Практика — сезги ва идрокларимиз тўғрилигини кўрсатувчи критерий. Инсон ўз рецепторлари билан дунё ҳақида ахборот олиб, уни анализатор аппаратларнинг жами йиғиндиси, асосан бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи билан қайта ишлаб олинаётган ахборотнинг тўғрилигини ўз фаолияти, ҳаёт практикаси билан текшириб, дунёни билиб олади. Рецепторнинг таъсирланиши ва марказий нерв системаси олий бўлимларининг қўзғалиши натижасида келиб чиққан сезгилар ва идрокларнинг тўғрилигини практика (одамда — ижтимоий практика) контроли таъминлайди.
Сезги ва идрокларнинг тўғрилигини таъминлаш учун бир рецепция органларининг кўрсатишларини иккинчи рецепция органларининг кўрса-тишлари билан таққослаш катта аҳамиятга эгадир. Масалан, буюмлар-нинг катталиги, қанча масофада эканлиги, уларнинг ҳаракати ёки тинч турганлиги кўрув, туйғу ва мускул сезгиси органларидан бир вақтда импульслар келиб туриши туфайли идрок этилади. Бола ўзи оладиган ахборотнинг тўғрилигини ёшлигидан ўз фаолияти билан текшириб, бир бутун қилиб бирлаштиради, катта ёшли одам ташқи олам ҳақидаги идрокларнинг тўғрилигига шунинг учун маҳкам ишонади. Сезги орган-лари етказиб берадиган ахборотни баҳолашда практиканинг ролини шу билан кўрсатиш мумкин: кўзнинг оптик системаси тўр пардада тўнка-рилган тасвир берса ҳам, биз уни тўппа-тўғри идрок этамиз. Бунинг са-баби шуки, «юқори» ва «паст» тушунчаси кўз етказиб берадиган ахбо-ротни оғирлик кучининг таъсири, гавданинг фазодаги вазияти ва шу кабиларни сезадиган бошқа рецепторларнинг етказиб берган ахбороти-га солиштириб кўриш натижаси ҳисобланади. Кўрув сезгиларини тўғри баҳолаш имкониятини белгилаб қўядиган асосий мезон одамнинг ама-лий фаолиятидир.
Страттон 8 кунгача кўзойнак таққан, бу кўзойнак ташқи буюмлар-ни тўнтариб кўрсатган, яъни уларнинг тасвири тўр пардага тўппа-тўғ-ри тушган. Экспериментатор аввал «юқори» ни «паст» билан аралаш-тириб юборган, лекин кейинчалик унда янги практика туфайли секин-аста тўғри идрок вужудга келган, пастдаги ёки юқоридаги буюмларнинг тасвири тўр пардага гарчи тўппа-тўғри тушса ҳам, улар яна тўғри идрок этила бошлаган. Қўзойнак олиб қўйилгандан кейин ҳам бир неча вақт яна тўнтарилган олам сезгиси пайдо бўлган.
Шундай қилиб, мияга ҳамма афферент йўллар орқали келувчи сигналларнинг ўзаро таъсир этиши теварак-атрофдаги оламнинг аниқ идрок қилинишини, унинг комплекс (йиғинди ҳолида) тасаввур қили-нишини таъминлайди. Айни вақтда марказий нерв системасининг олий бўлимларида — бош мия пўстлоғида — афферент импульслар шу пайт-да мия пўстлоғига келувчи бошқа афферент импульслар билангина эмас, балки илгариги таъсиротларнинг излари, яъни организмга таъсир этган таъсирловчиларнинг марказий нерв системасида қолган излари билан ҳам ўзаро таъсир этади. Бу ўзаро таъсир фазодагина эмас, вақт-да ҳам рўй берувчи ҳодисаларга баҳо берилишини таъминлайди. Шу тариқа теварак-атрофдаги воқеаликнинг мияда тўғри акс этиши учун шарт-шароит вужудга келади. Табиат ва жамиятни билиш ҳамда ўзгар-
ггиришда одамзоднинг эр.ишган муваффақиятлари, фан ва техника ютуқлари одамнинг сезги органлари ёрдамида оладиган ва бош мия катта ярим шарлар пўстлоғида анализ қилинадиган ахбороти тўғрили-гини, аниқлигини, объектив реалликка мослигини тасдиқловчи энг яхши далил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |