Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Олдинги ва орқа илдизлар толаларининг периферияда



Download 13,93 Mb.
bet392/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   493
Bog'liq
fizi

Олдинги ва орқа илдизлар толаларининг периферияда тақсимланиши
Ч. Шеррингтон илдизларни кесиб қўйиб ўтказган тажрибаларида кўрсатиб берганидек, орқа миянинг ҳар бир сегментидан ҳар томонда биттадан орқа илдиз бошланади, шу сегмент гавданинг учта кўндаланг бўлаги—метамерини иннервациялайди (бир метамер орқа миянинг сегментига мос келади, иккинчиси унинг устида, учинчиси остида ётади). Ҳар бир метамер орқа миянинг устма-уст ётувчи учта илдизидан сезувчи толалар олади. Шу сабабли бир илдиз қирқиб қўйилганда ҳайвоннинг тегишли метамеридаги сезувчанлик тўла йўқолмайди. Борди-ю, барча орқа илдизларининг биттасидан бошқа ҳаммаси орқа мия бўйлаб қирқиб қўйилса, сезувчанлик бир метамерда змас, учта метамерда сақланади, шу билан бирга ўрта метамердаги сезувчанлик деярли ўзгармай тураверади, қўшни метамердагп сезувчанлик эса бирмунча пасаяди.
Бу маълумотлар шундан гувоҳлик берадики, периферияда афферент нерв толаларининг тарқалиш зоналари бир-бирини ёпиб ўтади. Бу, сўнгги вақтда электрофизиологик тадқиқотларда исбот этилди. Гавданинг ёнма-ён учта метамеридаги терига таъсир этилганда ҳадеб бир орқа илдизда афферент импульслар оқими кузатилиши ўша тадқиқотларда кўрсатиб берилди.
Одам терисидаги сегментар сезувчанлик иннервациясининг тақсимланиш схемаси 226-расмда кўрсатилган.
Ҳаракат системасига келганда, сегментар иннервация фақат қовурғааро мускуллар учун исбот этилган. Қолган мускуллар бир неча метамерга мансуб бўлиб, бир неча илдиздан ўтувчи толадан иннервацияланади.
Спинал шок
Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда орқа мияни турли босқичларда тўла ёки қисман қирқиб қўйиб, унинг рефлектор функцияси ўрганилади.
Сутэмизувчи ҳайвонларда орқа мияни мумкин қадар юқоридан қирқиб қўйиб (4—5-бўйин сегментининг рўпарасидан қирқиб қўйиш
мумкин), ҳайвоннинг узоқ вақт омон қолишига эришса бўлади. Орқа мияни бу сегментларнинг юқорисидан қирқиб қўйиш натижасида нафас олиш тўхтаб, ҳайвон ўлиб қолади, чунки бу ҳолда диафрагма нервларининг орқа миядаги (спинал) ядроларига нафас марказидан импульслар келмай қолади. Орқа мия 4-бўйин сегментининг пастроғидан қирқиб қўйилса, диафрагмал типдаги нафас олиш сақланиб қолади (диафрагма нерви 3—4-бўйин сегментидан бошланади), шу сабабли ўпка вентиляцияси етарли ҳажмда рўй бериши' мумкин. Орқа мия юқорироқдан қирқиб қўйилганда фақат сунъий нафас олдириш йўли билан ҳайвонни ўлимдан сақлаб туриш мумкин.
Орқа мия кўндалангига тўла қирқиб қўйилгач спинал шок келиб чиқади. Спинал шок шундан иборатки, орқа миянинг қирқиб қўйилган жойидан пастроқдаги барча нерв марказларининг қўзғалувчанлиги жуда ҳам пасаяди ва рефлектор функциялари сусаяди. Орқа миянинг қирқиб қўйилган жойидан юқорироқдаги нерв марказлари эса ишлайверади.




Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish