Уйқу назариялари И. П. Павлов уйқунинг мунтазам назариясини ишлаб чиқди. Бу назарияга мувофиқ, уйқу ва ички тормозланиш — иккаласи бир процессдир. Павлов таълимотига кўра, уйқу катта ярим шарлар пўстлоғини эгаллаган ва пўстлоқ остидаги тугунларга, оралиқ мияга, ўрта мияга тушган, кенг тарқалган, иррадиацияланган тормозланишдир.
Ҳар хил шартли тормозловчи таъсиротлар такрор қўлланилганда ит мудраб қолиб, бир қанча ҳолларда чуқур уйқуга кетишини, айни вақтда мускуллар тўла бўшашувини кўрсатиб берган тажрибалар шундай хулосага олиб келди.
Физиологик уйқу вақтида ва шартли тормозланишда электрбэнцефалограмманинг ўзгаришларини таққослаб кўриш бу процессларнинг табиати бир деган тахминнинг тўғрилигини тасдиқлади.
Физиологик уйқуда ҳам, шартли тормозланишда ҳам мия пўстлоғининг ишлаш ритми анча сусаяди. Тафовут фақат шундаки, шартли тормозланишда мия пўстлоғининг шу шартли рефлексни юзага чиқаришга бевосита алоқадор бўлган муайян соҳаларидаги ритмлар сусаяди, уйқу вақтида эса суст тўлқинлар активлиги бутун ярим шарлар пўстлоғини эгаллайди.
Уйқу нерв ҳужайраларини толиқтирувчи таъсирлардан сақлаб, муҳим муҳофаза ролини ўйнайди. Мия пўстлоғининг нерв ҳужайраларида шундай муҳофазага зарурат келиб чиқишининг сабаби шуки, улар узлуксиз равишда активлик ҳолатида бўлиб, айни вақтда энергияга бой фосфорли бирикмалар, оқсиллар ва аминокислоталар пар-чаланади. Ҳаракат активлиги натижасида ионлар мувозанати ўзгаради (протоплазмада N8' ионлари тўпланиб, К' ионлари йўқолади), бунинг оқибатида тинчлик потенциали, қўзғалувчанлик даражаси, синаптик потенциаллар амплитудаси, ҳаракат потенциаллари ва шунга ўхшашлар ўзгаради.
Даврий уйқу, яъни катта ярим шарлар пўстлоғи ва унинг остидаги олий нерв мар-казларининг сидирға торзмозланиши уларнинг келгуси фаолияти тикланишини таъминлайди.
Ҳайвонлар ва одамда тормозловчи шартли сигналлар таъсирида келиб чиқадигап уйқуни И. П. Павлов актив уйқу деб атади, уни катта ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар келмай қўйиши ёки жуда кам келиши натижасида келиб чиқадиган пассив уйқуга қарши қўйди.
Тийраклик ҳолатининг давом этишида афферент импульсациянинг аҳамиятини И. М. Сеченовнинг ўзиёқ тўла кўрсатган. У сезги органларининг кўп қисми зарарланган беморларда узоқ уйқунинг бошланишини кўрсатувчи мисолларни клиник практикадаи келтириб, ҳозиргина айтилган фактни асослаб берган. Масалан, Штрюмпель клиникаси-да бир беморнинг ҳамма сезги органларидан фақат бир кўзи билан бир қулоги ишлар-ди. Кўзи кўриб, қулоғи эшитиб турганда бемор ухламасди. Аммо врачлар беморпинг ташқи олам билан алоқа қиладиган бирдан-бир йўли — бир кўзи билан бир қулоғини ёпиб қўйишган ҳамоно у ухлаб қолар эди. С. П. Боткин клиникасида кузатилган бир беморнинг ҳамма сезги органларидан фақат бир қўлининг туйғу рецепторлари ва мус-кул сезгиси рецепторлари ишларди. Шу бемор сутканинг аксари вақтида ухлаб ётар ва қўлига тегилгандагина уйғониб кетар эди.
Учта асосий анализатор: кўрув, эшитув ва ҳид билув анализаторларининг перифе-рик бўлимлари операция қилиниб емирилса, ҳайвонлар ҳам ухлаб қолиши кейинчалик кўрсатиб берилди. В. С. Галкин итпинг кўрув ва ҳид билув нервларини қирқиб қўйди ва ички қулоқнинг иккала чиғаноғини емириб ташлади. Ит шундай операцимдан кейии» суткасига 23 соатдан ортиқ ухлаб ётди. Қорни очганда ёки тўғри ичак билан қовуқ рецепторларидан импульслар келгандагина қисқа вақт уйғониб турди.
Баъзи клиницистлар ва физиологлар томонидан илгари сурилган уйқу маркази назарияси И. П. Павлов назариясига қарши қўйилди. Мушук миясидаги ствол қисми-нинг олдинги бўлимларига электр токи билан таъсир этиб, муайян нуқталарнинг таъ-сирланиши натижасида уйқу келишини аниқлаган В. Гесснинг кузатишлари уйқу мар-кази назариясининг асосий далилидир. В. Гесс калла суягини тешиб, катта ярим шарлар орқали оралиқ миянинг орқадаги қисмига ингичка электродлар киритган. Кўпгина тажрибаларда электр токи билан таъсир этиш натижасида мушук ухлаб қолар, бу уйқу нормал уйқудан ҳеч бир фарқ қилмас эди. Ҳайвон бир неча минут айланиб юриб, ётгани жой танлар ва нормал мушук сингари хуриллаб туриб, ухлаб қолар эди. Таъсирот тўхтагач, уйқу яна бир неча вақт давом этарди. Нт кучли таъсиротлар уйқуни буза олар ва оралиқ мияга қўйилган электродлар орқали ўтказилган электр токи яна уйқу келтирар эди.
Гесснинг маълумотлари невропатологларнинг кузатишларига ва летаргик энцефалитдан ўлган кишиларнинг бош миясини гистологик методлар билан текшириш натижаларига тўла мос тушар эди. Уйқу бузилиши, яъни кўп кунлик патологик уйқу ёки патологик тийраклик летаргик уйқу касаллигига характерлидир. Бош мия зарарланишининг гистологик манзарасини текширган Экономо патологик уйқу билан давом этувчи. энцефалитда мия III қоринчасининг орқа деворида ва Сильвий сув йўлининг деворларида, яъни оралиқ мия билан ўрта мия чегарасидаги» соҳада рўй берган ўзгаришларни аниқлаган. Экономонинг фикрича, уйқуни бошқарувчи марказ худди шу соҳада жойлашган. Уйқу марказидан олдинги томондаги соҳани Экономо тийраклик маркази деб ҳисоблаган. Бу марказ зарарланганда патологик, тийраклик ҳолати рўй беради.
Ретикуляр формациянинг функционал аҳамияти ойдинлаштирилгач ва катта ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасидаги ўзаро таъсир аниқлангач , юқорида айтилган фактларнинг ҳаммаси янгича изоҳланди. Урта миянинг ретикуляр формацияси ва таламуснинг носпецифик ядролари орқали катта ярим шар-лар пўстлоғига келадиган афферент импульслар пўстлоқ нейронларини активлаштиради ва мия пўстлоғида актив тийраклик ҳолатини сақлаб қолади. Ретикуляр формацияни, емяриш ёки баъзи наркотик моддалар, масалан, барбитуратлар билан таъсир этиб, ретикуляр формацияни заҳарлаб қўйиш натижасида афферент импульслар келмай қолиши сабабли чуқур уйқу келиб чиқади. Мия стволининг ретикуляр формациясини эса, ўз навбатида, катта ярим шарлар пўстлоғи узлуксиз тонус ҳолатига келтиради.
Қатта ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасида доиравий боғланиш борлиги, афтидан, нормал уйқунинг келиб чиқиш механизмида муҳим роль ўйнайди. Дарҳақиқат, катта ярим шарлар пўстлоғининг ретикуляр формацияни тонус ҳолатига келтирувчи қисмларида тормозланиш процессининг авж олиши туфайли ретикуляр формациянинг кўтарилувчи активлаштирувчи таъсири сусайиши мумкин, бунинг натижасида эса бутун мия пўстлоғининг активлиги камаяди. Шундай қилибмия пўстлоғининг чекланган бир соҳасида келиб чнққан тормозланиш процесси бутун катта ярим шарлар пўстлоғида тормозланиш ҳолатини вужудга келтира олади.
Одамнинг нормал физиологик уйқуси ҳамиша ярим шарлар пўстлоғида тормозланиш процессининг рўй беришига боғлиқ. Пўстлоқ ҳужайраларининг узоқ ишлаб чарчаши, шунингдек теварак-атрофдаги шароитнинг бир хиллиги, яъни бир хил таъсирлов-чиларнинг узоқ вақт монотон таъсир этиши мия пўстлоғининг тормозланишига сабаб бўла олади. Одам ўрнига ётганда ҳаракат активлигининг камайиши ҳам уйқунинр келиб чиқишида муҳим роль ўйнайди. Одам ўрнига ётганда ретикуляр формацияни ва мия пўстлоғини активлаштирувчи афферент импульсация камаяди.
Таламуснинг баъзи бир носпецифик ядроларидаги нейронларнинг махсус группалари уйқунинг келиб чиқишида муҳим роль ўйнаши сўнгги йилларда кўрсатиб берилди, Бу нейронларнинг қўзғалиши сабабли пўстлоқ ритмлари сусайиб (синхрон бўлиб) қолади, ритмларнинг сусайиши эса тийраклик ҳолатидан уйқуга ўтиш учун характерлидир. Таламус ретикуляр формациясининг ана шу нейронлари ўрта миянинг кўтарилувчи активлаштирувчи ретикуляр формацияси билан антагонистик муносабатда бўлади, чунки ўрта миянинг ретикуляр формацияси пўстлоқ ритмларини десинхронизация қилиб, уйғонишга сабаб бўлади. Гесс тажрибаларида таламус ретикуляр формациясининг юқорида айтилган нейронлари қўзғалганлиги оқибатида ҳайвонлар ухлаб қоларди.