Агнозия. Билиш функциясининг бузилишп агнозия (грекча гнозис — билиш сўзидан) деб аталади. Агнозиянинг бир қанча турли формалари, масалан, кўрув, эшитув, тактил агнозиялар бор.
Кўрув агнозияси буюмни танимасликда намоён бўлади. Кўрув агнозияси (оптик агнозия) бўлган одам буюмларни кўради, қоқилмасдан уларни айланиб ўтади-ю, аммо танимайди; у буюмни танимоқ учун пайпаслаб текшириши ёки товушини эшитиши керак. Оптик агнозия кўпинча мия энса бўлакларининг зарарланишига боғлиқ.
Эшитув агнозияси буюмларни чиқарадиган товушидан танимасликда намоён бўлади. Бемор товушни эшитади-ю, уни товуш чиқарувчи муайян жисмга боғламайди. Эшитув агнозияси бўлган бемор бонг товушини ёки шалдираб тушаётган сув товушини танимаслиги мумкин, аммо бонгни ташқи кўринишига қараб, сувни унга қўл ботириб ҳис қиладиган сезгисига қараб дарров танийди. Эшитув агнозияси одатда миянинг чакка бўлаги зарарланганда кузатилади. Эшитув агнозиясида нутқни идрок этиш функцияси бузилади.
Тактил агнозия буюмнинг тегиб турганини бемор ҳис қилгани ҳолда уни пайпаслаб танимаслигида намоён бўлади, бинобарин, тактил агнозияда беморнинг оддий тактил сезгилари сақланиб туради. Унг ярим шарнинг эмас, балки кўпинча чап ярим шарнинг юқоридаги тепа бўлаги зарарланганда тактил апюзия кузатилади.
Апраксия. Апраксия (грекча праксис — иш, ҳаракат сўзидан) муайян мақсад йўлида иш кўриш, масалан, ирода билан муайян ҳаракат қилишнинг бузилишида намоён бўлади. Масалан, апраксия бўлган бемор кўпинча гугурт чақа олмайди, қўлини қимирлатиб, саломлаша олмайди, нон кесолмайди ва ҳоказо. Айни вақтда қўли фалаж бўлмай, айрим оддий ҳаракатларни бажара олади — қўлини истаган бўғимидан бука ва ёза олади. Бемор қиладиган иш-ҳаракатини тушуниши, аммо шу билан бирга мақсадга мувофиқ ҳаракатни бажара олмаслиги апраксияга характерли. Апраксияда ҳаракат қилиш ташаббуси кескин даражада сусаяди, шунинг оқибатида ихтиёрий ҳаракатлар камаяди.
Афазия. Агнозия ва апраксиялар кўпинча нутқ бузилиши билан бирга кузатилади, баъзан соф формада ҳам учраб, нутқ бузилишидан ташқари, буюмни таниш ва ҳаракат функцияларининг бузилиши билан давом этмайди. Нутқ бузилиши афазия деб аталади. Унинг бир неча тури бор. Ҳаракат (мотор) ёки пешона афазияси ёки Брок афазияси бошқа турлардап эртароқ тасвир этилган. Бунда бемор нутқни тушиниши мумкин, лекин ўзининг нутқи ғоят қийинлашган ёки бутунлай гапира олмайдиган бўлади., Брок афазияси оғир бўлса, бемор та-та, не, ни ва шунга ўхшаш айрим товушларни қичқириб ва секин айта олади-ю, бирон сўзни ҳам бемалол айта олмайди.
Мотор афазия билан бир вақтда хат ёзиш бузилади (аграфия) ва хатни овоз чиқариб ўқиб бўлмайди, лекин бемор ўқиган нарсасини тушуниши мумкин. Мотор афазия чап ярим шарнинг пастдаги пешона пуштаси зарарланганда келиб чиқади; озгина кишиларда (чапақайларда) ўнг ярим шарнинг тегишли қисми зарарланган бўлиши мумкин.
Нутқ функцияси бузилишининг нккинчп формаси — сенсор ёки чакка афазияси, ёки Вернике афазияси нутқ идрок этишнинг бузилиши билан таърифланади. Сенсор афазияли бемор нутқни тушунмайди, айрим сўзларни эшитмайди, сўзлаш қобилияти сақланиш билангина қолмай, ҳатто сергапликда намоён бўлади. Сенсор афазияда бемор ўз нутқини идрок эта олмаслиги туфайли сўзларни кўпинча бузиб айтади ва унинг узлуксиз нутқи мутлақо тушунилмайдиган бўлиши мумкин. Сенсор афазия билан бир вақтда алексия (яъни овоз чиқармасдан ёки овоз чиқариб ўқиш қобилиятининг бузилиши) ва амузия (яъни музикани идрок этиш қобилиятининг бузилиши) ҳам учрайди.
Унақайларда чап ярим шарнинг биринчи чакка пуштаси зарарланганда сенсор афазия келиб чиқади.
Афазиянинг махсус тури- амнезия ёки тепа амнезияси, амнестик афазия айрим сўзларни, кўпинча от, номларни унутиб қўйиш билан таърифланади. Амнезия бўлган бемор нима ҳақида гапирмоқчи эканлигини билади-ю, кўпинча зарур сўзни эсига туширолмайди ва буюмнинг номини аташ учун уни узундан-узоқ тасвирлашга мажбур бўлади. Афазиянинг бу формасида чап томондаги пастки тепа пушта зарарланган бўлади. Бу пушта зарарланганда кўпинча агнозия ва апраксияларнинг бошқа симптомлари, жумладан, санай олмаслик—акалькулия ҳам кузатилади.
Бир қанча кузатишларга асосланиб, буюмни таниш, мақсадга мувофиқ иш кўриш ва нутқ процессларида тепа соҳасининг орқадаги қисми ва пешананинг олдинги пуштаси махсус роль ўйнайди, деб фараз қилинади.
Мия пўстлоғидан баъзи қисмларининг зарарланиши иккинчи сигнал системасининг функцияларига айниқса кўп таъсир этади, гарчи шундай бўлса ҳам, миянинг ҳатто бир-биридан анча узоқдаги кўп қисмлари зарарланганда ҳар қандай мураккаб функция (таниш, мақсадга мувофиқ иш кўриш, нутқ, ёзиш, ўқиш, санаш) бузилиши мумкинлигини А. Р. Лурия ва бошқа тадқиқотчилар кўрсатиб беришган. Шу билан бирга мия пўстлоғидан бирор қисмининг зарарланиши оқибатида аксари битта функция эмас, балки бир қанча функциялар бузилади. Шундай қилиб, иккинчи сигнал системаси муайян функцияларининг марказлари ҳақида жуда шартли қилиб гапириш мумкин, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |