Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Мия стволининг тоник рефлекслари



Download 13,93 Mb.
bet401/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   493
Bog'liq
fizi

Мия стволининг тоник рефлекслари
Мия стволининг — бульбар бўлимнинг ва айниқса мезэнцефал бўлимнинг — энг муҳим функцияси шуки, у гавданинг фазодаги вазиятига қараб мускуллар тонусини қайта тақсимлайди. Мускуллар тонуси рефлекс йўли билан қайта тақсимланиб, гавда мувозанатининг сақланишини таъминлайди.
Р. Магнус хилма-хил тоник рефлексларнинг жами йиғиндисини иккита группага бўлди: 1) гавданинг фазодаги муайян вазиятини тақоза қиладиган статик рефлекслар ва 2) гавданинг сурилиши билан юзага чиқадиган статокинетик рефлекслар. Статик рефлексларнинг ўзи иккита катта группага ажратилади. Биринчи группаси гавданинг муайян вазиятини ёки позасини таъминлайди ва вазият рефлекслари, ёки позатоник рефлекслар деб аталади. Иккинчи группа гавданинг ғайри табиий вазиятдан нормал вазиятга қайтишини таъминлайди ва установка, ёки ростлаш рефлекслари деб аталади.
Вазият рефлексларида тонус қайта тақсимланади, масалан қўл ёки оёқнинг ёзувчи мускуллар тонуси камайиб, букувчи мускуллар тонуси ошади. Бундай рефлексларни узунчоқ мия марказлари юзага чиқаради. Гавда вазияти рефлексларининг келиб чиқишида вестибуляр аппарат рецепторларидан ва бўйин мускулларининг проприорецепторларидан келувчи афферент импульслар катта аҳамиятга эга.
Узунчоқ миянинг тоник рефлексларида лабиринтларнинг иштироки. Тоник рефлексларда лабиринтларнинг аҳамияти борлигини Р. Магнус билан А. деКлейн қуйидаги тажрибада кўрсатиб беришди. Децеребрацияланган ҳайвоннинг бўйнига гипсли бойлам шундай кийгизилдики, ҳайвон боши танасига нисбатан доимо бир вазиятда тураверди ва, шу тариқа, бўйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирлана олмайдиган қилиб қўйилди. Сўнгра ҳайвон иккала чаккасидан ўтувчи ўқ теварагида айлантириб турилди. Ҳайвон орқа томонини ггастга қаратиб ётса, ёзувчи мускуллар тонуси максимал даражага етди; ҳайвон орқасини юқорига қилиб ётса, ёзувчи мускуллар тонуси камайди. Бу ҳолда гавдадаги ҳамма қисмларнинг нисбий вазияти ўзгармагани ҳолда фақат огирлик кучининг гавдага нисбатан йўналиши ўзгарди, бундан англашиладики, тоник рефлекс ернинг тортиш йўналишининг ўзгаришига сезгир рецепторларда, яъни вестибуляр аппарат рецепторларида бошлана олар эди.
Дарҳақиқат, бу тажрибалар децеребрацияланган, лабиринтлари емириб қўйилган ҳайвонлар устида қилинса, улар айлантирилганда тонус тақсимоти ҳеч бир ўзгармайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish