула сувли табиий гипс тошини 750—800°C ҳароратда куйдирилгандан кейин туйилади ва унга натрий сулфати, алуминий ва бошқа тузлар қўшиб юқори мустаҳкам гипс олинади. Бундай гипс секин қотувчан, аммо сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30 МПа гача бўлиши мумкин. Уларнинг ранги оқ бўлади.
Олинган гипсни қотириш учун сув миқдори 60% эмас, балки 40—50% олинади. Бундай гипснинг 7 кундан кейинги мустаҳ­камлиги 15—40 МПа га тенг бўлади.
Юқори мустаҳкам гипс жуда муҳим иншоотлар қуришда, шунингдек, металлургия саноатида қолиплар тайёрлашда ишла­тилади.
Пардозбоп гипс. Зарарли аралашмалардан тозаланган гипс тошини 550—700°C да куйдириб, кейин туйиш жара­ёнида унга алуминий ач­чиқтоши қўшиб пардоз­боп гипс олинади.
Пардозбоп гипс оқ ранг­ли бўлиб, унинг нур қайта­риш коеф­фициенти 90% дан кам бўлмаслиги керак. Қуюқланишининг бошла­ниши 1 соатдан кейин, охири 12 соатгача давом этади. Оқ цемент 100—400 мар­каларда чиқарилади.
У қурилишда пардозбоп қоришма сифатида сунъий мармар тошлари, меъмор ва безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади.
Юқори ҳароратда пиширилган гипс — табиий гипс тошини ёки ангидритни 800—1100°C да куйдириб, кейин майда қилиб туйилган боғловчидир.
Юқори ҳароратда куйдирилган гипс 100, 150 ва 220 маркаларда чиқарилади. Унинг зичлиги 2,8-2,9 г/см3, ҳажмий оғирлиги 900—1100 кг/м3 га тенг. Юқори ҳароратда куйдирилган гипс секин қуюқланувчан бўлиб, бошқа гипсларга нисбатан сувга чидам­лидир.
Қурилишда ғишт теришда, сувоқчиликда, бетон буюмлари ҳамда сунъий мармар тошларни тайёрлашда ишлатилади.


Гидравлик боғловчи моддалар

Сув, нам ва қуруқ шароитда қотиш хусусиятига эга бўлган гидравлик боғловчиларга гидравлик оҳак, портландцемент ва унинг хиллари ҳамда махсус — томпонаж, кенгаювчан, киришмай­диган, рангли, глинозем цементлар киради.


Гидравлик оҳак. Таркибида 8 дан 20% гача тупроқ бўлган мергелли оҳактошни куйдириб гидравлик оҳак олинади. Шахтали ёки айланувчи хумдонларга солинган оҳактош 800—1000°C да куйдирилади ва тегирмонларда туйилиб, қурилишга юборилади.
Гидравлик оҳакнинг зичлиги 2,2—3,0 г/см3, ҳажмий оғирлиги 500—800 кг/м3, ҳажмий қоришмалари биринчи 7 кун давомида қуруқ муҳитда бўлиши керак.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish