8.1. Плазмали коагуляция гемостаз корректорларининг маьлумоти.
Янги музлатилган плазма дейилганда қон эксфузиясидан кейин 4-6 соат вақт давомида эритроцитлардан центрифугалаш ёки аферез усуллари билан ажратилган ва -300С даражагача тўлиқ музлашини таъминловчи паст ҳароратли музлатгичга бир соат олдин қўйилган плазма тушунилади. Плазма тайёрлашнинг бундай тартиби уни узоқ муддат (1 йилгача) сақланишини таъминлайди. Янги музалтилган плазмада оптимал мутаносибликда лабил (V ва VIII) ва стабил қон ивишининг омиллари сақланиб қолади.
Агар плазмадан ажратиш жараёнида криопреципитат олиб ташланса, плазманинг қолган қисми плазма супернатанли фракцияси ҳисобланади (криосупернатант), қўллашга кўрсатмага эга бўлади.
Плазмадан сув ажратилганданкейин унда умумий оқсил концентрацияси, ивишнинг плазмага оид омиллари, хусусан IX фатор сезиларли даражада ортади – бундай плазма “натив концентрацияланган плазма” деб аталади.
Янги музлатилган қуйилаётган плазма бир гуруҳли ва АВО тизими бўйича реципиент билан мос бўлиши керак. Антигенлар бўйича резус тизимининг мос келиши шарт эмас, чукни янги музалтилган плазма ҳужайрасиз муҳитни намоён этади, шунга қарамасдан янги музлатилган плазмани кўп миқдорда қуйишда (1 л.дан кўпроқ) резус антигенларнинг бир номда, индивидуал мослик текширувлари каби бўлиши шарт. Минор эритроцитар антигенлар бўйича мутаносиблик талаб қилинмайди.
Янги музлатилган плазма сифатининг қуйидаги стандарт тамойилларига мос келиши мақсадга мувофиқ: оқсил миқдори 60 г/л дан кам эмас, гемоглобин миқдори 0,05 г/л.дан камроқ, калий миқдори 5 ммол/л.дан камроқ. Трансаминазалар миқдори меьёр даражасида бўлиши керак. Заҳм, В ва С гепатитлари, ОИТС маркерларига текширув натижалари – манфий.
Плазма эритилгандан кейин бир соат ичида ишлатилиши керак, плазмани қайтадан музлатиб бўлмайди. Шошилинч ҳолатларда янги музлатилган бир гуруҳдаги плазма йўқлигида ҳар қандай қон гуруҳли реципиентга АВ (IV) гуруҳидаги плазма қуйилиш керак.
8.2. Янги музлатилган плазмани қўйишга кўрсатмалар ва акс кўрсатмалар
Янги музлатилган плазмани қўйишни белгилашга кўрсатмалар қуйидагилардир:
-диссеминирланган томир ичи қонивишларининг ўткир синдроми (ДТИҚИ), турли генезда кечувчи бузилишлар асоратланиши (септик, геморрагик, гемолитик) ёки бошқа сабаблар билан чақирилган (ҳомила яқини сувлари эмболияси, краш синдроми, тўқималар ёрилиши билан оғир жароҳатлар, кенг миқёсдаги хирургик операциялар, айниқса ўпкада, томирларда, бош мияда, простатада) массив трансфузиялар синдроми;
-ивишнинг плазмали омиллари маҳсулот камайиши билан бирга кечувчи жигар касалликлари, мос ҳолда циркуляцияда уларнинг етишмаслиги (ўткир фулминант гепатит, жигар циррози);
-тўғридан-тўғри бўлмаган тасирли антикоагулянтларнинг дозаси ортиб кетиш (дикумарин ва бошқалар);
-тромботик тромбоцитопеник қизиллик мавжуд беморларда (Мошкович касаллиги) терапевтик плазмафарез бажарилганда, ўткир заҳарланишларда, сепсисда, ўткир ДТИҚИ – синдромида;
-плазмали физиологик антикоагулянтлар етишмовчилиги билан асосланган коагулопатиялар.
Янги музлатилган плазмани циркуляциланувчи қон ҳажмини тўлдириш (бунинг учун анча хавфсиз ва анча тежамли воситалар бор) ёки парэнтерал озуқа мақсадида қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Оғир Трансфузия анамнезли, турғун юрак етишмовчилиги бор шахсларга янги музлатилган плазмани қўйишни эҳтиётлик билан белгилаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |