Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet399/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   493
Bog'liq
fizi

УРТА МИЯ
Урта мияда тўрт тепалик ядролари (улар Сильвий сув йўлининг устида қопқоқ — tectum соҳасида жойлашади), қизил ядро (nucleus ruber), кўзни ҳаракатлантирувчи ва ғалтак нервларнинг ядролари (улар Сильвий сув йўлининг остида, ўрта миянинг марказий қисмида) ва қора субстанция — substantia nigra (ўрта мия асосида) бор. Таламусга, катта ярим шарларга ва миячага импульс олиб борадиган барча кўтарилувчи йўллар ва узунчоқ мия билан орқа мияга импульс етказиб берадиган тушувчи йўллар ўрта мия орқали ўтади. Узунчоқ миядаги каби, ўрта мияда ҳам ретикуляр формация нейронлари бор.
Урта мия ядроларининг функциялари
Урта мия ядролари бир қанча муҳим рефлектор функцияларни бажаради.
Тўрт тепаликнинг олдинги дўмбоқлари бирламчи кўрув марказлари бўлиб, ёруғлик таъсирига жавобан баъзи рефлексларнинг юзага чиқишида қатнашади. Бу рефлексларга кўриб чамалаш (ориентировка) рефлекслари киради. Бу рефлекслар шундан иборатки, ҳатто ярим шарлардан маҳрум бўлган, аммо ўрта мияси бутун қолган ҳайвон ёруғлик таъсирига жавобан кўз ва тана ҳаракатлари билан реакция кўрсатади. Кўз мускулларига кўзни ҳаракатлантирувчи ва ғалтаксимон нервларнинг йирик ҳужайрали ядроларидан импульслар келиб туриши туфайли кўз рефлекс йўли билан ҳаракатланади. Тўрт тепаликнинг олдинги дўмбоқлари қорачиқ рефлексининг юзага чиқишида қатнашади. Урта миянинг бирламчи кўрув марказлари билан алоқадор рефлекслар
га кўз аккомодацияси ва кўрув ўқларининг бир нуқтага келиши — конвергенция киради..
Тўрт тепаликнинг орқа дўмбоқлари бирламчи эшитув марказлари бўлиб, товуш келаётган томонни чамалаб билиш рефлексларининг юзага чиқишида: ҳайвонларнинг қулоғини динг қилишида, боши ва гавдасини янги товуш келаётган томонга буришида қатнашади.
Урта мияси бутун қолган ҳайвондаги чамалаш рефлексларида ҳаракат реакциялари билан бир қаторда баъзи вегетатив рефлекслар ҳам кузатилади; юрак фаолияти ритмининг ўзгариши, артерпал босимнинг ўзгариши ва ҳоказолар шу жумладандир.
Тўрт тепалик ядролари «соқчилик» рефлексининг юзага чиқишида қатнашади. Бу рефлекснинг организм учун аҳамияти шуки, у организмни тўсатдан янги таъсиротга реакция кўрсатишга тайёрлайди. Бу мураккаб рефлекснинг муҳим компоненти шуки, мускул тонуси қайта тақсимланади — букувчи мускуллар тонуси ошиб, ҳайвоннинг қочиб кетишига ёки ҳужум қилишига ёрдам беради. Тўрт тепалик соҳаси зарарланган киши бехос таъсиротга жавобан тез реакция кўрсата олмайди.
Қора субстанция (substantia nigra ) овқат ютиш ва чайнаш рефлекслари каби мураккаб актларнинг координацияланишига бевосита дахлдор. Қора субстанцияга электр токи билан таъсир этилганда овқат ютиш ҳаракатлари юзага чиқиб, нафас олиш тегишлича ўзгаради. Қора субстанция пластик тонусни бошқаришда қатнашади ва қўл бармоқларининг жуда аниқ бажариладиган майда ҳаракатларини юзага чиқаришда ва, бинобарин, тонуснинг нозик бошқарилишида роль ўйнайди, деган кўрсатмалар ҳам бор.
Бошқа ҳайвонларга нисбатан одамда қора субстанция кўпроқ ривожланганлигини, афтидан, шу билан тушунтирса бўлар. Урта миянинг шу қисми (қора субстанция) зарарланганда мускуллар тонуси ошиб кетади, яъни гипертонус рўй беради. Аммо, бу гипертонусни фақат қора субстанциянинг роли билан изоҳлаб бўлмайди, чунки у шикастланган тақдирда мускуллар тонусининг бошқарилишига бевосита дахлдор бўлган қизил ядро ва ретикуляр формация билан алоқаси узилади.
Урта мияси бутун турган мезэнцефал ҳайвон бульбар ҳайвондан фарқ қилиб, мускуллар тонуси нормал тақсимланган бўлади, бундай (мезэнцефал) ҳайвон нормал позасини (вазиятини) тиклай ва сақлай олади. Бу, асосан, ўрта миядаги қизил ядро ва ретикуляр формациянинг функцияларидан келиб чиқади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish