Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Ретикуляр формация билан катта ярим шарлар пўстлоғи ўртасидаги (ретикулокортикал) муносабатлар



Download 13,93 Mb.
bet407/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   493
Bog'liq
fizi

Ретикуляр формация билан катта ярим шарлар пўстлоғи ўртасидаги (ретикулокортикал) муносабатлар
Катта ярим шарлар пўстлоғида рўй берадиган биоэлектр процессларини текшириш шуни кўрсатдики, тийраклик ҳолати учун характерли бўлган паст вольтли тезтез электр тебранишлари эшитув, кўрув, тактил ва бошқа турлитуман рецепторлар таъсирланганда кучаяди ёки ҳатто юзага чиқади. Бундай эффект активация реакцияси деб аталади . Катта ярим шарлар пўстлоғининг тегишли рецепторлардан импульслар олиб турадиган сенсор соҳасидагина эмас, ҳамма қисмида активация реакцияси рўй беради ва таъсир тўхтагандан кейин ҳам бир неча вақт давом этаверади. Шу фактларга асосланиб, бутун пўстлоқ активлигини оширадиган ва уни муайян қўзғалиш ҳолатида сақлайдиган марказий механизм бор, деган хулоса чиқарилди.
Мия стволи узунчоқ мия пастидан ёки Варолий кўпригининг пастроғидан қирқиб қўйилган мушукнинг катта ярим шарлар пўстлоғидаги электр потенциалларини Ф. Бремер қайд этган. Мия стволи юқоридагича қирқиб қўйилганда тийраклик ҳолати учун характерли электр активлиги сақланиб тураверди. Мия стволи ўрта мия рўпарасидан қирқиб қўйилганда, катта ярим шарлар пўстлоғида ўйқу ҳолати учун характерли бўлган юксак вольтли суст электр тебранишлари юзага келди. Бу, катта ярим шарлар пўстлоғига ўрта миянинг активлаштирувчи таъсир кўрсатишидан гувоҳлик беради. Г. Мэгун ва Г. Моруцци мия стволининг турли қисмларига микроэлектродларни стереотаксис аппаратлари ёрдамида киритиб, ретикуляр формацияга таъсир этганда катта ярим шарлар пўстлоғида уйғониш ва табиий тийраклик ҳолатлари учун характерли электр активлигининг ўзгаришини 1949 йилда аниқлашди. Таламуснинг носпецифик ядроларига ва гипоталамуснинг дорсал бўлимига таъсир этиб, шунга ўхшаш реакцияни юзага чиқариш мумкин. Мия стволининг юқори бўлимларидаги ретикуляр формация емирилганда катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор соҳаларига специфик ўтказувчи йўллар орқали афферент импульслар келиб туришига қарамай, ҳайвон чуқур уйқу ҳолатига киради. Бундай операциядан кейин ҳайвон узлуксиз ухлаб, ташқи таъсирларга реакция кўрсатмайди деса бўлади. Катта ярим шарлар ва пўстлоғининг нормал ишлаши мия стволининг ретикуляр формацияси ва таламуснинг носпецифик ядроларидан тонусловчи, активлаштирувчи импульслар келишига анчагина боғлиқ эканлиги шу билан исбот қилинади.
Бир қанча маълумотлар шундан далолат берадики, ҳар хил афферент таъсиротларда ретикуляр система ҳужайраларининг турли группалари активлик ҳолатига келади, шу туфайли ретикуляр формация катта ярим шарлар пўстлоғига бир хилда активлаштирувчи таъсир кўрсатмайди. Масалан, овқат рефлексларида ретикуляр формация ва катта ярим шарлар пўстлоғининг электр реакциялари ҳайвоннинг ҳимояланиш реакциясида кузатиладиган электр реакцияларидан катта фарқ қилиши П. К. Анохин лабораториясида кўрсатиб берилди.
Кўтарилувчи, активлаштирувчи ретикуляр формациянинг фаолия
тини (234расм) организмнинг ҳамма рецепторларидан келувчи импульс
лар сақлаб туради, чунки таламусга импульс етказиб берадиган афферент толалардан ретикуляр формацияга бир талай коллатераллар чиқади. Бундан ташқари, ретикуляр формацияга миячадан, пўстлоқ остидаги ганглийлардан, лимбик системадан ва катта яримшарлар пўстлоғидан импульслар келиб туради.
Ретикуляр формация катта яримшарлар пўстлоғига катта таъсир кўрсатиш ва унинг активлик даражасини сақлаб туриш билан бирга,ўзини ҳам мия пўстлоғидан келувчи импульслар доимо идора этиб туради
(234расм, Б).
Ретикуляр формация пўстлоқ остидаги ядроларга ва гипоталамусга чамбарчас боғлиқ. Ретикуляр формациянинг ўртамиядаги баъзи қисмларига таъсир этилганда,худди шунингдек,






Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish