Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000



Download 2,47 Mb.
bet61/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   78
Bog'liq
методичка 1

Тромбоцит концентратларни қўйиш


9.1. Тромбоцит концентрантининг малумоти.
9.2. Тромбоцит концентрантни қуйишга кўрсатма ва акс кўрсатмалар.
9.3. Тромбоцит концентрантни қуйишнинг самарадор тамойиллари.
9.4. Тромбоцит концентрантни профилактик қўйиш.
9.5. Тромбоцит концентрантни қуйиш шартлари.
Сўнгги йилларда тромбоцит концентратни қон тизими усмаси апластик анемиясида, илик трансплантациясини ўтказишда дастурий даволашнинг зарурий шарти бўлиб қолди. Тромбоцит концентратиниқуйиш “ҳимояси” остида давомий агранулоцитоз ва тромбоцитопениянинг олдиндан режалаштирилган даври билан илгари мумкин бўлмаган интенсив кимёвий терапия курслари ўтказилади.


9.1. Тромбоцит қон концентратининг малумоти.
450 мл. ҳажмли консервацияланган битта дозадаги қондан тайёрланган стандарт тромбоцит концентрат 55х100/л.дан кам бўлмаган ҳажмдаги тромбоцитларни ўз ичига олади. Бундай миқдор тромбоцит қон ценратининг битта бирлиги ҳисобланади, уни қуйиш реципиент томирида айланувчи тромбоцитлар миқдорини унда қон кетиш белгилари бўлмаганда тана юзасининг 1,8 м2 майдонида тахминан 5-10 х109/л га оширади. Шунга қарамасдан бундай трансфузия қон кетиши билан асоратланган миелодепрессияли беморларда чуқур тромбоцитопенияда терапевтик жиҳатдан самарадор бўлмайди. Тромбоцит концентратнинг терапевтик дозаси 50-70х109/л.дан кам бўлмаган тромбоцитларни тана вазнининг ҳар 10 кг.ига ёки 1 м2 тана юзасига 200-250х109/л қуйиш аниқланган.
Шундай қилиб катта ёшдаги реципиентларда тромбоцитларнинг зарурий терапевтик миқдори 300-500х109л ни ташкил қилиши керак. Тромбоцитларнинг бундай миқдори битта реципиентга 6-10 донордан олинган тромбоцит концентратни қуйиш йўли билан олиниши мумкин. (полидонор тромбоцит концентрат). Ушбу усулга муқобил усул бўлиб тромбоцит концентратни битта донордан рефрижератор, центрифуга ва ёпиқ пластиклардан қурилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда 4 каррали тромбоцитферез ёрдамида олиш усули ҳисобланади. Бу ҳолатда ушбу битта донордан 300х109/л тромбоцитлар олиш мумкин.
Оптисистем усулини қўллаш (автоматик плазмоэкстракторлар ва махсус контейнерлар) лейкоцитларнинг кичик аралашмаси билан 300х109/л дан кўпроқ пулирланган (полидонор) тромбоцит концентрат олиш имконини беради.
Тромбоцитларнинг анча кўп миқдорини (800-900х109/л) битта беморда қоннинг доимий оқимида автоматик тартибда ишлайдиган қон ҳужайралари сепараторлари ёрдамида олиш мумкин.
Санаб ўтилган ҳар қандай усуллар билан олинган тромбоцит концентратда эритроцитлар ва лейкоцитлар аралашмаси иштирок этади. Бу билан боғлиқ ҳолда реципиентларда тромбоцит концентратларни киритишда ёки рефракторликда реакциялар пайдо бўлганида эритроцитларни ва айниқса лейкоцитларни йўқотиш зарур. Шу мақсадда монодонор тромбоцит концентрат 3 минут давомида юмшоқ центрифугалашга (178 д) тортилади. Бу усул тромбоцит концентратда мавжуд бўлган деярли 96 % лейкоцитларни “ювиш” га имкон яратади, лекин афсуски, бунда 20 % га яқин тромбоцитлар йўқотилади. Ҳозирги пайтда реципиентга тромбоцит концентратларини бевосита қуйиш вақтида лейкоцитларни ажратувчи махсус филтрлар бор, бу тромбоцитлар билан алмашувчи даволаш самарадорлигини оширади.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish