Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


Аутодонор қон таркиби эксфузиясини ўтказишнинг шартлари



Download 2,47 Mb.
bet55/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78
Bog'liq
методичка 1

7.5.2. Аутодонор қон таркиби эксфузиясини ўтказишнинг шартлари
Аутодонорлик аниқ бемор учун трансфузияларнинг хавфсизлигини оширади. Қон таркиби аутология донацияси трансфузия асоратлардан кейинги хавфни камайтириш мақсадида қўлланади. Бемор аутоқон ёки унинг таркибини тайёрлашга розилик бериши керак. Аутоқонни таркибий қисмларга ажратиш ва таркибларини сақлаш шартларига мувофиқ ҳолда алоҳида сақлаш керак. Аутоқон ва унинг таркибини тестдан ўтказиш, қоннинг аллоген таркиби тестига ўхшаш. Аутология қони ёки унинг таркибини белгилашда этикеткада “аутология трансфузия учун” деган ибора бўлиши керак.
Қон аутотаркибий қисмларини донациясига рухсат бериш тамойиллари одатдаги донорлар учун кабидир. Аутодонорлар учун ёш бўйича юқори чегара йўқ, ҳар бир аниқ ҳолатда беморнинг аутодонорлик имкониятлари масаласини унинг қонуний вакиллари фикрини ҳисобга олган ҳолда, биргаликда даволовчи шифокор ва трансфузиолог ҳал қилади. Ёшнинг кичиклигидаги чегара боланинг соматик ҳолати ва жисмоний ривожланиши, шунингдек периферик веналарнинг ифодаланганлиги билан белгиланади. Қоидада қон таркиби аутотрансфузияси 5 ёшдан 70 ёшгача шахсларда қўлланади.
7.5.3. Қон аутотаркибий қисмларини операциядан олдин тайёрлаш
Тана вазни 50 кг. дан ортиқ шахслар учун бир марталик қон топшириш ҳажми 450 мл.дан ортмаслиги керак. Тана вазни 50 кг.дан кам бўлганда қон топшириш ҳажми - тана вазнига 8 мл/кг.дан ортмаслиги керак. Тана оғирлиги 10 кг.дан кам бўлган шахсларга терапевтик аутодонорликка рухсат берилмайди. Антикоагулянт эритма миқдори эксфузия қон миқдорига пропорционал камаяди.
Аутодонорда ҳар бир қон топширишдан олдин гемоглобиннинг миқдори 110 г/лдан, гематокритнинг миқдори – 33 % дан кам бўлмаслиги керак.
Аутология қонини топшириш такрорийлиги даволовчи шифокор ва трансфузиолог томонидан белгиланади. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, плазма ҳажми ва умумий оқсил ҳамда албумин миқдори 72 соатдан кейин тикланади, яъни охирги қон топшириш режалаштирилган операциядан 3 кун олдин бажарилиши керак.
Қўп аутодонорлар, айниқса, қоннинг бирдан ортиқ дозасини тайёрлашда темирнинг таблеткадаги препаратларини қабул қилишлари керак. Қоннинг ҳар бир дозали донацияси темир заҳирасини 200 мг (тахминан, 1 мл эритроцитга 1 мг)га камайтиради. Темир препаратларини қабул қилиш биринчи қон топширишгача бошланади. Бир қатор ҳолатларда эритроцитлар ҳосил бўлишини тезлаштириш учун бир вақтда эритропоэтинни буюриш мақсадга мувофиқ. Темир препаратлари ва эритропоэтинни аутодонорга буюриш даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бўлиши керак.
Аутоқон ёки унинг таркибий қисмларини сақлаш қоннинг гомологик таркибини сақлаш қоидалари бўйича амалга оширилади.
Инфекциянинг ҳар қандай ўчоқлари (аввалдан санация зарур) ёки бактериемиялар аниқланган шахслар, нотурғун стенокардия, аорта стенози, ўроқсимон ҳужайрали анемия аниқланганда аутодонорликка рухсат берилмайди. Аниқланган тромбоцитопенияда (тромбоцитлар миқдори 100х109/л/л.дан кам) ҳам аутодонорликка рухсат бермасликка асос бўлади.
Аутореципиентнинг ОИТС, “В” ва “С” вирусли гепатит ва заҳмга серологик тестининг мусбат кўрсаткичи аутодонорликда фойдаланишга қарши кўрсатма ҳисобланади ва у аутоқон олишгача амалга оширилади.
Қон таркибий қисмларини тайёрлашни ўтказишда реакцияларнинг такрорийлиги умумий донорлик амалиётига ўхшаш ва ҳамма донациялашнинг 2 дан 5 % гачасини ташкил қилади. Вақтинчалик қон йўқотишда вазовагал реакциялар энг кўп учрайди (ҳушсизлик, бош айланиши. Юрак ритмининг бузилиши, систолик артериал босимнинг кескин бўлмаган пасайиши). Аутодонорларда қон эксфузияси ўтказиладиган хона эҳтимолий шошилинч терапия тадбирларини ўтказиш учун жиҳозланган бўлиши, ходимлар эса – тегишли тарзда тайёрланган бўлиши керак.
Аллоген қон таркибини қўллаш ҳолатида, айниқса, агар қоннинг донор ва аутодонор таркиби қўлланса, қоннинг таркибий қисмида аутология эритроцит бўлган дастлабки трансфузия назорати, уларнинг реципиент билан мослиги ва биологик текширувларни ўтказиш бевосита трансфузия воситасини қуювчи шифокорга юкланади.
Умуман олганда, аутоқон ёки унинг таркибий қисмлари беморнинг аҳволини операциягача ёмонлаштирмаслиги керак.
Кўп ҳолатларда аутодонорлик дастури тоза консервацияланган аутология қон ва аутоэритроцитар массаси ёки суюқликни йиғиш, қисқа муддатли сақлаш ва қуйишни назарда тутади. Шу билан бирга плазма, тромбоцитларнинг аутодонорлиги эҳтимоли ҳам эьтибордан четта қолдирилмайди.
Аутология қондан олинган янги музлатилган аутоплазма терапевтик қиймат миқдорларида тайёрланиши мумкин (500-1000 мл) ва акушерликда оғир кесерво кесишларида, юрак-қон томир жарроҳлигида ва ортопедияда муваффақиятли қўлланилиши мумкин.
Тромбоцитларнинг аутологияконцентранти ва янги музлатилган аутоплазма операциядан кейинги даврда тромбоцитопения кузатиладиган юрак-қон томир жарроҳлигида сунъий қон айланишили операцияларда қўлланилиши мумкин. Операциядан 3-5 кун олдин тайёрланган аутотромбоцит концентрат хона ҳароратида (20-24) доимий аралаштириб турилган ҳолатда сақланади ва операция вақтида ёки бирдан операциядан кейин қуйилади, бу операциядан кейинги қон йўқотиш ҳажмини камайтиради.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish