Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Одам орка миясидаги орка илдизлар нерв толаларининг таксимланиш схемаси



Download 13,93 Mb.
bet393/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   389   390   391   392   393   394   395   396   ...   493
Bog'liq
fizi

226-расм. Одам орка миясидаги орка илдизлар нерв толаларининг таксимланиш схемаси.

Масалан, орқа мия диафрагма нервининг чиққан жойидан салгина пастроқдан қирқиб қўйилса, шу жойдан пастдаги нерв марказлари юзага чиқарадиган спинал рефлекслар (орқа мия рефлекслари) сусаяди. Шу билан бирга диафрагманинг нафас ҳаракатлари давом этаверади. Афтидан, шунинг учун давом зтадики, узунчоқ миядаги нафас маркази диафрагмани иннервацияловчи мотонейронларга ритмик импульслар юборишни давом эттиради. Ит орқа мияси бўйин сегментларининг рўпарасидан қирқиб қўйилгач, тана ва қўл-оёқнинг таъсирланишига жавобан рўй берувчи барча ҳаракат рефлекслари йўқолади, шунингдек, сийдик чиқариш ва дефекация каби рефлектор актлар ҳам юзага чиқмайди, томирларнинг кенгайиши сабабли артериал босим пасайиб кетади, бу, орқа миядаги томир ҳаракатлантирувчи марказларнинг шок бўлиш натижасидир. Операция қилинган итда скелет мускулларининг рефлектор қисқаришлари бир неча соатдан кейин тиклана бошлайди; артериал босим бир неча кундан кейин нормал даражага келади; сийдик чиқариш ва дефекация рефлекслари бир неча ҳафтадан кейин тикланади; оғритувчи таъсиротга жавобан артериал босимнинг кўтарилишидан иборат томир торайтирувчи рефлекслар пайдо бўлади. Худди шунингдек, одамнинг пичоқланиши ёки ўқ тегиши натижасида (теккан ўқ ёки металл парчалари ва суяк бўлаклари орқа мия каналига кириб кетади) орқа мияси узилиб қолганда ёки кўндалангига кесилганда ҳам, бир неча ҳафта ва ойлардан кейин орқа миянинг баъзи рефлекслари тикланади.Шок ҳодисаларининг огирлиги ва рефлектор функцияларнинг қанчалик бузилиши, уларнинг қанча давом этиши турли ҳайвонларда турлича бўлади. Шок ҳодисалари одам ва маймунларда яққолроқ кўринади. Масалан, маймун орқа мияси кўкрак умуртқалари рўпарасидан қирқиб қўйилгач, тизза рефлекси бир сутка ва ундан кўпроқ вақт мобайнида юзага чиқмайди, ҳолбуки, қуёнда бу рефлекс атиги 15 минут юзага чиқмай туради. Демак, ҳайвоннинг марказий нерв системаси қанча юқори босқичда турса, орқа миянинг рефлектор фаолиятини марказдан контроль қилиш механизми ўшанча кўпроқ ривожланган бўлади.


Спинал шок феноменининг моҳиятини тушунмоқ учун иккита фактнинг принципиал аҳамияти бор: биринчидан, орқа миянинг қирқилган жойидан пастроқдаги нерв марказларидагина шок келиб чиқади, иккинчидан, орқа мия биринчи марта қирқиб қўйилган жойининг пастроғидан орқа мия функцияларининг тикланиш даврида иккинчи марта қирқилса, одатда спинал шок ҳодисалари такрор вужудга келмайди. А. Шварц билан Ч. Шеррингтон шу фактларга асосланиб, спинал шок феноменини марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимларидан орқа мияга импульслар келмай қолиши билан изоҳлашди. Мия стволининг ретикуляр формациясидаги нейронлардан орқа мияга келиб, уни активлаштирувчи импульсларнинг йўқолиши спинал шокнинг келиб чиқишида катта аҳамиятга эгадир.
Орқа мияни қирқиб қўйиш узоқ давом этувчи кучли таъсирот бўлиб, спинал реф-лексларнинг тормозланишига сабаб бўлади, спинал шок эса шунинг оқибатида келиб чиқади, деган фараз кўп марта баён қилинди. Рефлектор функциянинг тикланиш даврида орқа мияни такрор қирқиб қўйишнинг бу функцияга таъсир этмаслиги ҳозиргина айтилган фаразни рад этади. Бундан ташқари, орқа миянинг бир ёки бир неча сегментини совутиш (совуқ билан қирқиб қўйиш) тажрибалари орқа мияни қирқиб қўйиш билан боғланган таъсирот оқибатида спинал шок келиб чиқади, деган тасаввурга қарши сўзлайди. Орқа миянинг бир ёки бир неча сегменти совутилганда шикастланмагани ҳолда спинал шок келиб чиқаверади.
Спинал шок ҳодисалари йўқолгач, узоқ вақтдан кейин гиперрефлексия кузатилади, яъни рефлектор фаолият кескин даражада кучайиб қолади. Масалан, орқа мияси шикастланган кишида оммавий рефлекслар деган рефлекслар қайд қилинган: бир оёқ панжасига таъсир этилганда киши иккала оёғини тортиб олган, унда терлаш, сийдик чиқариш ва дефекация рефлекслари юзага чиққан. Орқа мия қирқиб қўйилгач бош
миядан тормозловчи таъсирлар келмай қолиши, жумладан ретикуляр формациядан орқа мияни тормозловчи импульслар келмай қўйиши оқибатида гиперрефлексия келиб чиқади. Тормозловчи таъсирларнинг келмай қолишига алоқадор эффектлар спинал шок ҳодисалари секинаста йўқолгандан кейингина юзага чиқиши мумкин.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   389   390   391   392   393   394   395   396   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish