9.2. Тромбоцит қон концентрантини қуйишга кўрсатма ва акс кўрсатмалар
Тромбоцитопениянинг ва унинг қон кетиши билан асосланувчи сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-Иликда тромбоцитларнинг етарли даражада ҳосил бўлмаслиги - амегакариоцитли тромбоцитопения (лейкозлар, гематосаркомалар ва бошқалар, онкология касалликлари, иликнинг шикастланишлари, апластик анемия, нур ёки цитостатик даволаш натижасида келиб чиқувчи миелодепрессия, ўткир нур касаллиги, илик трансплантацияси);
-тромобцитларни кўп қабул қилиш (ўткир ДТИҚИ – синдром, массив қон йўқотилиши, массив трансфузиялар синдромида дилюцияли тромбоцитопения, суний қон айланиш аппаратини қўллаган ҳолда операцияли аралашувлар). Кам бўлмаган шундай ҳолатларда нафақат тромбоцитлар миқдори камаяди, балки уларнинг функционал қобилияти бузилади, бу қон кетиши оғирлигини оширади:
-тромбоцитларнинг тезлик билан бузилишлари (иммун ва бошқа тромбоцитолитик касалликлар, бу касалликларда қоидада мегакариоцитлар миқдори иликда нормал бўлиши ёки ҳатто ортган бўлиши мумкин).
Патологик қон кетиши тромбоцитларнинг сифат жихатидан тўлақонли булмаган ҳолатида, яни, одатда тромбоцитлар сони норма даражасида ёки зарарланган ҳужайралар умрининг кискариши натижасида меёрида камайган ҳолатдаги ирсий ёки орттирилган тромбоцитопатия пайтида хам кузатилиши мумкин.
Тромбоцитларнинг 50 х 10 /л даражаси гемостаз (уларнинг нормал функционал фаолияти шароитида) учун етарли бўлади. Бундай ҳолатларда қон кетиши даври норма (jvy бўйича 2 – 8 мин) миқдорида бўлади, юза операцияларни амалга ошириш пайтида хам тромбоцит концентратини қуйиш зарурияти йук.
Тромбоцитларнинг 20х10 /л даражасигача камайиши ҳолати кўпинча ўз-ўзидан пайдо бўладиган тромбоцитопенияли гемморрагия белгиларнинг қилиник кўринишлари – петехиал тошмалар ва тананинг пастки учларида (оёк учларида) терининг кукариши, ўз-ўзидан пайдо бўладиган огиз ва бурун бушлиги шиллик қаватида қон кетиши ҳолатларида кузатилади. Бундай ҳолатларда тромбоцит концентратини қуйиш зарур, гавданинг юқори ярмида геморрагик майда нукталар пайдо булганда, конюктива ва куз тубига қон қуйилганда, локал қон кетишида (ошкозон ичак тракти, бачадон, буйрак ва сийдик пуфакларида) эса - тромбоцит концентратини қуйиш шошилинч ва хаётий зарур муолажа ҳисобланади.
Юқори даражада иммун генезли тромбоцитларининг бузилиши ҳолатида тромбоцит концентратини қуйиш кўрсатилмаган, чунки реципиентда айланаётган тромбоцитга карши антителалар жуда тез (бир неча минутда) донор тромбоцитларини эритиб юборади.
Тромбоцитопатия ҳолатида тромбоцит концентратини қуйиш фақат ургент вазиятларида – кўп қон кетганда, операцияда, туғруқ жараенида кўрсатилган. Ушбу тоифадаги беморларга профилактик мақсадда тромбоцит концентратини қўйиш оғир ҳолатларда тромбоцитни қуйишга рефрактерликни келтириб чиқарувчи аллоимммунизацияни тез ривожланиб кетиши эхтимоли борлиги учун тавсия этилмайди.
Тромбоцит концентратини тайинлаш учун аниқ кўрсатмалар даволовчи врач томонидан клиник кўринишини ва тромбоцитопения сабабларини, унинг кўриниш даражасини ва қон кетишининг локализациясини, қилинадиган операциянинг ҳажми ва оғирлигини тахлил қилиш натижаларига кўра белгиланади.
9.3 Тромбоцит концентратини қуйишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари.
Ўз-ўзидан пайдо бўладиган қон кетишининг тухташи ва терида хамда кўриниб турадиган шиллик пардаларда янги геморрагияларнинг йуклиги тромбоцит концентратини қуйиш самарадорлигининг клиник критериялари ҳисобланади. Клиник кузатиладиган гемостаз қуйилган донорлик тромбоцитлари дозасининг эффективлиги ва тасирчанлигининг мухим критерияси ҳисобланади, гарчи бунда қон айланишидаги тромбоцитларнинг ҳисобланган ва кутилган сони ошмаган булсада.
Қуйилгандан 1 соатдан кейин реципиент қон окимида айланаётган тромбоцитлар сонининг ошиши (самарали қўйиш натижасида уларининг сони 50 -60 х 10 /л га етиши мумкин) тромбоцит концентратини қуйиш терапияси самарадорлигининг лаборатория белгилари бўлиб ҳисобланади. Ижобий натижага эришилганда 24 соатда уларнинг сони энг пастки 20 х 10 /л даражадан ошиши, ҳар холда қуйишдан (трансфузиядан) олдинги дастлабки кўрсаткичдан юқори бўлиши лозим. Қон кетиши вақтининг нормаллашуви ёки камайиши хам тромбоцит концентратини қуйиш самарадорлигининг критерияси бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Тромбоцит концентрати трансфузияси (қуйиш) самарадорлигининг яна бир критерияси бўлиб реципиент тромбоцитлари сонининг дастлабки кўрсаткич даражасига кайтиш вақти (одатда 1 – 2 кун) ҳисобланади. Бу кўрсаткич нафақат тромбоцитлар билан даволашнинг самарадорлигини бахолаш, балки уларни қуйиш сонини ва иммунологик мослашувчанлигини олдиндан аниқлаш қилиш имкониятини беради.
Амалда хеч қачон тромбоцитоз сонининг 100% усиши кузатилмайди. Трансфузиядан (қуйишдан) кейинги даражанинг пасайиб кетишига рецепиентдаги спленомегалиялар гипертермия билан боглик юкумли касалликлар асоратлари, ДТИҚИ синдроми, кўп қон кетиши (асосан ощкозон-ичак трактидан, бачадондан), тромбоцитлар ёки лейкоцитларнинг антигенларига антителалар тасирида чакирилган донорлик тромбоцитларнинг иммунологик бузилиши билан боглик аллоиммунизациялар тасир қилади.
Бундай унча кам учрамайдиган клиник ҳолатларда терапия жихатидан эффектив булган тромбоцитлар миқдорини қуйиш эхтиежи ортади. Спленомегалия ҳолатида тромбоцитлар миқдори одатдагига қараганда 40-60%га, юкумли касалликларида уртача 20%га, кучли ДТИҚИ синдроми, кўп қон кетиши, аллоиммунизация кўринишларида эса 60-80% га оширилиши лозим.
Тромбоцит консентратини қуйиш режими қон кетишининг вакти кўрсатилгач нормал холатларда амалга оширилади. Бунда тромбоцитлар сони қон периферийсида 40х109/л да ушлаб турилади.
9.4 Тромбоцит концентратини профилактик мақсадда қўйиш.
Спонтант қон кетиш белгилари бўлмаганда чуқур тромбоцитопения (20-30х10 л) ҳолатида тромбоцит консентратини қуйишда трансфузиолог бўлиши мумкин булган гемморрагик асоратлар хавфини касалларнинг аллоиммунизацияси хавфи билан доимо солиштириши лозим , айниқса кўп донорларнинг тромбоцит концентратлари ишлатилган пайтда . Шунингдек тромбоцит концентратни профилактик қўйиш агранулоцитоз ва ДТИҚИ синдроми асосида сепсис бор беморларга нисбатан кўрсатилган .
Тромбоцит концентратини қўйиш ўткир лейкоз билан касалланган беморларга нисбатан гемморрагияларни профилактика қилиш учун кўрсатилган.
Бемор учун танланган донорнинг НLA –системасинингтиплари бўйича танлашлар олиб борилади , шунга асосан НLA антигенларининг 1-синфиайнан тромбоцитларга талукли, кўп холларда такрорланучитромбоцит концентрати қуйишларда сенсибилизация ва рефрактерлик ҳолатлари кузатилади.
Тормбоцит концентратини профилактик қуйишга кўрсатма бериш кўпроқ этиборли бўлишини талаб қилади, бу эса минимал қон кетишдаги донор тромбоцитларининг трансфузиянинг урнини босувчи терапевтик кўрсатмасидан мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |