Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Болада сигнал системаларининг тараққий этиши



Download 13,93 Mb.
bet485/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   481   482   483   484   485   486   487   488   ...   493
Bog'liq
fizi

Болада сигнал системаларининг тараққий этиши
Етук туғилган бола бош миясининг катта ярим шарлари пўстлоғида биринчи сигнал системасининг вақтинча алоқаларни шакллантириш қобилияти туғилишдан бир-неча кун кейиноқ намоён бўлади. 7—10 кунлик болада дастлабки шартли рефлексларни ҳосил қилиш мумкин. Бола эмизила бошлагач, оғзига эмчак солишдан илгариёқ лабларининг тамшаниш (сўриш) ҳаракатлари юзага чиқади. Ҳаётининг бирипчи ойи охирига яқин товуш сигналларига, иккинчи ойида эса ёруғлик сигналларига ҳам шартли рефлекслар ҳосил қилиш мумкин.
Етилмасдан чала туғилган болаларда шартли рефлекслар кечроқ, етилиб туғилган боланинг тахминан бир ҳафталик бўладиган даврига мос вақтда ҳосил бўлади (Н. И. Қасаткин, А. А. Волохов). Афтидан, фақат шу муддатга келиб, мия вақтинча алоқалар ҳосил бўладиган даражадаги тараққиёт босқичига етади.
Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш тезлиги ҳаётнииг дастлабки ойлари мобайнида тез ошиб боради. Масалан, бола бир ойлик бўлганда шартли рефлекс ҳосил қилиш учун шартли ва шартсиз таъсиротларни неча ўн марталаб бирга қўлланиш керак; 2—4 ойлигида шартли рефлекс ҳосил қилиш учун шартли ва шартсиз таъсиротларни атиги бир неча марта бирга қўлланиш кифоя. Болада шартли тормозланиш кечроқ — 2—4-ойда ҳосил бўлади; айни вақтда тормозланишнинг ҳар хил формалари бир хилда тезлик билан вужудга келавермайди. Дифференциалловчи тормозланиш эртароқ, кечикувчи тормозланиш эса кечроқ пайдо бўлади. Бола ривожланган сайин ички тормозланишнинг ҳар хил турлари тобора осонроқ ва тсзроқ вужудга келади.
Бола умрининг биринчи ярим йилида теварак-атрофдаги кишиларнинг нутқ товушлари унга алоҳида аҳамиятли бўлмайди; бошқа ҳар қандай товушлар каби бу товушлар ҳам эшитув анализаторларининг таъсирловчилари ҳисобланади. Иккинчи сигнал системаси тараққий этаётганлигининг дастлабки белгилари бола ҳаётининг иккинчи ярим йилида пайдо бўлади.
Иккинчи сигнал системаси алоқаларининг шаклланиши учун кишилар ва буюмларнинг сўзлар шаклидаги ифодаси уларнинг конкрет образлари билан бирга қўлланилиши зарур. Қандай бўлмасин киши ёки буюм кўп марта тилга олинса ва кўрсатилса, тегишли сўз айтилиши билан бола реакция кўрсатади. Масалан, «момо» сўзи айтилганда бола онасига ялт этиб қарайди. Кейинчалик, бола баъзи сўзларни таний бошлагач, буюмларнинг номини айта бошлайди. Ниҳоят, янада кечроқ, бола бошқа кишиларга таъсир ўтказиш учун ўзи билган сўзлар запасидан фойдалана бошлайди. Масалан, қўнғироқни олгиси келса-ю, қўли етмаса, то олиб берилмагунча тобора қаттиқроқ овоз билан айтаверади. Иккинчи сигнал системаси боланинг бошқа кишилар билан актив алоқа қилиш воситаси бўлиб хизмат қила бошлайдиган даражада тараққий этганлиги шундан кўриниб туради.
Одамнинг иккинчи сигнал системаси таълим процессида узлуксиз ривожланиб ва такомиллашиб боради. Ҳар қандай таълим ва ҳар қандай ижодий фаолият иккинчи сигнал системасининг узлуксиз такомиллашувига боғлиқ. Иккинчи сигнал системаси табиат ва жамият қонунларини билиш процессида тараққиётнинг юксак босқичига кўтарилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   481   482   483   484   485   486   487   488   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish