Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Электрофизиология методлари



Download 13,93 Mb.
bet389/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   493
Bog'liq
fizi

Электрофизиология методлари
Марказий нерв системасидаги турли бўлимларнинг ҳолати ва фаолиятини ўрганишда биоэлектр ҳодисаларини қайд қилиш йўли билан айниқса қимматли натижалар олинган. Бундай тадқиқотлар ҳайвонлар устидаги ўткир тажрибаларда ҳам, хроник тажрибаларда ҳам, шунингдек одамдаги нейрохирургия операцияларда ва диагностик процедураларда ҳам ўтказилади. Буларнинг ҳаммасида злектродлар татбиқ этилади. Улар бош терисига ёки бош мия ёки орқа миядаги бирон бўлимнинг очилган юзасига қўйилади. Ичкарироқдаги нерв марказларига электродлар стереотаксис аппаратлари ёрдамида яқинлаштирилади.
Тадқиқотнинг вазифасига қараб электродлар размери ва шакли ҳар хил бўлиши мумкин. Электр потенциалларини ҳужайраларнинг чекланган бир группасидан ажратиб олиш керак бўлса, қалинлиги бир неча микрон келадиган металл ёки шиша электродлар қўлланилади. Металл электродлар учидан ташқари ҳамма қисми лок қопланган ингичка симдан иборат; шиша электродлар КС1 нинг уч моляр эритмаси тўлдирилган микропипеткалардир. Электр потенциаллари монополяр, шунингдек биполяр йўл билан ажратиб олинади. Монополяр йўлда бир электрод марказий нерв системасининг текшириладиган қисмига яқинлаштирилади, иккинчи — каттароқ электрод эса биринчи электроддан узоққа, одатда тери юзасига жойлаштириладй. Биполяр йўлда иккала электрод марказий нерв системасининг текшириладиган қисмига қўйилади.
Марказий нерв системасининг ҳолатини текшириш учун унинг баъзи касалликларида ҳозир бемор миясининг турли қисмларига бир талай ингичка олтин ёки платина симлар — электродлар киритилади, бу электродларнинг учлари калла юзасига чиқариб қўйилади. Шу йўл билан миянинг турли қисмларидаги электр активлигининг характерига қараб, патологик очаг локализацияси ҳақида фикр юритилади (Грей Уолтер, Н. П. Бехтерева). Шундан кейин миянинг зарарланган қисмига сим электрод киритиб, ўзгармас кучли ток берилади ва патологик очаг шу тариқа электролиз йўли билан емирилади.
Марказий нерв системаси электрофизиологик методлар билан текширилганда фон ёки спонтан электр активлиги қайд қилинади ва унинг турли афферент таъсиротлар билан ўзгариши аниқланади. Периферияга импульс олиб борадиган, марказдан қочувчи нервларда ёки марказий нерв системасининг бир бўлагидан бошқа бўлакларига импульс ўтказувчи марказ ичидаги ўтказувчи йўлларда электр импульсацияси ҳам ўрганилади.
Ташқаридан бирон таъсирот бўлмаганда ҳам марказий нерв системасининг ҳамма бўлимларида фон электр активлиги кузатилади. Шу сабабли бу электр активлигини кўпинча спонтан электр активлиги деб аташади. У доимо рўй берувчи ритмик электр тебранишларида намоёи бўлади. Бақанинг узунчоқ миясидан злектр потенциалларини ажратиб олган И. М. Сеченов шу спонтан тебранишларни биринчилардан бири бўлиб аниқлаган эди. Частотаси секундига 10 дан 40 гача бўлган ва амплитудаси ҳужайрадан ташқарига электрод қўйишда 100 мкв келадиган электр потенциаллари айирмасининг тебранишлари нерв марказларининг спонтан активлиги учун характерлидир. Марказий нерв система-сининг ҳолатига қараб, тебранишлар частотаси ва амплитудаси ўзгаради. __
Тўлқинсимон электр активлиги — нейронлар ва синапсларда рўй берувчи ҳар хил электр процессларининг йиғинди ифодасидир. Шунинг учун электр активлигини текширишга асосланиб, миянинг текширилаётган структурасидаги интим процессларни аниқ тасаввур қилиб бўлмайди.
30-йиллардан бошлаб, Э. Эдриан ишларидан кейин, рецепторлар ёки афферент нервлар таъсирланганда рўй берувчи афферент импульсларга жавобан марказий нерв системасининг муайян қисми — орқа мия, мияча, кўрув дўмбоқлари, катта ярим шарлар нўстлоғининг турли қисмларида келиб чиққан электр реакцияси кенг тадқиқ этилмоқда. Бу электр реакцияси юзага чиқарилган потенциал, деб аталади. Юзага чиқарилган потенциалларни қайд қилиб, миянинг турли структураларига ахборот ўтадиган йўлларни ва таъсиротни қабул қилувчи сенсор системалар локализациясини етарлича аниқ текшириш мумкин.
Рецепторларнинг муайян группасидан афферент импульслар оладиган нерв марказларида юзага чиқарилган потенциаллар амплитудаси каттароқ, латент даври эса калтароқ бўлади.
Шу нерв марказларида юзага чиқарилган потенциаллар бирламчи жавоблар. деб аталади. Афферент нервга якка электр стимули берилганда турли нерв марказларида рўй берган бирламчи жавобларнинг эгри чизиқлари 225-расмда кўрсатилган. Характерли бирламчи жавоб,


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish