Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Миячани олиб ташлаш натижалари



Download 13,93 Mb.
bet412/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   408   409   410   411   412   413   414   415   ...   493
Bog'liq
fizi

Миячани олиб ташлаш натижалари
Миячани олиб ташлаш ёки шикастлаш натижасида статик ва статокинетик рефлекслар бузилади; айниқса ихтиёрий ҳаракатлар издаи чиқади. Бундан англашиладики, мияча, биринчидан, гавда вазиятининг тоник рефлексларига ва установка рефлексларига (бу рефлексларни мия стволининг марказлари юзага чиқаради), иккинчидан, катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасига ва у билан боғланган нерв марказларига таъсир этади.
Миячанинг бир ярми олиб ташлангач тегишли томондаги оёқ ёзилиб қолади: ҳайвон ўрнидан турмоқчи бўлиб бурилганда ёнбошлаб йиқилади ёки операция қилинган томонга доира бўйлаб ҳаракатлана бошлайди (манеж ҳаракатлари). Қейинчалик, дастлабки оғир ҳодисалар ўтиб кетгач, ҳайвон ўрнидан тура ва юра бошлайди, лекин операция қилинган томондаги ҳаракатларнинг беўхшовлик ва бузилиш элементлари умрбод сақланади.
Мияча бутунлай олиб ташланганда янада оғир ҳодисалар рўй беради. Операциядан кейинги дастлабки кунларда ҳайвон тамомила ожиз. бўлади; унинг оёққа туришга уриниши муваффақиятсизлик билан тугайди. Ҳаракатлар секинаста тикланадию тартибсизлигича қолаверади. Ҳайвон гандраклайди, йиқилиб тушади, боши ва оёқлари бир талай ортиқча ҳаракатлар қилади; бу ҳаракатлар беқиёс катта ва ноаниқ бўлади (237расм). Ҳайвон тикка турганда мувозанатни сақлаш учун оёқларини кенг қўйишга мажбур бўлади.
Одамнинг миячаси зарарланган тақдирда кўзини очиб тикка турса роса гандраклайди, кўзини юмиб олса, йиқилади, энтактентак юради, ҳаракатлар уйғунлашмаган бўлади, мускулларнинг антагонистик группалари билан тез ҳаракат қилиш имконияти, масалан, қўлни қаторасига бир неча марта букиш ва ёзиш имконияти бузилади (бу симптом адиадохокинез деб аталади).

237расм. Миячаси олиб ташланган итнинг юриши (Дюссер деБаренндан).

Ҳайвонларнинг миячасини олиб ташлашдан кейин ҳаракат аппаратининг бузилиш симптомларини биринчи марта Л. Лючиани мукаммал тасвир этган (1893) уч симптом: атония, астения ва астазия келиб чиққанини кузатган. Кейинчалик яна бошқа симптомлар: атаксия, дезэквилибрация ва дисметрия ҳам тасвир этилган.


Дезэквилибрация мувозанатнинг бузилишидан иборат. Маймунлар миячасининг флокуланодуляр бўлаги олиб ташланганда шу симптом кузатилади, чунки бу бўлак узунчоқ миянинг вестибуляр ядролари билан чамбарчас боғлангандир. Бундай операциядан кейин гавда вазияти рефлекслари ва ихтиёрий ҳаракатлар айтарли бузилмасдан туриб мувозанат рўйрост бузилади. Операция қилинган маймун ётса, унда ҳаракат бузилиши ҳеч бир қайд қилинмайди. Ҳайвон овқатни қўли билан олиб оғзига яқинлаштира олади, ўтира олади, лекин бунинг учун деворга суянишга мажбур бўлади, тикка туришга эса қурби етмайди. Ҳайвон юрганда қафас деворларига ёпишишга мажбур бўлади.
Мускуллар тонусининг йўқолиши, яъни атония мияча олиб ташлангач бир неча кундан кейин рўй беради (операциядан кейинги дастлабки вақтда мускуллар тонуси, айниқса ёзувчи мускуллар тонуси кескин даражада ошган бўлади). Л. А. Орбелининг кузатишларига қараганда, баъзи мускул группаларининг тонуси узоқ муддатдан кейин ошиб қолиши мумкин. Шу сабабли миячани олиб ташлаш мускуллар тонусининг йўқолишида, яъни атонияда эмас, балки мускуллар тонусининг бошқарилмай қолишида, яъни дистонияда намоён бўлади, деб айтиш тўғрироқдир. Миячанинг орқа бўлагидаги олдинги қисм ва тишсимон ядро мускул тонусининг бошқарилишида алоҳида аҳамиятга эга.
Астазия шундан иборатки, мускуллар сидирға тетаник қисқариш хоссасидан маҳрум бўлади. Натижада ҳайвоннинг боши, танаси ва оёқлари узлуксиз қалтираб ёки тебраниб туради. Ҳайвон биронта ихтиёрий ҳаракат қилгандан кейин бу ҳодисалар айниқса яққол кўринади.
Астения шундан иборатки, моддалар алмашинуви кучайганлигидан организм салга чарчайди. Ҳаракатлар тежамсиз бажарилганлиги, уларда бир талай мускуллар иштирок қилганлиги туфайли моддалар алмашинуви кучайса керак.
Атаксия ҳаракатларнинг чала уйғунлаштирилишидан ва ҳаракатлар кучи, катталиги, тезлиги ва йўналишининг бузилиши (дисметрия) дан иборат. Атаксия маст кишига ўхшаб гандираклаб юришда ўз ифодасини топади. Оёқ ва қўл ҳаракатлари юриш вақтида омонат, ҳаддан ташқари кучли, кенг амплитудали бўлади. Одамнинг миячаси бир томонлама зарарланганда ҳаракат берилган йўналишдан оғади. Миячаси зарарланган беморларда қўл ҳаракатларининг бузилиши яққолроқ кўринади. Масалан, бемор қўли билан аниқ ҳаракат қила олмайди. Масалан, у кўрсаткич бармоғини бирон нарсага ёкиўз бурнига тегизмоқчи бўлса, бармоқ ҳаракати мураккаб траектория бўйлаб бажарилади ва бармоқ мўлжалланган жойга тўғри келмайди (238расм).


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   408   409   410   411   412   413   414   415   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish