Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


Ўз-ўзидан юзага келадиган гемостаз тизими



Download 2,47 Mb.
bet14/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   78
Bog'liq
методичка 1

Ўз-ўзидан юзага келадиган гемостаз тизими. Одам танасида спонтан гемостаз тизими мавжуд бўлиб, у кўпгина ҳолларда, бировнинг ёрдамисиз, мустақил равишда қон кетишини бартараф қилишга ёрдам беради. Унчалик аҳамиятга эга бўлмаган қон кетиши ҳолатлари жуда кўп юз беради, лекин уларга эътибор ҳам қилинмайди. Ҳар қандай аҳамиятсиз жароҳат (лат ейиш, шилиниш, тирналиш, текшириш учун қон олиш, ҳар қандай инъекция ва ҳоказолар) майда қон томирлари шикастланишига олиб келади, башарти, бунда спонтан гемостаз тизими бўлмаганида, ҳатто ушбу майда жароҳат ҳам жабрланувчининг ўлимига олиб келган бўлар эди.Гемостаз учта асосий механизмлар натижасида амалга ошади:
1. Қон томирлари реакцияси.
2. Тромбоцитлар фаоллашуви (ҳужайра механизми).
3. Қоннинг қуюлиши ва қуюлишга қарши тизимлари (плазма механизми).
Қон томирлари реакцияси. Қон томири шикастланиши натижасида вазоконструкция ҳолати – шикастланган қон томири тонусининг ошиши ҳолати юзага келади. Бу қон томири деворидаги силлиқ мушакли ҳужайраларнинг қисқариши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, эндотелий шикастланиши, унинг яллиғланиш ва аллергия билан қон томири деворида шиш жойлари юзага келади, ўтказувчанлиги бузилади. Қон томири ички девори юзасининг нормал ҳолатда қон томири ичида қон қуюлишига йўл қўймайди ва қуйқанинг тезда эриб кетишига ёрдам берувчи гидрофоб хусусиятлари пасайишига олиб келади.Гемостазни таъминлаш борасидаги муҳим босқич бўлиб гемодинамика ҳолати ҳисобланади. Саломоқли даражада қон йўқотилиши натижасида юзага келадиган тизим гемодинамикасининг ўзгариши вазоконструкция, қон хусусиятларининг реологик бузилиши, артериал босимнинг ўзгаришида намоён бўлади. Буларнинг барчаси қон айланиши тезлигининг пасайишига олиб келади ва қон томири тромбози келиб чиқиши учун қулай шароит яратади.
Бундан ташқари, айнан қон томири деворидаги шикастланиш кейинги иккита – ҳужайра ва плазма механизмларининг ишга тушишига замин яратади.

9.ТРОМБОЦИТЛАР ФАОЛЛАШУВИ ЁКИ ГЕМОСТАЗНИНГ ҲУЖАЙРА МЕХАНИЗМИ


Ў з-ўзидан юзага келадиган гемостазнинг ҳужайра механизми – бу асосан биологик жараён сифатида асосини қон томири деворидаги электрокинетик ҳодиса ва ажралиб чиқувчи биологик фаол моддалар фаолияти ташкил қилади.
Ў
13-расм. Жарохатланган томир деворида тромбнинг хосил бўлиш.
з-ўзидан юзага келадиган гемостазнинг ҳужайра механизми ўз ичига учта фазани олади:


  • Тромбоцитлар адгезияси.

  • Тромбоцитлар агрегацияси.

  • Тромбоцитли қуйқанинг ҳосил бўлиши.


Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish