Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet387/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   493
Bog'liq
fizi

Химиявий таъсир этиш. Марказий нерв системасининг функцияларини ўрганиш учун химиявий таъсир этиш методикасини биринчи марта И. М. Сеченов ўзининг классик тажрибасида татбиқ этган ва кўрув дўмбоқлари соҳасига NаС1 кристалини қўйиб таъсир этилганда спинал рефлекслар тормозланишини исбот этган.
Орқа мия билан бош миянинг турли қисмларига химиявий таъсир этиш учун кўп тадқиқотларда ҳар хил моддалар, масалан, тириштирадиган моддалар, наркотиклар ва шу кабиларнинг маҳаллий таъсиридан фойдаланилади. Нейрофизиологик тадқиқотларда локал стрихнизация методикаси айниқса кенг қўлланилади.
Шу мақсадда сатҳи бир неча квадрат миллиметр келадиган бир парча фильтр қоғозини стрихнин эритмасига ҳўллаб, миянинг очилган юзасига қўйилади ёки шу эритмадан бир томчиси пўстлоқ остидаги ядроларга ёки мия стволига киритилади. Стрихнин тормозловчи синапсларни заҳарлаб қўяди , шунга кўра афферент импульсларга жавобан рефлектор реакциялар кескин даражада ошади. Дюссер-де-Баренн сенсор функциялар локализациясини аниқлаш учун стрихнизация методикасини татбиқ этган. Катта ярим шарлар пўстлоғининг муайян бир қисми заҳарланганда ёки стрихнин эритмаси кўрув дўмбоқларининг турли қисмларига киритилганда миянинг стрихниндан заҳарланган қисмларига импульс юборадиган тери бўлакларида тактил сезгирлик ошади.
Сўнгги йилларда марказий нерв системасига турли моддаларни киритиш учун электрофорез микроинъекцияси деган усул қўлланилмоқда. Текшириладиган нерв марказига шу мақсадда текшириладиган эритма тўлдирилган жуда ингичка микропипетка киритилади. Пипетка тешиги жуда тор бўлгани учун юза тортиш кучлари эритманинг қайтиб чиқишига тўсқинлик қилади; шу сабабли моддани тўқимага киритиш учун электрофорез методи қўлланилади. Микропипетканинг кенгроқ ташқи учига бир электрод киритилади, пипетканинг иккинчи учи эса гавда юзасига тақалади. Кучсиз ўзгармас токни электродлардан ўтказиб, пипеткага тўлдирилган модда эритмаси тўқимага киритилади. Бу модда катион бўлса, микропипеткадаги электрод анодга уланган тақдирдагина у (модда эритмаси) тўқимага киради. Модда анион бўлса, микропипетка ичидаги электрод катодга уланган тақдирдагина у (модда эритмаси) тўқимага киради.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish