Қон айланишнинг марказлашуви Ўткир қон йўқотилиши гиповолемияни, вена қон томирларида айланадиган ва юрак ҳайдайдиган қон ҳажмининг камайишини келтириб чиқаради. Кейинги босқичда симпато-адренал тизимининг таъсирига жавобан вена қон томирлари тонусининг ошиши ва юза артериялар спазми кабиларни кузатиш мумкин. Бунда асосан -адренергик стимулланиш юз беради. Бунинг натижасида кўпроқ -адренорецепторлар кўплаб жойлашган тери, қорин бўшлиғи ва буйраклардаги артириоллаларнинг қисқариши кузатилади ва аксинча, ушбу рецепторлар кам бўлган юрак бош мия томирлари деярли вазо констрикцияга учрамайди. Шундай қилиб, вена қон томирлари тонусининг ошиши ва артериолоспазм натижасида қон айланишининг марказлашуви ривожланади.Қон айланишининг марказлашуви – бу қон йўқотилиши ва гиповолемия шароитида тизим гемодинамикасини ҳамда бош мияда, ўпка, юракка оптимал қон бориб туришини таъминлашга, шунингдек тана ҳаётини ушлаб туришда муҳим бўлган ҳимоя механизмини ўтайди. Бироқ, кўп вақт давомида ушбу шароит сақланиб қолса, бунда юза қон томирлари қаршилиги юрак қон ҳайдаши ҳажмининг камайиши, қон реологик хусусиятлариинг бузилиши, қоннинг ҳаётий хусусиятларини йўқотиши ҳамда гиповолемиянинг янада ривожланишига олиб келади. Шундай қилиб, гиповолемик нажотсизлик халқаси юзага келади.
Қон айланишининг марказсизланиши. Қон айланишининг марказсизлашуви жигарга қон келиб тушиши камайиши билан биргаликда кечади. Бу эса ўз навбатида жигарда фаолият етишмовчилиги ва метаболизмнинг бузилишига олиб келади. Перфузия даражаси пасайган тўқималарда гистамин, сут кислотаси ҳажми ошади, ацидоз ривожланади, бу эса капиллярларнинг кенгайиши ва уларда айланаётган 10% ва ҳатто ундан ҳам кўп ҳажмдаги қоннинг ҳаётий хусусиятларини йўқотишига олиб келади. Шундай қилиб, бу жараён қон айланиши марказлашувининг қон айланишининг марказсизланишувига ва охир-оқибатда АҚҲ самараси йўқолишига ва бошқариб бўлмас гипотония ва ўлимга олиб келади.
Қон реологик хусусиятларининг йўқотилиши Ю 8-расм. “сладж”-қон қуйқаси
за қон айланиш тизимининг ҳолати фақатгина периферияда жойлашган артериялар босими, АҚҲ ва қон томирлари тонусига боғлиқ бўлмайди. Бунда муҳим ролни қоннинг реологик хусусиятлари ва биринчи навбатда қондаги ёпишқоқлик кабилар ўйнайди.Капиллярлар олди ва улардан кейинги қон томир мушакларининг қисқариши капиллярларда қон айланишини сезиларли даражада камайтиради, бу эса эритроцитлар ва тромбоцитлар агрегациясига ва шаклий элементларнинг бир-бирига яқинлашиб тиқилиш (“сладж – бир нечта эритроцитларнинг устинсимон чўкмаси” деб аталувчи) ҳолатини юзага келишига шароит яратади. Охир-оқибатда қоннинг ёпишқоқлиги ошиб кетади(8-расм).
Ацидоз ҳолатининг ошишида юзага келадиган тўқималар гипоксияси натижасида капиллярлар олди сфинктерлари очилади, лекин бу пайтда капиллярлардан кейинги сфинктерлар ёпиқ бўлади. Бундай шароитда капиллярларга келиб тушадиган қон оқими капиллярлардаги босимнинг ошиб кетишига, суюқликнинг интерстициал бўшлиққа чиқиб кетиши ва ушбу жойда маҳаллий гемоконцентрациянинг вужудга келишига сабаб бўлади, бу эса қоннинг ёпишқоқлигини янада оширади.Шундай қилиб, гемоконцентрация, қон стази, ацидоз ва гипоксия кабилар шаклий элементларнинг қон томирлари ичидаги агрегати – эритроцитлар ва тромбоцитлар сладжи шаклланишига сабаб бўлади, бу эса капиллярлар блокадасини юзага келтириб, уларнинг қон айланиши доирасидан четда қолишига олиб келади. Бу ҳолат кучайиб борувчи тўқималар гипоксиясидан ташқари қон айланишидаги қон ҳажмида ўзига хос қонлик хусусиятларининг йўқотилишига (билвосита қон йўқотилиши) олиб келади, бу эса АҚҲни янада камайтиради.