7.5.4. Операциядан олдинги гемодилюция. Аутодонорликнинг ушбу усулининг афзаллиги шундан иборатки, бемор операция вақтида гемодилюцияни ўтказишга қадар унда мавжуд бўлган эритроцитларнинг кам таркибига эга бўлган қонни йўқотади. Бир неча соат аввал тайёрланган тоза консервацияланган аутология қоннинг кейинги трансфузияси асосий жарроҳликдаги қон йўқотишидан кейинги гемоглобин концентрациясини, коагуляция омилларини, тромбоцитлар миқдорини ва қон ҳажмининг тез ошишига имкон яратади.
Гемодилюция изоволемик бўлиши мумкин, бунда циркуляцияланувчи қоннинг дастлабки (нормал) ҳажми сақланади ва қувватланади, фақатгина қон ҳажми ва концентрацияси вақтинча камаяди. Гиперволемик гемодилюция эҳтимоли ҳам бор, бунда шифокор олдинда турган кўп қон кетишдан олдин гемодинамика ва марказий вена босимини назорат қилган ҳолда плазма ўрнини босувчиларни кўп миқдорда қўйиши ҳисобига қоннинг томир ичида циркуляцияланувчи ҳажмини оширади.
Операциядан олдинги гиперволемик гемодилюция яққол коронар етишмовчиликка эга, юрак ритмининг оғир бузилишлари гипертонияли (систолик АВ 180 мм сим.уст. дан ортиқ), респиратор етишмовчиликли ўпканинг оғир шикастланишларида, буйрак, жигар касалликларида, қонивиши тизимидаги бузилишлари бўлган, инфекция ўчоқлари бўлган беморларга ман этилади.
Беморга операциядан олдинги гемодилюцияни ўтказилиши ҳақида хабардор қилиниши, бунга у рози бўлиши ва касаллик тарихида қайд қилиниши зарур (ушбу йўриқноманинг 1-бўлими). Даволовчи шифокор ва трансфузиолог касаллик тарихида гемодилюция ўтказилишининг зарурлигини асослаши керак. Операциядан олдинги гемодилюцияни трансфузиолог ёки махсус тайёрланган шифокор ўтказади. Муолажа бошланишидан олдин бевосита АВ, пулс, гемоглобин ва гематокрит миқдори ўлчанади ва қайд этилади. Иккита вена белгиланади – биттаси эксфузия учун, бошқаси тўлдириш учун. Иккинчи вена пункциясининг имкони бўлмаганида эксфузия ва тўлдириш навбатма-навбат бажарилади.
Қоннинг эксфузияланган ҳажми тузли эритмалар билан (ҳар бир олинган мл.қонга 3 мл) ёки коллоидлар билан (ҳар бир йиғилган мл.қон учун 1 мл.) тўлдирилади. Олинган қоннинг миқдори ўзгаради, лекин гемоглобиннинг гемодилюциядан кейинги миқдори 90-100 г/л.дан кам бўлмаслиги керак, гематокрит миқдори эса 28% дан кам бўлмаслиги керак. Қон таркибида гемоконсервант бўлган стандарт пластик контейнерларга йиғилади. Гемодилюция баённомаси олиб борилади, унда беморнинг ҳолати, эксфузия қилинган қон ҳажми, тўлдириш ҳажми, гемодинамика ҳолати, муолажанинг бошланиш ва тугаш вақти қайд этилади.
Тоза консервацияланган аутоқонли контейнер ўта пухта маркаланади: кун, соат, беморнинг фамилияси, таркиб номи, агар контейнерлар бир нечта бўлса, унда уларнинг тартиб рақами. Эксфузия ва реинфузия орасидаги интервал 6 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак; акс ҳолда контейнерлар қон билан 40С ли музлатгичга жойлаштирилиши керак. Операциядан олдин гемодилюцияни ўтказишда тоза консервацияланган аутоқон бўлган контейнерлар операция хонасидан олиб чиқилмайди.
Тоза консервацияланган аутоқонни қуйиш, қоидада кўп йўқотиш билан боғлиқ бўлган операция босқичичдан кейин бошланади, охирида тайёрланган аутоқон дозаси биринчи қуйилади. Аутоқон қуйиш учун филтрли стандарт система орқали қуйилади.
Нормоволемик гемодилюция беморни наркоз ҳолатигача ёки наркоз берилгандан кейин операция бошлангунча амалга оширилади. Оҳирги ҳолатда аутоқон оксигенацияланиб олинади, чунки ўпкани наркоз пайтида мўътадил гипервентиляция тартибида сунъий вентилациялаш венадаги қонда кислород таркибини ортишига олиб келади. Асосий наркоз ва операция пайтида аъзоларнинг адекват перфузиясини таъминловчи нормоволемия ва тўқималар нормал оксигенациясини қувватлаш мақсадида қондаги газ, ҳар соатдаги диурез, гемодинамик кўрсаткичлар назорати зарур.
Гиперволемик гемодилюция нормовелемик тамойиллари каби ўтказилади, лекин бунда эксфузияцияланган аутоқонни ўрнини босиш учун гидрооксиэтилкрахмал ёки 5-10 % ли албумин эритмасидан фойдаланиб, гематокритнинг миқдорини 23-25 % чегарада ушлаб турилади.