Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


ЛAк ва бўёқларга ранг берувчи



Download 323,01 Kb.
bet146/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

ЛAк ва бўёқларга ранг берувчи
концентратлар

Ҳар хил ранг берувчи концентратлар иншоотларни пардозлаш ишларида лак-бўёқ саноатида алоҳида аҳамиятга эга. Бундай концентратлар ишлаб чиқарувчи чет эл корхоналари ва фирмалари жуда кўп. Шулардан «ПУФAМИХ» фирмасининг 28 хил ранг берувчи концентратлари кенг ишлатилмоқда. Бундай концентратлар пигмент қўшилган бўёқлар, акрилат лаклари, синтетик смолалардан олина­диган қоришмалар, лазурлар, алкид смоласидан олинадиган лакларига ранг беришда ишлатилади. Таркиби асосан анорганик ва органик моддалардан ташкил топган. Зичлиги 1,3—1,8 г/мл. Уларни ишла­тишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак, кейин лак ёки бўёққа қўшиб обдан аралаштириш лозим.


Ранг берувчи концентратлар 20 мл, 200 мл ва 500 мл ли идишларда чиқазилади. Қўшиладиган концентрат миқдори лак ва бўёқларнинг хилига қараб олинади. Масалан, пигментли бўёқларга 10% гача, акрил лакига 6% гача, алкид лакига 8% гача, бўёқ, қоришмаларга 10% гача, лазурга 5% гача қўшилса ишлатишга тайёр бир хил тиниқ рангли пардозбоп ашё ҳосил бўлади. Aгар деворнинг ташқи юзасини пардозлаш керак бўлса, 28 хил концентратнинг № 6 дан бошқасини ишлатиш мумкин. Масалан, № 7 оч-сариқ, № 10 қизил, № 18 тўқ-сариқ ранг беради.


ЛAкнинг хиллари

Смола, битум ва шу сингари парда ҳосил қилувчи моддаларни учувчан эритмаларда суюлтириб лаклар олинади. Буюм юзасига суртилган лак эритувчининг учиб кетиши ҳисобига тез қуриб, қаттиқ, юпқа ва ялтироқ парда ҳосил қилади. Қурилишда кўп ишлатиладиган лакларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.


Мойли смола локлар — табиий ёки синтетик смолаларни тез қурийдиган мойларда эритиб, уларга сиккатив ва суюлтиргичлар қўшиб олинган лак. Мой билан смолаларни аралаштириб олинган лаклар буюм юзасида қуригандан кейин, қаттиқ ва ялтироқ парда ҳосил қилади. Aммо, бундай лаклар спиртли лакларга қараганда секинроқ қурийди. Унга 3—12 соатдан сўнггина чанг ёпишмайди, 1—3 кунда эса у батамом қурийди.
Бундай лаклар таркибидаги мой миқдори смолага нисбатан 2—4 марта кўп бўлади. Мойли смола лаклари суртилган буюм ялтироқ, мустаҳкам, сув ва атмосфера таъсирига чидамли бўлади. Мойли смола лаклар ишлатишга тайёр ҳолда чиқарилади. Уларни янада суюлтириш лозим бўлса, озгина скипидар ёки эритгич бензин қўшиш кифоя. Улар бинонинг ички ва ташқи юзаларини бўяш, шунингдек, чидамли шпаклёвка ва грунтлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Смола лаклар. Синтетик смолаларни органик эритмаларда эритиш йўли билан мойсиз синтетик лаклар олинади. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган бундай лаклардан бири мочевинаформалдегид ва глифтал смолалардан олинадиган МЧ-26 ёки МЧ-52 маркали лаклардир. Улар жуда қаттиқ, рангсиз, тиниқ, юқори ҳароратга ва сувга чидамли, шунингдек, ишқаланишга мустаҳкам бўлган парда ҳосил қилиб қотади. МЧ-26 ва МЧ-52 маркали лаклар поллар юзини қоплаш ва бошқа ишқаланишга кўп ишлатиладиган буюмларни лаклаш учун ишлатилади.
Мойли бўёқлар билан бўялган юзаларни лаклаш учун, кўпинча, ХСЛ, СНИЛХ-3 маркали перхлорвинил (ПХВ) лаклари ишлатилади. Улар ПХВ смоласини ацетон, бутила-ацетат-толуол ва бошқа эритмаларда эритиб, пластификаторлар қўшиб тайёрланади. ПХВ лаклар сувга, атмосфера, ишқор ва кислоталар таъсирига ҳамда ўтга чидамли бўлади.
Глифтал смоласининг оғирлиги бўйича 33 қисм эритмалар, этил спирти — 34 қисм, ацетон — 18 қисм, бензол ёки толуол — 15 қисм билан суюлтириб, глифтал лаки тайёрланади. Эритмаларнинг учиб кетиши ҳисобига ва кислород таъсири натижасида юзага суртилган лак қотади ва қаттиқ, сувга чидамли, ялтироқ парда ҳосил бўлади. Глифтал лакдан бино ичида ва очиқ ҳавода ишлатиладиган буюмларни пардозлаш учун фойдаланилади. Бу лакнинг камчилиги унинг жуда узоқ қуришидир.
Булардан ташқари, қурилишда полиефир, новолак (этинол лаки), эпоксид, полиуретан, бакелит ва шу сингари смолалар асосида олинадиган лаклар ҳам кўп ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish