Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet404/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   493
Bog'liq
fizi

Статокинетик рефлекслар. Гавда айлантирилганда ёки гавданинг айрим аъзолари бир-бирига нисбатан силжиганда статокинетик рефлекслар келиб чиқади.
Гавда айлантирилганда бошнинг қуйидаги ҳаракатлари кузатилади: бош аввало гавданинг айланаётган томонига қарама-қарши томонга қараб мумкин қадар секинаста айланади, сўнгра тез ҳаракатланиб, танага нисбатан нормал вазиятни олади; шундан кейин бош қарама-қарши йўналишда тағии секин айланади ва яна тез бурилади ва ҳоказо. Бошнинг бундай ҳаракатлари бош нистагми деб аталади.
Гавда айлантирилганда кўз шунга ўхшаш реакция кўрсатади, яъни гавда қарама-қарши томонга секинаста бурилади ва тезлик билан бошланғич вазиятга келади (кўз нистагми ).
Гавда ҳаракатларида айрим аъзолар вазияти ўзгариб, тана ва қўл-оёқлардаги мускуллар тонуси қайта тақсимланади. Масалан, ит бир оёғини кўтарса, қолган уч оёғидаги тонус кучаяди, шу туфайли ит тикка турганда гавда вазияти барқарор бўлиб қолади.
Ҳайвонларда статокинетик рефлекслар ўрта мия ядроларининг муқаррар иштироки билан юзага чиқади.
МИЯ СТВОЛИНИНГ РЕТИКУЛЯР ФОРМАЦИЯСИ
Мия стволининг марказий қисмида турли типдаги каттакичик ҳужайраларнинг диффуз тўпламларидан таркиб топган тузилма анатомия нуқтаи назаридан ажратилади, улардаги ҳужайралар турли йўналишда ётган бир талай толалар билан қалин ўралади. Бу соҳадаги нерв тўқимасининг микроскопдаги ташқи кўриниши тўрга ўхшайди, шунинг учун уни тузилишини ўтган асрнинг иккинчи ярмида биринчи марта тасвир этган О. Дейтерс тўрсимон формация, ёки ретикуляр формация деб атади. Ретикуляр формациянинг тузилишини В. М. Бехтерев билан Рамон-Кахал мукаммал тасвир этишган. Структураси жиҳатдан ретикуляр формацияга яқин турадиган ядролар таламусда ҳам бор; бу ядролардан мия пўстлоғига борувчи нерв толалари ғайри махсус (носпецифик) йўлларни ҳосил қилади .

Ретикуляр формациянинг физиологик аҳамияти яқиндагина аниқланди, бунинг учун ретикуляр формациянинг турли қисмларини тажрибада емириб ёки таъсирлаб ва улардан бошланувчи нерв йўлларини қирқиб қўйиб, катта ярим шарлар ва орқа миядаги электр активлигининг ўзгаришлари текшириб кўрилди. Ретикуляр формациянинг турли қисмларига таъсир этиш учун энг ингичка электродлар қўлланилади ва бу электродларни киритиш учун стереотаксис методикасидан фойдаланилади.


Марказий нерв системасининг ҳамм.а бўлимларидаги тонус ва қўзғалувчанликни бошқаришда ретикуляр формациянинг катта аҳамияти борлиги аниқланди. Ретикуляр формация тушувчи ретикулоспинал йўллар орқали орқа миянинг рефлектор фаолиятини активлаштира олади, шунингдек тормозлай олади, кўтарилувчи йўллар орқали эса катта ярим шарлар пўстлоғини активлаштира олади, ретикуляр формациядан ва таламуснинг носпецифик ядроларидан келувчи импульслар катта ярим шарлар пўстлоғини тийрак ҳолда сақлаб туради. Ретикуляр формация таъсирида рефлектор реакциялар кучлироқ ва аниқроқ бўлиб қолади..
Ретикуляр формациянинг кўтарилувчи ва тушувчи йўллар орқали таъсир этишига имкон берадиган активлигига сабаб шуки, унга ҳар хил афферент йўлларнинг коллатераллари орқали импульслар келиб туради (234расм). Шу туфайли рецепторларнинг турлитуман таъсирланиши ретикуляр формация ҳолатига таъсир этади. Уни ҳосил қилувчи нейронлар, бундан ташқари, ҳар хил химиявий моддалар — гормонларга ва модда алмашинувида ҳосил бўладиган баъзи бир моддаларга юксак даражада сезувчан. Ретикуляр формацияга мияча ва катта ярим шарлар пўстлоғининг эффектор марказларидан ҳам импульслар келиб туради.
Кўтарилувчи афферент импульслар ҳам, тушувчи эфферент импульслар ҳам ретикуляр формация соҳасида ўзаро таъсир этади. Импульслар берк ҳалқа нейрон занжирлари орқали ҳам айланиб юриши мумкин. Шундай қилиб, ретикуляр формация нейронлари доимо қўзғалиш ҳолатида бўлади, шу туфайли марказий нерв системасининг турли қисмлари тонус ва фаолиятга муайян даражада тайёр бўлиб туради.
Ретикуляр формациянинг муҳим роль ўйнашини қайд қилиш билан бирга, унинг қўзғалиш даражасини катта ярим шарлар пўстлоғи идора этишини уқтирмоқ керак. Катта ярим шарлар пўстлоғидан келувчи импульслар ретикуляр формациянинг активлигини контроль қила олади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish