11.1.6.Ўткир волемик юклама.Қон қуйгандан сўнг бирдан артериал босимни кўтарилиши, хансираш, кучли бош оғриғи, йўтал, цианоз, ортопное, нафас олиш қийинлашиши ёки ўпка шиши каби белгиларнинг юз бериши айланиб юрган қон ҳажмининг бирдан ортиб кетганини кўрсатади. Бунинг сабаби қон таркибий қисмлари ёки албуминга ўхшаш каллоид моддалар қўйишдир.
Айланиб юрган қон ҳажмининг бирдан ортишини суркункали анемияси,юрагида ва ўпкасида хасталиги бор беморлар кўтара олмаслиги мумкин.Янги туғилган чақалоқлар хатто кичик ҳажмдаги қон кампонентини хам тез юборилса қон – томирларида юклама ҳисобига кўтара олмайди .
Трансфузияни тўхтатиб, беморни ўтказиш ва сийдик хайдовчиларни бериш уни ахвалини яхшилайди.Агар гиперволемия белгилари ўтиб кетмаса у холда бу плазмоферезга кўрсатма ҳисобланади.Беморларнинг гиперволимик юкламага мойиллиги аниқланган холларда трансфузияни жуда секин , 1 мл /кг /соат тезликда амалга оширган мақул.Агар катта ҳажмда қўйишга тўғри келса , у холда аввал диуретик қилиш зарур.
11.1.7.Қон таркибий қисмларини қуйишда трансмиссив инфекцияларнинг ўтиш йўллари.Қон таркибий қисмларини қуйганда энг кўп юкувчи инфекция бу гепатитдир.Вирусли гепатит А нинг юқиш эхтимоллиги жуда кам , вирусемия даври жуда қисқа .Гепатит В ва С нинг юқиш эхтимоллиги юқори лекин донорларни HBsAg ташувчанликка ,ALT миқдорини аниқлаш ва анти-HBs антителалар га текшириш имкони мавжудлиги туфайли юқиш эхтимоллигини камайтириб турибди.Бундан ташқари донорлар билан анкета савол – жавоблари хам хавсизлик даражасини оширмоқда .
Вирус инактивациясидан ўтмаган ҳар битта қон ҳужайраси вирус ташувчи сифатида намоён бўлиш хавфи мавжуд. Вирус ташувчиликни аниқлашга қаратилган ишончли тестларнинг йўқлиги донорларни доимий равишда юқорида айтиб ўтилган йўллар билан текшириб туришни талаб қилади .Бундан ташқари плазма карантизация усули хам киритилган.
Цитомегаловирус инфекция кўпроқ иммуносупрессия ўтказилган беморларда –асосан суяк кўмиги кўчириб ўтказилганларда,цитостатик терапия олганларда кўпроқ учрамоқда. Малумки, ҳозирги вақтда ситомегалавирусни ташиб юрувчисини аниқ ишончли текширув тестлари йўқ. Умумий популяцияда ташувчиларнинг улуши 6-12% ни ташкил қилади.
Вирусни трансфузия йўли билан ўтиши ОИВ да тахминан 2% ҳолатни ташкил қилади. Скрининг жараёнида вирус антителаларини аниқлаш ҳисобига бу инфексияни ўтиши сезиларли даражада камаяди. Бир вақтнинг ўзида специфик антителалар зарарланишидан кейин (6-12хафта) хосил бўлади. Амалиётда ОИВ инфексияси ўтгандан кейин хеч нарса қилиб бўлмайди. Шунинг учун вирусли инфекцияни трансфузия йўли билан ўтиши олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак.
- Қон ва унинг таркибий қисмларини фақат хаётий кўрсатма асосида қуйиш.
- донорларни умумий лаборатор скрининги асосида саралаш.
- Анкеталар тўлдириш вирус юқиш хавфини камайтиради.
-Автодонорликнинг кенг қулланилиши плазмаларнинг карантизацияси, реинфузиядан фойдаланиш хам яхши натижа беради.