Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот ва психология



Download 13,93 Mb.
bet492/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   485   486   487   488   489   490   491   492   493
Bog'liq
fizi

Олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот ва психология
И. П. Павлов 1902 йилда олий нерв фаолиятини тажрибада текши-ра бошлаганда шу фаолиятнинг қонуниятлари ҳайвонларда (Павлов тажрибаларида — итларда) аниқлангач, одамнинг олий нерв фаолия-тини тушуниш учун ўша қонуниятлардан фойдаланишни мақсад қилиб юлган эди. И. П. Павлов 1903 йилдаёқ Мадриддаги халқаро медицина конгрессида шартли рефлексларга бағишлаб қилган биринчи доклади-да ўша вақтда ғоят узоқ туйилган шу мақсад тўғрисида гапирган эди: «Олинган объектив маълумотларни фан ташқи белгиларнинг ўхшаш-лиги ёки аҳамиятига асосланиб, субъектив оламга ҳам эртами-кечми олиб ўтади . . ., деган эди. Айни вақтда И. 'П. Павлов одам психик фаолиятининг ғайри табиий табиати ҳақидаги"идеалистик тасаввурни дадил рад этди. «Натуралист учун,—- деган эди, у,—ҳамма гап метод-да, қақшамас даражада мустаҳкам ҳақиқатни топиш имкониятларида-дир. Унинг ўзи учун мажбурий бўлган фақат шу нуқтаи назардан жон натуралистик принцип сифатида натуралистга керак бўлиш у ёқда тур-син, унинг дадил ва чуқур анализини беҳуда чеклаб, унинг ишига хатто зарарли таъсир кўрсаттан бўлур эди. Бу фикр В. И. Лениннинг фикр-ларига батамом мос келади. 1894 йилда В. И. Ленин ёзганидек, психик процессларни ўрганиш процесси «жоннинг нималиги тўғрисидаги умумий назария ва қуруқ фалсафин муҳокамаларни йиғиштириб қўйиб, бирон психик процессга оид бўлган ҳодисаларни илмий асосда текшириб билишдан иборат бўлмоғи керак». В. И. Ленин «олим пси-холог жон нималиги тўғрисидаги фалсафий назарияларни йиғишти-риб қўйиб, тўғридан-тўғри психик ҳодисаларнинг моддий субстратини, •бирон психик процессни ёки муайян психик процессларни анализ қилиб ва тушунтириб берганлиги1 ни табриклаган эди.
Ҳозирги замон физиологияси В. И. Лениннинг ўша кўрсатмасига тўла амал қилиб, тафаккур қилиш фаолиятининг негизини ташкил этувчи нерв процессларининг табиатини энг оддий кўринишларидан тортиб энг олий кўринишларигача қатъиян объектив методлар билан ючишга интилмоқда. Ташқи оламнинг объектив реаллигини онгда акс ,эттирадиган физиологик механизмларни очиб бериш физиологиянинг вазифасидир.
Воқеликни акс эттириш формалари тараққиётнинг турли босқичла-;рида турличадир. Сезгилар, идроклар, тасаввурларда ўз ифодасини лопадиган конкрет-ҳиссий инъикос соддароқдир. Ташқи оламнинг абст-рактумумлаштирилган инъикоси беқиёс мураккаб бўлиб, логик тафаккурда, яъни одам миясининг абстрактловчи иши асосида вужуд-га келадиган тушунча, муҳокама, хулосаларда ўз ифодасини топади.
Олий нерв фаолиятини ўрганиш ташқи оламнинг мияда акс этиши-га ёрдам берадиган кўпгина физиологик механизмларни билиб олиш имкониятини туғдирди.
Ташқи олам ва организмнинг ҳолати биринчи сигнал системаси ту-драйли конкрет-ҳиссий инъикос этади, яъни сезгилар, идроклар, тасав-вурлар ҳосил бўлади. Нерв системаси бўлган ҳайвонлэрда рецептор-
ларнинг қўзғалиши, нерв марказларига нерв импульсларининг ўтиши ва нерв марказларининг қўзғалиши сезгиларнинг физиологик негизи ҳисоб-ланади. Айни вақтда организм рецепторларига таъсир этувчи буюм ва ҳодисаларнинг айрим хоссалари тўғрисида сигналлар олиб туради. Нерв системасининг ривожланиш процессида сезгиларнинг механизми мурак-каблашади, шу билан бирга сезгиларнинг ўзи мураккаб ҳамда нозик ва аниқ бўлиб қолади. Воқеликни акс эттиришнинг бошқа ҳамма формала-ри, жумладан идрок ва тасаввурлар сезгилар асосида келиб чиқади.
Сезгиларга қарама-қарши ўлароқ, идрок бутун буюмни хоссалар-нинг йиғиндиси сифатида акс эттиришдан иборат. Нарса яхлит, бир бу-тун ва шу билан бирга бир қадар бўлинган ҳолда идрок этилади. Бу кат-та ярим шарлар пўстлоғининг аналитик-синтетик фаолиятига муқаррар боғлиқ. Буюм ва ҳодисаларнинг турли хоссалари идрок этилганда мия пўстлоғининг кўп нуқталари бир йўла қўзғалади. Шунинг натижасида ана шу нуқталар ўртасида вақтинча алоқа вужудга келади. Вақтинча алоқалар ҳосил қилиш имконияти нерв системасининг эволюцион тарақ-қиёт процессида келиб чиққан бўлиб, ташқи оламни акс эттиришнинг сифат жиҳатидан янги формасини нишонлайди. Вактинча алока — энг муҳим физиологик ҳодиса, шу билан бирга психик ҳодиса ҳамдир, пси-хологияда ассоциация деб аталадиган ҳодисанинг ўзгинасидир. Бир буюм ёки ҳодисанинг ўзидан кўп марта сигналлар олиш асосида вақтин-ча алоқалар вужудга келади, шунинг натижасида бутун буюм ёки ҳоди-санинг ўзига қандай реакция кўрсатилса, ўшандай реакция келиб чиқи-ши учун буюм ёки ҳодисанинг хоссаларидан бир қисмини сезиш кифоя. Бу мия пўстлоғида қўзғалишнинг ёйилиш (генерализация) оқибатидир. Кейинги идроклар процессида буюмнинг айрим хоссалари дифференциалланади — бир-биридан ажратилади. Мураккаб идроклар шу пайтда организмга таъсир этиб турган комплекс таъсиротларнинг анализ ва синтез қилинишига боғлиқ.
Воқеликни конкрет-ҳиссий акс эттиришнинг мукаммалроқ формаси тасаввурлардир. Бу ҳолда илгари организмга таъсир этган буюм ва ҳо-дисаларнинг конкрет образлари вужудга келади. Тасаввур — буюм ёки ҳодисани фазо-вақт боғланишида таърифлаб, образли акс эттириш демакдир. Тасаввурнинг келиши — илгари таъсир этган сигналлардан ярим шарлар пўстлоғида қолган изларни анализ ва синтез қилиш нати-жасидир. Тасаввурларнинг шаклланиши учун физиологик анализ ва син-тезнинг юксак кўринишлари зарур. Воқеликни акс эттиришнинг бу фор-маси системалилик асосида, бошқача айтганда, динамик стереотипия (614-бет) асосида вужудга келади. Тасаввурлар ассоциацияларга ва уларнинг занжирларига, яъни мураккаброқ вақтинча алоқаларга асос-ланади.
Шуни айтиб ўтмоқ керакки, конкрет-ҳиссий инъикосга тааллуқли баъзи процесслар одамдан кўра ҳайвонларда яхшироқ ривожланган бўлиши мумкин ... Айрим таъсиротлар — товуш, ҳид таъсиротлари ҳайвонларда одамдагидан мукаммалроқ анализ қилинади. Ҳайвонлар, масалан, ит бу таъсиротларни одамдан кўра яхшироқ дифференциаллай-ди, яъни бир-биридан ажратади (614-бет).
Шу билан бирга таъсиротларни анализ ва синтез қилишнинг юксак формалари — комплекс таъсиротларни анализ ва синтез. қилиш одамдан-кўра итда камроқ ривожланганлигини А. Г. Иванов-Смоленский ва Л. Г. Воронин кўрсатиб бердилар. Ҳайвонларда, ҳатто юксак даражада-ги ҳайвонларда конкрет ҳиссий, образли инъикоснинг фақат турли фор-малари бор. Ҳайвон бевосита воқеликдан йироқлаша олмайди; абстрак-ция қила олмайди. Буюм ва ҳодисаларнинг моҳияти ҳақида тушунчаси бўлмайди.

И. П. Павлов маймунларда шартли рефлекслар ҳосил қилиш тажри-баларининг кўп вариантларига асосланиб, баъзи қулай шароитда шим-панзе кўрув образларини анализ қила олади, бу — маймунлардаги элементар тафаккурнинг ниҳоясидир, деб ҳисобланади.


И. П. Павловнинг шимпанзе устида қилган классик тажрибаси юксак даражадаги маймунларда тафаккурнинг чегараланганлигига мисол бўла олади. Маймунхонага яшчикда банан қўйилди. Яшик тешигининг олдига ўт ёқиб қўйилди. Маймун бананни влиш учун кружкага ёнидаги бакдан сув тўлдириб, ўтга сепиши керак эди. Бу иш май-мунга бир неча марта кўрсатилгач, у ана шу малакани тез эгаллади. Бу тажриба кейин-чалик ҳовуз ўртасида турган ҳолда ҳам такрорланди. Сувли бак шу солга эмас, қўшни еолга қўйилди. Маймун ўтни ўчириб, бананни олиш учун не машаққатлар билан қўшни солга ўтиб, ундаги бакдан сув олди. Сол атрофидаги сувдан фойдаланиш гарчи осон-роқ бўлса ҳам, маймуннинг тасаввурида ўтни ўчириш фақат бакдан сув олишга боғ-лиқ эди. Маймунда сув ва унинг хоссалари ҳақида тушунча йўқ. Маймун абстракт ва умумлаштирилган тафаккурга қодир эмас. Унинг тафаккури бошқа сут эмизувчи ҳай-вонларга нисбатан гарчи мукаммалроқ бўлса-да, фақат образли тафаккурдир,. бу та-факкур теварак-атрофдаги оламнинг айрим, якка буюм ва ҳодисалари ҳақидаги тасав-вурлар билан чегараланган.
Одам психикаси ҳайвонларнинг примитив психикасидан асосан шу билан фарқ қиладики, одам ўйлаб топилган, айтшьган ёки ёзилган сўз-лар билан ифодаланувчи абстракт (мавҳум) тушунчалар билан фикрлай олади. Иккинчи сигнал системасининг ривожланиши ташқи оламни абстракт-умумлаштириб акс эттиришга имкон берди. Инъикоснинг бу формаси одамга табиат ҳодисаларини билиш ва улардан фойдаланишда ҳайвонларга нисбатан жуда катта фазилатлар беради. Одамнинг воқе-ликни абстракт-умумлаштириб акс эттиришининг моддий негизи — иккинчи сигнал системаси одамни И. П. Павлов таъбири билан айтганда, «воқелик эгаси» қилиб қўяди.
Олий нерв фаолиятининг асосий физиологик қонуниятларини аниқлаш туфайли физиологик ва психологик тадқиқотларни бирлаштириш ҳақида масала қўйиш мумкин бўлди.
Икки сигнал системаси тўғрисидаги таълимот воқеликнинг одам онгида акс этиш физиологик асосларини очиб беради.

Суз боши 1

Физиологиянинг предмеди ва методи 4

физиологиянинг ривожланиш тарихи хакида кискача маълумот 9


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   485   486   487   488   489   490   491   492   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish