8.4. Янги музлатилган плазмани қўйишдаги реакциялар Янги музлатилган плазмаларни қўйишда анча оғир хавф вирусли ва бактериал инфекцияларни юқтириш эҳтимоли ҳисобланади. Айнан шунинг учун янги музлатилган плазманинг вирусли инактивацияси усулларига катта этибор қаратилмоқда (плазмани 3-6 ой давомида карантинлаш, детергент билан қайта ишлаш ва б).
Бундан ташқари донор ва реципиент плазмасида антителалар мавжудлиги билан боғлиқ иммунологик реакциялар эҳтимоли юқори. Улардан энг оғирлари клиник жиҳатдан титраш, гипотония, бронхоспазм, кўкрак орти оғриқлари билан намоён бўлувчи – анафилактик шок. Қоидада бу реакция реципиентда LgA етишмовчилиги билан асосланади. Бундай ҳолатларда плазмани қўйишни тўхтатиш талаб этилади, адреналин ва преднизалон юборилади. Ҳаётий заруратларда даволашни янги музлатилган плазмани қўйиш ёрдамида антигистамин ва кортикостероид препаратларни инфузия бошланишидан 1 соат олдин ва уларни қўйиш пайтида такрорий киритиш буюрилиши мумкин.
8.5. Криопреципитатни қўйиш. Сўнгги пайтларда дори воситаси ҳисобланган донор қонидан олинадиган криопреципитат нафақат Виллебранд касаллиги, А гемофилияли беморларни даволаш учун трансфузия муҳит сифатида, балки фактор VIII тозаланган концентратларини олиш мақсадида кейинчалик фракцияланувчи дастлабки хом-ашё сифатида қаралмоқда.
Гемостаз учун фактор VIII миқдорини операция пайтида 50 % гача ва операциядан олдин ва кейинги даврда 30 % гача ушлаб туриш зарур. Фактор VIII нинг битта бирлиги 1 мл янги музлатилган плазмага мос келади. Қоннинг бир дозасидан олинган криопреципитат камида 100 ТБ фактор VIII ни ўз ичига олиши керак.
Криопреципитатни қўйишда эҳтиёж ҳисоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Тана вазни (кг) х70 мл/кг=қон ҳажми (мл)
Қон ҳажми (мл) х (1,0 - гематокрит) =плазма ҳажми (мл)
Плазма ҳажми (мл) х (фактор VIII нинг қўйиш учун зарур миқдори) (ТБ)
Фактор VIII нинг зарур миқдори (ТБ): 100 ТБ = бир марталик трансфузия учун керак бўлган криопреципитат дозасининг миқдори.
Реципиент циркуляциясида қуйилган фактор VIII нинг ярим ҳаёти вақти 8-12 соат, шунинг учун, қоидада даволаш даражасини қувватлаш учун криопрецитатни қайта қўйиш зарур.
Умуман қуйиладиган криопреципитатнинг миқдори гемофилия А оғирлигига ва қон кетишининг ифодаланишига боғлиқ. Гемофилия фактор VIII нинг 1 % дан кам миқдорида, 6-30 % миқдорда енгил сифатида баҳоланади.
Криопреципитат қўйишнинг терапевтик самараси факторнинг томир ичи ва томирдан ташқари сатҳда тарқалиш даражасига боғлиқ. Криопреципитат таркибида бўлган қуйилган фактор VIII нинг ўртача чорак қисми терапия жараёнида томирдан ташқари сатҳга ўтади.
Криопреципитат қўйишлар билан даволаш давомийлиги қон кетишининг оғирлиги ва жойлашиши, беморнинг клиник жавобига боғлиқ. Катта хирургик операцияларда ёки тишлар экстракцияларида фактор VIII миқдорини 10-14 кун давомида 30 % дан кам бўлмаган ҳолда ушлаш керак. Агар у норма чегарасида (30-40) бўлса, унда фактор VIII одатда 10 % дан юқори бўлади.
Криопреципитатни белгилашга яна битта кўрсатма – бу гипофибринкогенемия бўлиб, у жуда кам ҳолларда изоляцияланган ҳолда, кўпинча ўткир ДТИҚИ белгиси бўлиб кузатилади. Криопреципитатнинг битта дозаси ўртача 250 мг фибриногенни ўз ичига олади. Шунга қармасдан криопреципитатнинг катта дозалари тромботик асоратлар ва эритроцитларнинг юқори седиментациясини ўз ичига оладиган гиперфибриногенемияни чақириши мумкин.
Катта дозаларни қуйишда бир вақтнинг ўзида (10 ва ундан ортиқ) криопреципитат АВО тизими билан мос бўлиши керак. Ҳар бир дозанинг ҳажми катта эмас: бирданига катта дозаларни қуйиш волемик бузилишларга олиб келади, буни катталарга қараганда кам қон ҳажмига эга бўлган болаларда ҳисобга олиш керак. Криопреципитатни қуйишда анафилаксия, плазма оқсилларига аллергик реакциялар, волемик зўриқишлар кузатилиши мумкин. Трансфузиолог доим уларнинг ривожланиш хавфини ёдда тутиши ва улар пайдо бўлганда мос терапияни ўтказиши керак (қўйишларни тўхтатиш, преднизалон, антигистамин воситалар, адреналин белгилаши керак).