Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet150/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Грунтлар — бўёқ таркиблар гуруҳига кирадиган, таркиби пигмент, кукун тўлдиргич ва органик боғловчилардан ташкил топган суюқлик. Грунт буюмга пардоз беришдан олдин суртилади, натижада юза текисланади, бўёқ парда асосга пухта ёпишади. Грунтлаш деганда буюм юзасини бўяшдан олдин ишлов беришни тушуниш керак.
Ҳозир икки турдаги грунт таркиби ишлаб чиқарилади: сувли ва мойли. Сувли бўёқ таркиблар билан бўяладиган юзани грунтлаш учун купоросли, совун-елимли ва шунга ўхшаш таркиблар ишлатилади. Мойли ёки синтетик бўёқлар билан бўяладиган юзага органик боғловчи алиф ёки эритмалар асосида тайёрланган грунт таркиблар ишлатилади.


Гулқоғоз ашёлар

Гулқоғоз ёпиштириш учун ишлатиладиган ашёларни қуйидагиларга бўлиш мумкин: деворларга ёпиштириладиган ашё­лар, полларга ёпиштириладиган ашёлар, михлаб ёпиш­тириладиган ашёлар, елим ва бўтқалар. Гулқоғозлар хоналарнинг ички де­ворларига ёпиштириш учун энг кўп ишлатиладиган ашёдир. Гулқоғозлар узунлиги 6, 7 ёки 12 м, эни эса 500, 600 ёки 750 мм ли узун қоғоздан иборат.


Гулқоғознинг ўнгига бир хил ёки бир неча хил рангли елимли колер билан гул туширилган бўлади, баъзан уларга гул босиб туширилган бўлади.
Гулқоғозларнинг сифати қоғоз сифатига, гул тушириш усулига ва бўёқ колери тайёрлаш учун ишлатиладиган боғловчининг хилига қараб аниқланади. Қоғознинг сифати унинг оғирлигига, зичлигига, ёпишиш даражасига ва юзасининг қанчалик нафис, гўзал, силлиқлигига қараб аниқланади. Оддий гулқоғозлар тайёрлаш учун оғирлиги 40 г/м2 келадиган, ўртача сифатли гулқоғозлар учун оғирлиги 80 г/м2 келадиган, олий навлилари учун эса оғирлиги 240 г/м2 келадиган қоғоз ишлатилади.
Гулқоғозларнинг гули чаплашиб кетмай ўз ўрнига тушиши керак, бўёқ қавати пишиқ, қоғоз бўлаклаганда суркалиб кетмас­лиги, синмаслиги ва қўл текизилганда бармоққа юқмаслиги лозим. Гулқоғозлар четидаги гулли жойларнинг йиртилишига йўл қўймаслик керак.
Бордюрлар, тивирлар ва гобеленлар бўйлама гул туширилган қоғоз тасмалардир. Бу қоғозлар гул қоғозларнинг тури ва гулига қараб, уларнинг тепа томонига ёки ўрта қисмига ёпиштирилади. Бордюрнинг эни 3—16 см, тивитнинг эни эса 2—6 см бўлади. Булардан энлироқлари гобеленлар деб аталади.
Гулқоғозлар шпонлар узунлиги 1500 мм, эни 500—800 мм келадиган тахта-тахта қилиб ҳам чиқарилади. Тахта ўлчамларининг узун-қисқалигида 10 мм гача фарқ бўлиши мумкин, узунлиги 500, 700, 2000, 2500 мм келадиган қоғозлар чиқариш ҳам мумкин. Бундай ёғоч шпонларнинг намлиги 60—70% дан ош­майдиган хоналарнинг поллари ва деворларига пардоз бериш учун ишлатилади.
Линкруст қоғоз асосга рангли пластмасса парда ёпиштириш йўли билан тайёрланади. Рангли пластмассалар синтетик смоллалардан ёки ўсимлик мойларидан, ёғлардан ва улар ўрнига ишлатиладиган ашёлардан ёки пластификация қилинган ва тўлдиргич ашё қўшилган нитро клетчаткалардан олинади. Линкруст — бўйи 12 м, эни 500, 600 ва 750 мм қилиб кесилган рулон ҳолида чиқарилади. Бордюрнинг эни 100, 125, 150, 200, 250, 300, 350 мм бўлади. Линкрустнинг қалинлиги 0,6—1,2 мм.
Ўсимлик мойлари ёки бошқа ёғлардан тайёрланган қоплама линкрустнинг сув сингдирувчанлиги кўпи билан 20%, синтетик смолалар ва нитроцеллулозадан тайёрланган қопламанинг сув сингдирувчанлиги эса кўпи билан 2% бўлиши керак.
Линкруст намлиги нормал (60%) намликдан ошмайдиган хоналарнинг деворларига пардоз бериш учун ишлатилади.
Оддий гулқоғозларга ишлов бериш йўли билан намликка чидамли гулқоғозлар ҳосил қилинади.
Гулқоғозга грунт бериш ёки гул босиш учун ишлатиладиган бўёққа, елим ўрнига боғловчи модда сифатида таркибида 25% қуруқ модда бўладиган ПВA эмулсияси қўшилади. Гул босил­гандан кейин гулқоғозлар концентрацияси 20% ли ПВА эмулсияси билан қопланади.
Гулқоғозлар намлиги мўътадил (60%) намликдан ошмайдиган ҳамда ювиладиган хиллари эса хоналарнинг ички деворига ёпиш­тириш учун ишлатилади.


Синов саволлари

1. Бўёқларбоп мойли ва сувли боғловчиларни изоҳланг.


2. Елимлар нима?
3. Пигментларнинг хиллари, хоссалари ва ишлатилиши ҳақида сўзлаб беринг.
4. Кукун тўлдиргич нима?
5. Тайёр бўёқлар ҳақида нималарни биласиз?
6. Эмал ва унинг хиллари ҳақида гапиринг.
7. Эмулсия бўёқлари қандай тайёрланади?
8. Лок ва унинг хиллари, хоссалари ва ишлатилишини изоҳлаб беринг.
9. Гулқоғоз ашёлар нима?

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish