б 5-расм. Буйракдан ички қон кетиш
) Ички қон кетиши деб қоннинг оқиб чиқиб, тана ичидаги бўш аъзоларга, тана бўшлиқ жойларига ёки тўқималарига қуюлишига айтилади. Ички қон кетишлари яққол ва яширин каби турларга бўлинади.Ташқи яққол қон кетишидеб қон ўзгарсада, муайян вақт ўтгандан кейин ташқарига чиқадиган ва бунинг натижасида мураккаб кўрикларсиз ва махсус асоратларни аниқламасдан ҳам ташхис қўйиш имконини берувчи қон кетишига айтилади. Бундай қон кетишига мисол сифатида ошқозон-ичак тизими бўшлиғига қон кетишини келтириш мумкин. Масалан, медага қон йиғилиш оқибатида, қоннинг ҳажми етарли даражада кўпайгач, қайт қилиш юзага келади. Одатда бунда қон хлорид кислотаси билан аралашиб, ранги ва таркиби ўзгаради – “кофе қуйқуми” деб аталувчи турдаги қайт қилиш юзага келади. Агарда қон кетиши унчалик катта аҳамиятга эга бўлмаса ёки яра ўн икки бармоқ ичакда жойлашган бўлса, унда қоничак ичидаги нарсаларга хос табиий йўлни босиб ўтади ва орқа тешикдан melena – қора рангли бўтқасимон ахлат кўринишида чиқади. Ички яққол қон кетиши ҳолатларига сафро чиқариш тизимида қон кетиши – haemobilia, шунингдек, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларидан қон кетиши – haematuria кабилар ҳам киради.
Ички яширин қон кетишиҳолатларида қон тананинг турли бўшлиқларига қуйилади ва шунинг учун кўз билан кўринмайди. Қон кетишининг жойлашган жойидан келиб чиқиб бундай ҳолатлар турлича номланади.
Қ 6-расм. Плевра бўшлиғида қон йиғилиши
оннинг қорин бўшлиғига кетиши – haemoperitoneum, кўкрак қафаси бўшлиғига кетиши – haemothorax, перикард бўшлиғига кетиши – haemopericardium, бўғим бўшлиғига кетиши – haemartrosis(6-расм.), деб аталади. Бўшлиқларига қон кетишининг ўзига хосликлари шундаки, бунда фибрин плазмалари сероз қопламига чўкиб қолади. Шунинг учун чиққан қон эримайдиган тарзда қотиб қолади ва одатда қуюлмайди.Яширин кечувчи қон кетиши ҳолатларини ташхис қилиш энг қийини ҳисобланади. Бунда, касалликни аниқ белгиларини аниқлаб бўлмайди. Бу эса камқонлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
4. Қон кетишининг вақтига кўра Кон кетиш вақтига кўра қон кетишлари бирламчи ва иккламчи кўринишларда бўлади.
а ) Бирламчи қон кетишининг вужудга келиши аъзоларнинг шикастланиши вақтида бевосита қон томирининг жароҳатланиши билан боғлиқ бўлади. Ушбу қон кетиши жароҳатдан кейинги илк соатларда юзага келади.
б) Иккиламчи қон кетишлар эрта ( жароҳатдан кейинги бир неча соатлардан то 4-5 суткагача ўтишигача бўлган вақт оралиғида) ва кеч (жароҳатдан сўнг 4-5 сутка ўтгандан кейин) юзага келувчи қон кетишларга бўлинади.
Эрта иккиламчи қон кетишларга икки хил ҳолат сабаб бўлиши мумкин:
1) Эрта хирургик амалётидан кейин қон томирлари боғланган ипнинг ўз жойидан силжиб кетиши.
2) Қон айланиш тизимидаги босимнинг кўтарилиши ва қон айланишининг тезлашиши ёки одатда ўткир қон йўқотилишида юзага келувчи қон томири қисқаришининг секинлашуви натижасида қон томиридан тромбнинг ювиб чиқарилиши.